Архив

Навоийда Lacetti икки пиёдани уриб кетди
18 ноябрь 2022, 14:11

Навоийда Lacetti икки пиёдани уриб кетди

Навоий шаҳрида Lacetti икки нафар пиёдани уриб юборди. Жабрланувчилар шифохонага ётқизилди.

Шанба куни ёмғир ёғади, якшанба ёғингарчиликсиз ўтади
18 ноябрь 2022, 13:06

Шанба куни ёмғир ёғади, якшанба ёғингарчиликсиз ўтади

Шанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиб, туман тушиши, 15−20 м/с гача шамол бўлиши мумкин. Якшанба куни ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечаси +3…+8, кундузи +10…+15 даража бўлади.

Ўзбекистонда ўзини-ўзи энергия билан тўлиқ таъминлайдиган хонадон қурилди
18 ноябрь 2022, 12:17

Ўзбекистонда ўзини-ўзи энергия билан тўлиқ таъминлайдиган хонадон қурилди

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида ўзини-ўзи қайта тикланувчи энергия манбалари орқали энергия ресурслари билан тўлиқ таъминлайдиган хонадон барпо этилди. Унга 15 кВт қувватга тенг қуёш панеллари ўрнатилган.

Украинадаги уруш Марказий Осиё учун глобал оқибатлар келтириб чиқаради — Боррель
18 ноябрь 2022, 12:16

Украинадаги уруш Марказий Осиё учун глобал оқибатлар келтириб чиқаради — Боррель

Россиянинг Украинага агрессияси Марказий Осиё учун глобал оқибатлар келтириб чиқаради, чунки халқаро ҳамкорлик издан чиқади. Европа дипломатиясининг раҳбари Жозеп Боррелнинг фикрича, ҳамкорликнинг мустаҳкамланишигина уруш сабаб юзага келган инқироз оқибатларини енгиб ўтишга ёрдам беради.

Айрим импорт маҳсулотларини божхона божидан озод этиш муддати узайтирилди
18 ноябрь 2022, 12:08

Айрим импорт маҳсулотларини божхона божидан озод этиш муддати узайтирилди

Президент фармони билан 2023 йил 1 июлгача балиқ, янги ёки қуритилган цитрус мевалар (лимондан ташқари), маргарин ва бошқа импорт товарлари божхона божидан озод қилиниши белгиланди.

«Қамчиқ» довонида юк автомобили ёниб кетди
18 ноябрь 2022, 11:42

«Қамчиқ» довонида юк автомобили ёниб кетди

Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 Тошкент — Ўш автомобиль йўлида Volvo юк автомобилида ёнғин юзага келди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олган фуқаролар йўқ.

Ўзбекистон байроғини уйларга осиб қўйишга рухсат берилиши мумкин
18 ноябрь 2022, 10:56

Ўзбекистон байроғини уйларга осиб қўйишга рухсат берилиши мумкин

ЎзЛиДеп партияси давлат байроғидан фойдаланишга қўйиладиган талабларни соддалаштиришни таклиф қилмоқда. Ундан, хусусан, фуқароларнинг уйда ва иш жойида эркин фойдаланишига рухсат берилиши мумкин.

Мўйноқда XII-XIV асрларга тегишли маданий мерос объекти топилди
18 ноябрь 2022, 10:50

Мўйноқда XII-XIV асрларга тегишли маданий мерос объекти топилди

Ҳоким ота Сулаймон Боқирғоний зиёратгоҳи ҳудудида XII-XIV асрларга тегишли маданий мерос объекти аниқланди. У Хоразмшоҳлар ва Олтин Ўрда даврига хослиги, яъни Сулаймон Боқирғоний яшаган давр ва ундан кейинги даврларга тўғри келиши тахмин қилинмоқда.

Светлана Осипова таэквондо бўйича жаҳон чемпиони бўлди
18 ноябрь 2022, 10:31

Светлана Осипова таэквондо бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Мексикада таэквондо бўйича ўтказилаётган мусобақада ўзбекистонлик Светлана Осипова жаҳон чемпиони бўлди. Финал беллашувида у исроиллик спортчини мағлубиятга учратди.

Самарқандда «Тинчлик дарахти» монументи очилди
18 ноябрь 2022, 10:02

Самарқандда «Тинчлик дарахти» монументи очилди

Самарқандда француз ҳайкалтароши, ЮНEСКОнинг Маданий дипломатия бўйича махсус элчиси Ҳедва Сирнинг «Тинчлик дарахти» монументи очилди. Маросимда унинг ўзи ҳам иштирок этди. Худди шундай ёдгорлик яна 20 га яқин мамлакатда ўрнатилган.

Тижорат банклари долларнинг 18 ноябрь кунги курсини эълон қилди
18 ноябрь 2022, 09:26

Тижорат банклари долларнинг 18 ноябрь кунги курсини эълон қилди

Марказий банк долларнинг расмий курсини 11 208,18 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.

Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Францияда бўлади
17 ноябрь 2022, 23:53

Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Францияда бўлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21−22 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Францияда бўлади. Ташриф дастурида Парижда олий даражадаги икки томонлама музокаралар, ушбу мамлакатнинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари иштирокида ишбилармонлик тадбирларини ўтказиш кўзда тутилган.

Тошкент ҳайвонот боғига пантералар келтирилди
17 ноябрь 2022, 23:46

Тошкент ҳайвонот боғига пантералар келтирилди

Тошкент ҳайвонот боғида кўп йиллардан бери илк бор пантералар — тўрт ёшли Багира ва Тайфун пайдо бўлди. Ҳозирда улар учун махсус экспозицион вольерлар лойиҳалаштирилмоқда.

«Ўзбекистонда „Тинчлик корпуси“ фаолиятини қайта тикламоқчимиз» — АҚШ элчиси
17 ноябрь 2022, 22:39

«Ўзбекистонда „Тинчлик корпуси“ фаолиятини қайта тикламоқчимиз» — АҚШ элчиси

2005 йилда Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатган Тинчлик корпуси мамлакатга қайтишни режалаштирмоқда, деди АҚШнинг Тошкентдаги янги элчиси Жонатан Хеник. Унинг сўзларига кўра, бу борада Ўзбекистон ҳукумати билан принципиал келишув мавжуд.

Қирғизистон парламенти Ўзбекистон билан чегарадаги ҳужжатларни ратификация қилди
17 ноябрь 2022, 22:04

Қирғизистон парламенти Ўзбекистон билан чегарадаги ҳужжатларни ратификация қилди

Қирғизистон парламенти қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ва Кампир-обод (Андижон) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилишни маъқуллади. Уч кун аввал ҳужжатлар Ўзбекистон томонидан ҳам ратификация қилинган эди.

МН17 иши: Уч нафар айбланувчи сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди, бир киши оқланди
17 ноябрь 2022, 21:45

МН17 иши: Уч нафар айбланувчи сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди, бир киши оқланди

Гаагада МН17 рейси Донбасс осмонида ҳалокатга учрагани (8 йил аввал 298 киши ҳалок бўлганди) иши бўйича ҳукм чиқарилди. Игорь Гиркин, Сергей Дубинский ва Леонид Харченко сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд самолёт РФ ҚКнинг «Бук» ракета тизимидан уриб туширилганини аниқлади.

ЖЧ-2022: Улар учун хотиралар билан яшашга ҳали эрта
17 ноябрь 2022, 19:50

ЖЧ-2022: Улар учун хотиралар билан яшашга ҳали эрта

«Газета.uz» ЖЧ-2022 иштирокчиларини таништиришни H гуруҳи билан якунлайди: бу ерда португалиялик Роналду «қайта туғилиши» мумкин, уругвайлик Суарес эса тўпурар унвони учун йўл «кемиради», Жанубий Корея жисмоний тайёргарлик билан енгишга, Гана эса рейтингда юқорироққа сакрашга ҳаракат қилади.

Тошкентда ёш болаларни тарбияси ва таълими бўйича Бутунжаҳон анжумани бўлиб ўтди
17 ноябрь 2022, 19:00

Тошкентда ёш болаларни тарбияси ва таълими бўйича Бутунжаҳон анжумани бўлиб ўтди

Тадбир доирасида ЮНEСКОга аъзо давлатларнинг халқаро ташкилотлари вакиллари ва болалар таълими, парвариш ва мактабгача таълим соҳасидаги мутахассисларнинг чиқишлари бўлиб ўтди.

Абдулла Қодирий боғи «узоғи билан Наврўзгача» фойдаланишга топширилади
17 ноябрь 2022, 18:19

Абдулла Қодирий боғи «узоғи билан Наврўзгача» фойдаланишга топширилади

Мартда реконструкция учун 3 ойга ёпилган Тошкентдаги Абдулла Қодирий боғи ҳануз очилмади. Ҳозиргача парк таъмири учун 5 млрд сўм сарфланди, 7 ноябрь куни эса пойтахт депутатлари яна 35 млрд сўм ажратди. «Газета.uz» меҳмонхоналар қуршовида қолаётган паркдан репортаж тайёрлади.

Ўзбекистонга дронларни кимлар олиб кириши мумкинлиги маълум бўлди
17 ноябрь 2022, 17:55

Ўзбекистонга дронларни кимлар олиб кириши мумкинлиги маълум бўлди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонга дронларни олиб кириши учун Туризм вазирлиги, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси, «Геоинновация маркази» ва ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон миллий комиссиясига рухсат берилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг