Қирғизистон аҳолиси учун электр энергияси нархи 2023 йилнинг май ойидан бошлаб 30 фоизга ошади, деди президент Садир Жапаров. Унинг сўзларига кўра, агар бу бажарилмаса, мамлакат энергетика саноатини абадий йўқотиш хавфи бор.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудларга тез тиббий ёрдам хизмати учун 110 та Volkswagen Caddy машинасини топширди. Шу пайтга қадар «103» хизматида 2938 дона автомобил хизмат кўрсатиб келган.
Зомин туманида фуқаро хонадонида бўрини ноқонуний тарзда тутқунликда сақлаб келаётгани аниқланди. Унга нисбатан 3 млн сўм жарима белгиланди. Айни пайтда бўрини табиат қўйнига қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Шавкат Мирзиёев 26−27 январь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади. Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси дастурларини қўллаб-қувватлаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.
Ўзбекистондаги 9 мингдан ортиқ мактабда энди ростдан таътил тугаб, дарслар бошланди. Болалар қалин кийиниб, мактабга йўл олишди. Кўплаб мактаблар яхши иситилган бўлса, айримлари совуқлигича қолмоқда. «Газета.uz» пойтахтдаги мактабларга бориб, синфхоналар ҳарорати ва ўқувчилар кайфиятини ўрганди.
Янгибозор туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ маст фуқаро Дамас автомобилини бошқариб кетаётганда пиёдани уриб кетди. Оқибатда пиёда олган жароҳатлари сабаб вафот этди.
Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган Бош прокуратура академияси бино ва иншоотлари аукционга чиқарилди. Лотнинг бошланғич нархи 171,5 млрд сўм, бўнак пули (закалат) эса 8,5 млрд сўмни ташкил этади.
Қарши шаҳрида Nexia-3 ҳайдовчиси пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетди. Йўловчи шифохонага ётқизилди. ЙТҲни Касби туманида яшовчи фуқаро содир қилгани аниқланди.
Тижорат банклари 24 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 240 — 11 345 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 365 сўм.
Наманганда ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётган аёл қиз фарзанд кўрди. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам сабаб она-боланинг саломатлигига ҳеч қандай зиён етмади.
Туркияда президентлик ва парламент сайловлари муддатининг маълум қилингани, Хитойда бир ҳафтада қарийб 13 минг кишининг коронавирусдан вафот этгани, Нурсултон Назарбоевнинг юрак жарроҳлик амалиётидан сўнг шифохонадан чиққани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистонда 1991 йилгача қурилган 31 мингта кўп қаватли уйнинг фасад қисми базальт қопламага ўтказилиб, муқобил энергия манбалари ҳисобига иссиқ сув ва электр билан таъминланади. Янги қуриладиган уйларга энергия самарадорлиги юқори қурилиш материаллари ва жиҳозларидан фойдаланиш мажбурий бўлади.
Қозоғистонда собиқ McDonald’s ресторанлари қайта очилди, аммо номсиз ҳолда. Пешлавҳаларда рус тилида ёзилган «Биз очиқмиз» сўзларидаги «М» ҳарфи эса сариқ рангга бўялган бўлиб, аввалги логотипни эслатади. Таомлар ассортименти ва таъмлари ўзгармаган.
VeoliaТошкентда сифатсиз иссиқлик таъминоти учун тўловни мустақил равишда қайта ҳисоблаб чиқади. Бироқ агар иситиш ёки иссиқ сув билан боғлиқ муаммолар уй ичидаги инфратузилма билан боғлиқ бўлса, унда қайта ҳисоблаш бўлмайди, дея огоҳлантирди компания.
Статистика агентлиги давлатлар ўртасидаги статистик маълумотлардаги тафовутларни «нормал ва табиий» деб атади. Бу товар номенклатураси кодларини белгилашга ёндашувлар билан товарларнинг божхона қийматини баҳолашнинг ўзига хос хусусиятлари ва товарларни ҳисобга олиш вақтларидаги фарқ билан боғлиқ.
Дунёдаги энг бой, бизнес, яшаш, ўқиш учун қулай, коррупциядан холи ва «боғ ичидаги шаҳар» тамойилига қатъий риоя этувчи мамлакатлардан бири Сингапурни бугун аёл президент — Ҳалима Яқуб бошқаради. Унинг асосий мақсади — бошқалар қилолмайдиган ишни сингапурликлар қилсин.
Ўзгидромет маълум қилишича, 23 январь эрталаб Тошкентдаги ҳисоблагичлар ҳавонинг юқори даражада ифлосланганини (жаҳон AQI рейтингида 1-ўрин) кўрсатди. Зарарли ифлослантирувчи моддаларнинг мавжудлиги рухсат этилган чегаралардан ошмади, дейилади хабарда.
Миллиардер Алишер Усмонов Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи бошқаруви бюроси аъзолигидан чиқишга ариза топширди. РБК маълумотларига кўра, у «нафақага чиққан ва фаол меҳнат фаолиятини якунлашга қарор қилган».
Ўзбекистон ва Хитойнинг газ экспорти бўйича маълумотлари 159,5 млн долларга фарқ қилмоқда. Энергетика вазири Хитой статистикада туркман газининг транзитини ҳисобга олганини маълум қилди. «Газета.uz» ҳисоблаб, ҳатто транзитни қўшганда ҳам статистика кескин фарқ қилаётганини аниқлади.
Бухоро ихтисослаштирилган «Жайрон» питомнигидаги 31 бош туркман қулони «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонасига қўйиб юборилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг