Архив

Банк ва ОТМ филиалларини очиш, атом соҳасида ҳамкорлик — Венгрия делегация ташрифи натижалари
20 июль 2020, 16:00

Банк ва ОТМ филиалларини очиш, атом соҳасида ҳамкорлик — Венгрия делегация ташрифи натижалари

Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи давомида атом соҳасида ҳамкорлик, OTP банки ва Debrecen университети филиалларини очиш, «Ўзбекистон-Венгрия-ЕИ» форматидаги ҳамкорлик ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Тошкентда тез ёрдамга мурожаат қилаётганлар сони уч баробарга ошди
20 июль 2020, 15:36

Тошкентда тез ёрдамга мурожаат қилаётганлар сони уч баробарга ошди

Тошкентдаги тез тиббий ёрдам хизматига мурожаатлар сони уч баравар кўпайиб, кунига 6 мингтага етди. Тез ёрдам машиналари сони эса 178 дан 300 гача оширилди.

Самарқанддаги ЙТҲда икки киши вафот этди
20 июль 2020, 14:59

Самарқанддаги ЙТҲда икки киши вафот этди

Самарқандда DAF юк машинаси ва Lacetti тўқнашуви оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳодиса жойида вафот этди.

Иш кунлари давомида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кутилади
20 июль 2020, 14:40

Иш кунлари давомида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кутилади

Иш кунлари давомида Ўзбекистонда об-ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлади. Ҳарорат кундузи 35−40 даража, кечаси 20−25 даража бўлади. Республиканинг жанубий ва чўл зоналарида ҳаво ҳарорати 42 даражага етади.

20 млн бепул VPN фойдаланувчиларининг маълумотлари интернетда очиқланди
20 июль 2020, 14:24

20 млн бепул VPN фойдаланувчиларининг маълумотлари интернетда очиқланди

Интернетда 20 млн бепул VPN хизматлари фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотлар очиқланди. Ҳимояланмаган серверда фойдаланувчиларнинг электрон почта манзиллари, шифрлангмаган пароллари, IP ва уй манзиллари, смартфон моделлари ва алоқа воситаларининг идентификаторлари мавжуд.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
20 июль 2020, 14:23

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 15 сўмга қимматлаб, жами 10 210 сўм этиб белгиланди. Евро курси деярли 148 сўмга кўтарилди, рубль курси эса деярли 2 сўмга (142 сўм) арзонлашди. АҚШ миллий валютасини қимматлашиши бешинчи ҳафта кузатилмоқда.

Исроил Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
20 июль 2020, 13:22

Исроил Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Зехавит Бен-Гилель Исроилнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. У 2017 йилдан бери Исроилнинг мамлакатдаги дипломатик ваколатхонасини бошқарган Эдуард Шапиранинг ўрнини эгаллайди.

Ўзбекистонда июнь ойида энг кўп «Cobalt» автомобили ишлаб чиқарилди
20 июль 2020, 12:36

Ўзбекистонда июнь ойида энг кўп «Cobalt» автомобили ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда сўнгги 6 ойда деярли 38 минг та «Cobalt» автомобили ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 154,2 фоизга ўсган. Июнь ойининг ўзида 7557 та «Cobalt» ишлаб чиқарилган.

Шавкат Мирзиёев мамлакатга кислород концентраторларини етказиш бўйича топшириқ берди
20 июль 2020, 12:03

Шавкат Мирзиёев мамлакатга кислород концентраторларини етказиш бўйича топшириқ берди

Президент кислород концентраторлари ва пульсоксиметрларни Ўзбекистонга тезкор етказиш бўйича чоралар кўришни топшириқ берди. Бунинг учун, агар керак бўлса, махсус самолёт ажратилиши, тадбиркорлар томонидан кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб кириш тартиб-таомилларини енгиллаштириш чоралари кўрилиши лозимлиги қайд этилди.

COVID-19 беморлари билан ишлаётган шифокорлар иш ҳақини жойида олади
20 июль 2020, 11:39

COVID-19 беморлари билан ишлаётган шифокорлар иш ҳақини жойида олади

Шавкат Мирзиёев пандемияга қарши курашни кучайтиришга қаратилган бир қатор топшириқлар берди. Хусусан, коронавирус беморлари билан ишлаётган шифокорлар иш хақини жойида олиш тизими жорий этилади, шифохоналарни қўшимча ЎСВ аппаратлари ва бошқа ускуналар, дори-дармон билан таъминлаш, янги даволаш ўринларини кўпайтириш, ПЦР-таҳлил натижаларини тезлаштириш чоралари белгиланди.

Коронавирус ҳолатлари 16,9 мингдан ошди
20 июль 2020, 10:05

Коронавирус ҳолатлари 16,9 мингдан ошди

Коронавирус беморлари сони 214 нафарга ортиб, жами 16966 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин марказида, Тошкент шаҳрида, Қороқалпоғистонда, Андижон, Наманган, Сирдарё, Жиззах ва Навойи вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.

Кун давомида 566 та коронавирус ҳолати аниқланди
20 июль 2020, 00:43

Кун давомида 566 та коронавирус ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 566 тани, умумий 16762 тани ташкил этди. 4 кишининг COVİD-19 асоратларидан вафот этгани тасдиқланди.

Иммунолог иммунитетнинг коронавирусга қарши курашиши тўғрисида
19 июль 2020, 14:53

Иммунолог иммунитетнинг коронавирусга қарши курашиши тўғрисида

Организм коронавирусдан қандай ҳимояланади, ушбу жараёнга аралашиш керакми, иммунитетни кучайтирадиган воситалар фойдалими ва карантин чекловлари муҳимми? Anhor.uz нашрининг иммунолог-инфекционист Азиза Хўжаева билан интервьюсини тақдим этамиз.

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло (Юсупов) вафот этди
19 июль 2020, 12:56

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло (Юсупов) вафот этди

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло (Юсупов) 99 ёшда ҳаётдан кўз юмди.

Кун давомида 579 та коронавирус ҳолати аниқланди
19 июль 2020, 06:16

Кун давомида 579 та коронавирус ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 579 тани, умумий 16,1 мингтани ташкил этмоқда. Соғайганлар 9127, вафот этганлар 83 нафарга (ССВ маълумоти бўйича) етди.

Муса Ерниязов ва Тўра Боболовнинг коронавирусга чалингани маълум қилинди
18 июль 2020, 19:59

Муса Ерниязов ва Тўра Боболовнинг коронавирусга чалингани маълум қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов коронавирусга чалинди. Уларнинг аҳволи европалик мутахассислар иштирокида таҳлил қилиниб, ҳолати стабил деб топилган.

Коронавирус ҳолатлари сони 16 мингдан ошди
18 июль 2020, 17:28

Коронавирус ҳолатлари сони 16 мингдан ошди

Ўзбекистонда 172 кишида коронавирус аниқланиб, расмий тасдиқланган COVID-19 ҳолатлари 16068 тага етди. Энг кўп ҳолат пойтахт (87) ва Тошкент вилоятидан (22) қайд этилди.

Фармацевтика маҳсулотларини Ўзбекистондан олиб чиқиш вақтинча тўхтатилди
18 июль 2020, 17:15

Фармацевтика маҳсулотларини Ўзбекистондан олиб чиқиш вақтинча тўхтатилди

Фармацевтика маҳсулотларини Ўзбекистондан экспорт қилиш ва жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиш вақтинча тўхтатилди.

Коронавирусга тест оладиган нодавлат тиббий муассасалар — рўйхат
18 июль 2020, 15:07

Коронавирусга тест оладиган нодавлат тиббий муассасалар — рўйхат

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга тест топшириш мумкин бўлган нодавлат тиббиёт ташкилотлари рўйхатини эълон қилди. Уларнинг 5 таси Тошкент шаҳрида, Самарқанд, Навоий, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида эса 1 тадан ташкилотлар COVID-19 га тест олади.

Вафот этган Маданият вазирлиги ходимида коронавирус аниқланган
18 июль 2020, 14:44

Вафот этган Маданият вазирлиги ходимида коронавирус аниқланган

Маданият вазирлиги олдинроқ икки томонлама пневмония ва COVID-19 ташхиси қўйилган 32 ёшли ходими вафот этганлиги ҳақида хабар берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг