Архив

Жиззахдаги колониядан қочган 2 маҳкум Қирғизистон билан чегарада қўлга олинди
6 январь 2023, 15:17

Жиззахдаги колониядан қочган 2 маҳкум Қирғизистон билан чегарада қўлга олинди

Зафаробод туманидаги 30-сон жазони ижро этиш манзил-колониясидан қочган икки маҳкум бир кундан кейин Андижон вилоятининг чегара ҳудудларидан бирида ушланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Наманган ва Андижон аэропортлари вақтинча ёпилди
6 январь 2023, 15:09

Наманган ва Андижон аэропортлари вақтинча ёпилди

Қуюқ туман туфайли кўришнинг ёмонлашиши Наманган ва Андижон аэропортлари фаолиятини чеклаб қўйди. Рейслар ўзгартирилган йўналиш бўйича амалга оширилмоқда.

«Юксалиш» ҳаракати аномал совуқда масофавий ишлашга ўтишга чақирди
6 январь 2023, 14:35

«Юксалиш» ҳаракати аномал совуқда масофавий ишлашга ўтишга чақирди

«Юксалиш» ҳаракати давлат ва хусусий сектордаги иш берувчиларни аномал совуқ кунларда, агар ходимларнинг иш жойида бўлишига эҳтиёж бўлмаса, уйдан ишлашига рухсат беришга, жамоат транспортининг узлуксиз ҳаракатини таъминлашга чақирди.

Ўзбекистонда беморлар шифохоналарда ўртача 6 кун даволанмоқда
6 январь 2023, 14:19

Ўзбекистонда беморлар шифохоналарда ўртача 6 кун даволанмоқда

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда беморларнинг стационар даволаш муассасаларида ўртача даволаниш давомийлиги 6 кунни ташкил этди.

«Док-1 Макс» ва «Амбронол» дорилари белгиланган тартибда лаборатория синовидан ўтмаган — ДХХ
6 январь 2023, 13:00

«Док-1 Макс» ва «Амбронол» дорилари белгиланган тартибда лаборатория синовидан ўтмаган — ДХХ

«Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» масъуллари «Док-1 Макс» ва «Амборонол» дориларини тартиб бўйича лаборатория синовидан ўтказмагани аниқланди. Оқибатда сифатсиз дори сотувга чиққан. Ҳозирда «Quramax Mediсal» ва илмий марказнинг жами 4 ходими гумонланувчи сифатида ҳибсга олинди.

Тошкентда мижоз талашган маклер ҳамкасбини жароҳатлади
6 январь 2023, 12:10

Тошкентда мижоз талашган маклер ҳамкасбини жароҳатлади

Чилонзор туманида мижоз талашган маклер ҳамкасбини номаълум жисм билан жароҳатлади. Оқибатда жабрланувчи қорин олди девори санчилиб кесилган жароҳати, талоқ ва буйрак шикастланиши билан шифохонага мурожаат қилган.

Қорақалпоғистонда Cobalt ва Nexia-2 тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди
6 январь 2023, 11:55

Қорақалпоғистонда Cobalt ва Nexia-2 тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди

Кегейли туманида Cobalt ва Nexia-2 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси сабаб ҳайдовчилардан бири вафот этди. Икки киши шифохонага ётқизилди.

Пойтахт ИИББ: «Фатзорб» оздирувчи дорисида кучли таъсир қилувчи модда аниқланди
6 январь 2023, 11:39

Пойтахт ИИББ: «Фатзорб» оздирувчи дорисида кучли таъсир қилувчи модда аниқланди

Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда 252 дона «Фатзорб» дорисини сотаётганларни ушлади. Оздирувчи маҳсулот дея сотилаётган дори таркибида «Сибутрамин» кучли таъсир қилувчи модда борлиги аниқланди.

Дам олиш кунлари илиқ ҳаво кузатилади
6 январь 2023, 11:36

Дам олиш кунлари илиқ ҳаво кузатилади

Ўзбекистонда келаси ҳафта кутилаётган совуқ олдидан дам олиш кунларида ҳаво нисбатан илиқ бўлади. Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади. Баъзи жойларда шамол кучаяди.

Самарқандда эркак хотини ва 5 ойлик боласини ўлдириб, ўзини осди
6 январь 2023, 10:32

Самарқандда эркак хотини ва 5 ойлик боласини ўлдириб, ўзини осди

Оқдарё туманида эркак хотинини қайчи билан уриб, бешикда ётган 5 ойлик боласини эса бўғиб ўлдирди. Сўнгра ўзини осиб, жонига қасд қилди. Ҳодисага оилавий келишмовчилик сабаб бўлгани айтилмоқда.

Қозоғистон бош прокурори: январь воқеаларида Ўзбекистон фуқаролари ҳам қатнашган
6 январь 2023, 10:16

Қозоғистон бош прокурори: январь воқеаларида Ўзбекистон фуқаролари ҳам қатнашган

Қозоғистонда 2022 йил январь ойида бўлиб ўтган тартибсизликлар бўйича жиноят ишида Ўзбекистон фуқаролари ҳам иштирок этмоқда. Олдин ҳам Қозоғистон бош прокуратураси воқеа сабабли очилган ишларга 11 нафар Ўзбекистон фуқароси жалб қилингани ҳақида хабар берганди.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 345 сўмгача кўтарилди
6 январь 2023, 09:52

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 345 сўмгача кўтарилди

Тижорат банклари 6 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 220 — 11 320 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 345 сўм.

Андижонда айиқ зоопарк ходимини тишлаб ўлдирди
6 январь 2023, 09:37

Андижонда айиқ зоопарк ходимини тишлаб ўлдирди

Андижон вилоятидаги ҳайвонот боғида ёввойи айиқ боғ ходимига ташланиб, бўйин қисмидан тишлаб олди. Оқибатда ходим оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этди.

Фарғонада мактаб ўқувчилари Gentra’ни ёқиб юборди
6 январь 2023, 09:25

Фарғонада мактаб ўқувчилари Gentra’ни ёқиб юборди

Тармоқларда мактаб ўқувчилари гугурт ёрдамида Gentra автомобилининг олд қисмини ёқиб юборгани тасвирланган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ҳолат бўйича вояга етмаганларнинг ота-оналарига маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилганини маълум қилди. Машинага етказилган моддий зарар қопланди.

Тошкентда 6 ёшли қизчага тегажоғлик қилган эркак 10 йилга қамалди
6 январь 2023, 09:03

Тошкентда 6 ёшли қизчага тегажоғлик қилган эркак 10 йилга қамалди

Тошкентда 47 ёшли эркак жинсий эҳтиёжларни ғайритабиий шаклда мажбуран қондириш айби билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У ўтган йилнинг ёзида 6 яшар қизалоққа тегажоғлик қилганликда гумонланиб қўлга олинганди.

Путин Рождество байрами муносабати билан Украинадаги бутун фронт чизиғида ўт очишни тўхтатишни буюрди
5 январь 2023, 22:53

Путин Рождество байрами муносабати билан Украинадаги бутун фронт чизиғида ўт очишни тўхтатишни буюрди

РФ президенти Мудофаа вазирлигига 6 январь соат 12:00 дан 7 январь соат 24:00 гача Украинадаги бутун жанговар тўқнашувлар чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этиш бўйича топшириқ берди. Аввалроқ Патриарх Кирилл шундай мурожаат билан чиққан эди.

Термизда кўчиришга қаршилик қилган бозор ишчилари жаримага тортилди, қамалганлар ҳам бор
5 январь 2023, 22:37

Термизда кўчиришга қаршилик қилган бозор ишчилари жаримага тортилди, қамалганлар ҳам бор

Термизда собиқ «Юбилейний» бозорининг 9 нафар ишчиси янги жойга кўчиришга қаршилик қилганлари учун жаримага тортилди, 4 киши эса 5 суткага маъмурий қамоққа олинди. Аввалроқ ИИБ ходимлари аёл кишини автобусга мажбуран олиб кетаётгани акс этган видео тарқалган эди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги аёзли кунларда энергия таъминотидаги эҳтимолий узилишлардан огоҳлантирди
5 январь 2023, 22:15

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги аёзли кунларда энергия таъминотидаги эҳтимолий узилишлардан огоҳлантирди

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги келаси ҳафтада кутилаётган совиши муносабати билан йирик корхоналарга газ ва электр энергияси етказиб бериш қисқариши, ИЭСларга газ етказиб бериш кўпайишини маълум қилди. Шу билан бирга, жадвалга кўра, энергия таъминотида қисқа муддатли узилишлари мумкин.

5 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
5 январь 2023, 22:00

5 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Талаба, ўқувчи ва боғча болаларига таътил узайтирилгани, Бухорода ўзини осиб вафот этган 2 аёл, кутилаётган аномал совуқ ҳаво, Тошкент вилоятида «Док-1 Макс» дан заҳарланган 9 бола, Жиззаҳда колониядан қочган 2 маҳкум, қамоқдан чиққан собиқ бош прокурор ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ўзбекистондаги болалар боғчаларида 10−18 январь кунлари таътил деб эълон қилинди
5 январь 2023, 21:47

Ўзбекистондаги болалар боғчаларида 10−18 январь кунлари таътил деб эълон қилинди

Совуқ тушиши кутилаётгани муносабати билан Ўзбекистондаги мактабгача таълим ташкилотларида 10−18 январь кунлари таътил деб эълон қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг