ССВ вакили депутатнинг шифокорларни бодикамера билан таъминлаш ҳақидаги таклифига муносабат билдирди. Таъкидланишича, бодикамера ЙПХ ходимларини ҳимоя қилолмагандек, «тез ёрдам» ходимларига ҳам ёрдам беролмайди. «Бодикамерага қанчалик эҳтиёж борлигини чуқурроқ ўйлаб кўришимиз керак», — деди у.
Самарқандда фуқарони 30 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди. У аванс учун 10 минг доллар олаётган пайтда ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди.
Озодбек Назарбеков Маданият вазирлиги 15,5 млрд сўмга юк машиналари харид қилинганига изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, машиналарни «замонавий кўринишдаги «Халқлар дўстлиги»нинг кичрайтирилган бир саҳнаси» дейиш мумкин. «Қора парда олдида ёки шийпонда туриб, концерт бериш даври ўтди», — деди вазир.
Асака туманида вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Spark машинасида йўлдаги музлама сабаб икки кишини уриб юборди. Оқибатда улардан бири шифохонада вафот этди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Чорак финал босқичида кутилмаган натижалар қайд этилди. Хорватия терма жамоаси Бразилияни чемпионатдан чиқариб юборган бўлса, Португалия Марокашга мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди. Ярим финалда Аргентина терма жамоаси Хорватия билан, Франция эса марокашликлар билан баҳслашади.
Ўзбекистон Марказий банки банк секторидаги кибертаҳдидлар ҳақида огоҳлантириш ва уларнинг олдини олиш билан шуғулланувчи Киберхавфсизлик маркази (CERT-CBU) сайтини ишга туширди. Сайтда сохта (фейк) ҳаволаларни ҳам текшириш мумкин.
«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этиш мақсадида «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Энг сара асарлар, ўқилиши шарт 10 китоб ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсиясини сизга етказамиз.
9 декабрь куни Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 36 миллиондан ошди. Йил бошида бу кўрсаткич 35,271 миллион нафарни ташкил этган эди.
Юқори Чирчиқ туманида 2 фуқаро томонидан ташкил этилган яширин нарколаборатория аниқланди. Текширувлар натижасида жами 1,21 кг «Мефедрон» синтетик гиёҳвандлик воситаси, 18 грамм «опий» ва 41 грамм «гашиш» моддаси айланмасининг олди олинди.
Ўзбекистонда АИ-80 бензини учун акциз солиғининг бекор қилиниши унинг 1000−1200 сўмгача арзонлашиши ҳамда АЁҚШларда 5500 сўм атрофида сотилишига олиб келиши кутилмоқда.
Жума куни Ўзбекистонда 130 киши ковидга чалинди (олдинги кун 122 киши). Касалланганларнинг 107 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди.
Печда пиширилган товуқли рулетлар, картошкалар билан газ печида пиширилган қўй гўшти, гўштли уялар, картошка ва гўштли фрикаделка, сабзавотлар билан пиширилган товуқ сонлари ва бошқалар — Zira.uz мазали ва ноодатий печда пиширилган таомлар рўйхатини тақдим этади.
Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков Ўзбекистонда энергия инқирозига сабабчи бўлганлар «сувдан қуруқ чиқмаслигига» ваъда берди. «Уларнинг баъзилари ҳозир ичимизда, йиғилишда ўтирибди», — деди у. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича комиссия ҳар кузда ташкил этилиши маълум қилинди.
Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков Тошкент вилояти прокурори Олмалиқдаги газга ноқонуний уланиб олган ғишт заводини узиб қўймасликни сўраганини маълум қилди. «Бунақаларнинг орқасида кимлар турганигача топамиз. У ҳоким бўладими, прокурор ёки солиқчими, фарқи йўқ», — деди у.
РФ президенти Владимир Путин яна Ўзбекистон ва Қозоғистон билан газ бўйича ҳамкорлик масаласини кўтарди. Унинг қайд этишича, бу давлатлар иқтисодиётида газга бўлган талаб ортиб бормоқда, шу билан бирга, экспорт мажбуриятлари ҳам мавжуд.
Янги йил байрамида «свет»дан муаммо бўлмаслиги айтилгани, газ узилганига қарши норозилик учун қамалган фарғоналиклар, Facebook`даги изоҳлари учун журналистларнинг ота-оналарини сўроқ қилган ИИБ, ортиқча вазнли орган ходимлари, совуқ дам олиш кунлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Туркманистон Ўзбекистонга суткалик электр энергияси етказиб бериш ҳажмини қарийб 17 фоизга — 20−21 млн кВт/соатгача оширди.
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида АИ-80 маркали бензиннинг суткалик ишлаб чиқариш ҳажми 850 тоннадан 1000 тоннага, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми эса 30 тоннадан 50 тоннага оширилмоқда.
Журналистларнинг Facebook`даги пост ва изоҳлари учун уларнинг вилоятларда яшаётган ота-оналари билан «суҳбат уюштирилди». Жамоатчилик буни қоралаб, тизим «ўзгаролмаётгани»ни ёзмоқда. «Газета.uz» мазкур изоҳларни жамлади.
ИИВ тизимидаги кадрларнинг 5−7 фоизи ортиқча вазнга эга ходимлардан иборат. Мунтазам равишда машғулотлар олиб борилиши туфайли семиз ходимлар сони ҳар йили камаймоқда. Вазирлик расмийсига кўра, антропометрик кўрсаткичлари юқори ходимларга махсус унвонлар берилмаяпти, юқори лавозимга тайинланмаяпти.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг