Архив

Тошкентда KIA ҳайдовчиси уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди
27 май 2022, 11:47

Тошкентда KIA ҳайдовчиси уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди

Сешанба куни Тошкент шаҳрида KIA ҳайдовчиси 25 ёшли пиёдани уриб кетди, у шифохонада жон берди. Чоршанба куни эса Самарқандда Cobalt йўлдан ўтаётган 16 ёшли болани уриб, тахминан 20 метрга учириб юборди. Бола турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

4 ойда Ўзбекистонга 734 та электромобиль олиб кирилди
27 май 2022, 11:35

4 ойда Ўзбекистонга 734 та электромобиль олиб кирилди

Ўзбекистон январь-апрель ойларида қиймати 21,8 млн долларлик 734 та электромобиль импорт қилди. Уларнинг кўпи Хитойдан келтирилган. 2021 йилнинг мос даврига нисбатан электромобиль импорти 5 баробарга ошди.

Президентлар ўз муддатларини қандай «ноллаштирган»? Жаҳон тажрибаси
27 май 2022, 11:25

Президентлар ўз муддатларини қандай «ноллаштирган»? Жаҳон тажрибаси

Ўзбекистондаги олдинги конституцион ислоҳотлар Конституциянинг президентлик муддатларини чеклайдиган 90-моддасини четлаб ўтишга имкон яратган. Виржиния Университети тадқиқотчилари турли мамлакатларда шунга ўхшаш чекловларни четлаб ўтиш бўйича 60 та уринишларни ўрганиб чиқди. Бу қандай амалга оширилган ва қанақа оқибатларга олиб келган (ғаройиб ҳолатлар ҳам бўлган) — Комил Жалилов шарҳида.

АҚШ Қорақалпоғистонга $3 млнлик гуманитар ёрдам юборди
27 май 2022, 10:59

АҚШ Қорақалпоғистонга $3 млнлик гуманитар ёрдам юборди

АҚШнинг Project CURE хайрия ташкилоти Қорақалпоғистонга тиббий асбоб-ускуналардан иборат 3 млн долларлик гуманитар ёрдам юборди. Тўртта контейнернинг ҳар бирида УЗИ ускуналари, ИВЛ, кислород концентраторлари, рентген сканерлари, янги туғилган чақалоқлар учун инкубаторлар, дефибрилляторлар ва бошқалар мавжуд. Ускуналар тахминан июнь ойида етиб келиши ва 24 та тиббиёт муассасасига тақдим этилиши кутилмоқда.

Карантин остидаги маҳсулотлар бўйича қоидаларни бузганларни Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги назорат қилади
27 май 2022, 10:28

Карантин остидаги маҳсулотлар бўйича қоидаларни бузганларни Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги назорат қилади

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги карантин остидаги ўсимлик маҳсулотларини олиб кириш ва чиқиш қоидаларини ҳамда фитосанитария талабларини бузганларни маъмурий жавобгарликка тортади. Шунингдек, кимёвий воситаларни сотиш учун лицензия беради.

Дилмурод Парпиев ва Тохир Шарипов «Трастбанк»нинг қўшимча акцияларини сотиб олди
27 май 2022, 10:12

Дилмурод Парпиев ва Тохир Шарипов «Трастбанк»нинг қўшимча акцияларини сотиб олди

«Трастбанк» акциядорлари Дилмурод Парпиев ва Тохир Шарипов банкдаги улушларини оширди. Уларнинг ҳар бири 8,3% дан акцияларни сотиб олди. Битим 231,5 млрд сўмга баҳоланган. Тадбиркорлар бир қатор лойиҳалар, жумладан, Food City мажмуаси билан боғлиқ лойиҳаларнинг ҳамтаъсисчилари ҳисобланади.

Прокуратура 72 та тарихий объектда ноқонуний реклама баннерлари ўрнатилганини аниқлади
27 май 2022, 09:45

Прокуратура 72 та тарихий объектда ноқонуний реклама баннерлари ўрнатилганини аниқлади

Бош прокуратура Ўзбекистондаги 72 та маданий мерос объектида 121 та ноқонуний реклама жойлаштириш ҳолатларини аниқлади. Айрим ҳолатларда реклама баннерлари тарихий объектларнинг кўринишини тўлиқ ёпиб қўйган.

Deichmann компанияси билан ҳамкорлик қилишга келишилди
27 май 2022, 09:00

Deichmann компанияси билан ҳамкорлик қилишга келишилди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда ИТСВ вакиллари Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси кўмагида Эссен шаҳрида жойлашган Европадаги энг йирик поябзал ишлаб чиқарувчи Deichmann компанияси билан учрашув ўтказди.

Россия Марказий банки режадан ташқари асосий ставкани 11 фоизга туширди
26 май 2022, 23:14

Россия Марказий банки режадан ташқари асосий ставкани 11 фоизга туширди

Россия Марказий банки режадан ташқари йиғилишда асосий ставкани 14 фоиздан 11 фоизга туширди. Регулятор ставкани пасайтириш тўғрисидаги қарорини «нархлар ўсишининг сезиларли секинлашиши» билан изоҳлади.

«Бир марталик ёрдам автомат тарзда тўланади» — молия вазири ўринбосари
26 май 2022, 22:39

«Бир марталик ёрдам автомат тарзда тўланади» — молия вазири ўринбосари

Молия вазири ўринбосари Жамшид Абруев бир марталик моддий ёрдам кимларга ва қандай берилиши, нима учун тошкентликлар кўпроқ олиши ва пуллар қайси маблағлар ҳисобидан ажратилишини маълум қилди. «Тўловлар автомат равишда амалга оширилади. Ҳеч қандай ариза ёки мурожаат талаб қилинмайди», — деди у.

26 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
26 май 2022, 22:00

26 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Конституцияни ўзгартириш бўйича келиб тушган таклифлар, 1hls.uz`нинг президент фармони билан тугатилгани, Жамшид Қўчқоровдан камбағалликни 2 баравар қисқартириш режалари, бачадон бўйни саратонининг олдини олиш йўллари, мактабларда таълим сифати ҳақида гапирган президент, Meta компаниясидан $3 млн сармоя жалб қилган 2 ўзбек дастурчи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 26 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистон метан чиқиндисини камайтириш дастурини ишлаб чиқади
26 май 2022, 21:58

Ўзбекистон метан чиқиндисини камайтириш дастурини ишлаб чиқади

Ўзбекистон Метан бўйича глобал мажбурият дастурига қўшилди. ЕТТБ мамлакатга метан чиқиндиларини камайтириш бўйича миллий дастурини ишлаб чиқишига ёрдамлашади. Асосий эътибор энергетика, қаттиқ маиший чиқиндилар ва агробизнесга қаратилади.

Қаршида хавфсизлик камарини тақмаганлик учун жаримадан норози бўлган такси ҳайдовчилари йўлни тўсиб қўйди
26 май 2022, 21:17

Қаршида хавфсизлик камарини тақмаганлик учун жаримадан норози бўлган такси ҳайдовчилари йўлни тўсиб қўйди

Қаршида бир гуруҳ такси ҳайдовчилари хавфсизлик камарини тақмаганлик учун жавобгарликдан норози бўлиб йўлни тўсиб қўйди. Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Мактаб нималарни ўргатиши керак: танлай олиш, мослашиш, танқидий фикрлаш — Анатолий Гин
26 май 2022, 18:07

Мактаб нималарни ўргатиши керак: танлай олиш, мослашиш, танқидий фикрлаш — Анатолий Гин

Нима учун мактаб партасидаги қўнғироқдан қўнғироққача бўлган анъанавий таълим ўзгариши керак? Мактаб болаларни ўзгарувчан дунёда яшашга қандай тайёрлаши керак? Шу ва бошқа саволларга жавоблар — таълим бўйича эксперт, ихтирочилик муаммоларини ҳал қилиш назарияси мутахассиси Анатолий Гин билан сифатли мактаб таълими ҳақидаги интервьюда.

Ҳокимларнинг иш ўрни яратиш бўйича режалари қониқарсиз — Шавкат Мирзиёев
26 май 2022, 17:49

Ҳокимларнинг иш ўрни яратиш бўйича режалари қониқарсиз — Шавкат Мирзиёев

Президент ҳокимларнинг иш ўринлари яратиш бўйича режалари қониқарсиз эканлигини танқид қилди. Вилоят ҳокимларига қўшимча 110 минг иш ўрни ташкил этиш, камида 1 млрд долларлик экспорт учун шароит яратиш вазифаси қўйилди. Бундан ташқари, ЭИЗлардаги лойиҳаларни экспертиза қилиш ваколати ҳамда саноат зоналарнинг маъмурий кенгашлари ваколати Инвестициялар вазирлигига ўтказилди. Зоналардаги ерлар энди ҳокимликлар томонидан эмас, балки дирекциялар томонидан аукционга қўйилади.

Конституцияни ислоҳ қилиш бўйича бугунгача қандай таклифлар келиб тушди?
26 май 2022, 17:24

Конституцияни ислоҳ қилиш бўйича бугунгача қандай таклифлар келиб тушди?

Ўзбекистон Бош қонунига ўзгартиришлар киритиш бўйича Конституциявий комиссия ўзининг биринчи йиғилишини ўтказди. 6 кун давомида 13,15, 29, 37, 40, 41, 53, 78 ва 80-моддаларга боғлиқ таклифлар келиб тушган. Комиссия матбуот котиби Одилжон Тожиев президентга номзод бўйича талаблар ва ваколатлар муддати белгиланган 90-модда юзасидан таклиф юборилган ёки йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Тошкентдаги бир гектар ерни $1 млнга сотмоқчи бўлганлар ушланди
26 май 2022, 16:57

Тошкентдаги бир гектар ерни $1 млнга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Янгиҳаёт туманидаги 1 гектар ерни 1 миллион долларга сотишни ваъда қилган икки нафар шахсни қўлга олди.

Фото: «Судочье-Акпетки» қўриқхонаси — сақоққуш ва фламинголар яшайдиган гўзал ва заиф кўллар
26 май 2022, 16:47

Фото: «Судочье-Акпетки» қўриқхонаси — сақоққуш ва фламинголар яшайдиган гўзал ва заиф кўллар

«Судочье-Акпетки» давлат қўриқхонасининг кўллари чиройли ҳудудлар бўлиб, у ерда сув қушларининг ноёб ва ҳимояга муҳтож турлари — сақоққушлар, фламинголар, қорақулоқлар ва бошқалар яшайди. Қўриқхона ишчилари томонидан олинган фотосуратлар тўплами.

Навоийда фуқарони ишга киритиб қўйиш учун 5 минг доллар сўраган шахс ушланди
26 май 2022, 16:35

Навоийда фуқарони ишга киритиб қўйиш учун 5 минг доллар сўраган шахс ушланди

Учқудуқ туманида танишлари ёрдамида бир фуқарони заводга ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс сўралган 5 минг долларни олаётганида қўлга олинди.

Ўзбекистонлик дастурчилар стартап учун Meta компаниясидан $3 млн сармоя жалб қилди
26 май 2022, 16:11

Ўзбекистонлик дастурчилар стартап учун Meta компаниясидан $3 млн сармоя жалб қилди

Бекназар Абдикамалов ва Азиз Муртазаев сингапурлик ҳамкори Жастин Ким билан биргаликда руҳий саломатлик бўйича стартап учун Meta компаниясидан 3 млн долларлик грантни ютиб олди. Лойиҳа руҳий саломатлик хизматини янада қулайроқ қилиш учун онлайн маслаҳат сеансларини ўз ичига олади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг