Қашқадарёда Lacetti белгиланган жойдан йўлни кесиб ўтаётган болани уриб кетди. Бунинг оқибатида болакай вафот этди. Ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон Хитой билан телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 506,8 млн долларлик лойиҳаларни амалга ошириш борасида келишувга эришди.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 14,91 сўмга арзонлаб, 10 925,14 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль эса кўтарилди.
РФ марказий банки ва Молия вазирлиги ҳукумат мажлисида хорижий банкларга мамлакат ҳудудида филиалларини очишга рухсат беришни таклиф қилди. Бироқ ташаббус билан фақат дўстона мамлакатларнинг кредит ташкилотлари Россияда ўз филиалларини очишлари мумкин бўлади.
Ўзбекистон президенти БМТ бош котибининг сиёсий масалалар ва тинчликни барпо этиш бўйича ўринбосари Розмари ДиКарлони қабул қилди. Томонлар Орол денгизи ҳалокатининг оқибатларини юмшатиш, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва афғон халқига кўмаклашиш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди.
Тошкентда Миср ва Қатарга ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақомини бериш тўғрисидаги меморандум имзоланди. Ушбу мақомни яна тўртта давлат олади.
ШҲТ саммити арафасида Самарқандда Ўзбекистон ва Мўғулистон етакчилари музокара ўтказди. Шавкат Мирзиёев ва Ухнаагийн Хурэлсух икки давлат ўртасида сиёсий ва иқтисодий алоқаларга тизимли тус бериш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» ни қабул қилишга келишиб олди.
Президент қарори билан тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олинади. Тизимда бўлмаган текширувларни ўтказиш эса ноқонуний ҳисобланади. Қарорга кўра, айрим ҳолларда тадбиркор назоратчиларни текширув учун ҳудудига қўймасликка ҳақли.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжон-Арманистон чегарасида юзага келган ҳарбий тўқнашув бартараф этилганини олқишлади. Шунингдек, томонларни мавжуд муаммоларни тинчлик музокаралари ва маслаҳатлашувлар доирасида ҳал этишга чақирди.
Марказий банк 14 сентябрь учун хориж валютасининг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди. Шунга кўра, тижорат банклари ҳам доллар курсини янгилади.
Танзила Нарбаева дарахтлар кесилиши, талабалар ётоқхонаси, пойтахтдаги тирбандликлар каби муаммолар тармоқларга чиққанидан кейингина, ҳукумат ҳаракатга тушишини танқид қилди ва президентнинг ўзи ечим топиб бераётганини айтди. «Ҳаммасини давлат раҳбарига ташлаб қўйиш керак эмас», — деди Сенат раиси.
Август ойида Тошкент шаҳрида 14 та онлайн режимда ишловчи стационар радар пайдо бўлди, уларнинг барчаси Олмазор туманида ўрнатилган. ЙҲХХ радарлар ўрнатилган жойлар рўйҳатини эълон қилди.
Uzbekistan GTL заводида жаҳон тарихида илк бор синтетик авиакеросин маҳсулоти ишлаб чиқарилди. Аввалроқ заводда илк синтетик дизель ва нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилганди.
Фарғонада вилоят байрам тадбирларида фонограммада қўшиқ айтиш тақиқланди. Энди ижрочилар саҳнада чолғучилар билан бирга жонли ижрода куйлайди. Шунингдек, вилоятда ўтказиладиган барча тадбирларда саҳнага чиқадиган қўшиқчилар очиқ танлов асосида танлаб олинади.
Сенатнинг 32 ялпи мажлисида 2023 йил 1 январдан пенсияни ҳисоблашда базавий миқдорни 12 баробарига (3,8 млн сўм) ошириш таклифи маъқулланди. Ўзгаришларни амалга оширишда Пенсия жамғармасидан қўшимча равишда 1,5 триллион сўмдан ортиқ маблағлар талаб этилади.
Мирзо Улуғбек ва Дўрмон йўли кўчалари чорраҳасида кетаётган автобусда эрталаб ёнғин чиқди. Уни ўчиришга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келди ва 3 дақиқада вазиятни бартараф этди. Автобуснинг, асосан, мотор қисми ёниб зарарланган.
«Газета.uz» офиси ёнидаги хонадан вақти-вақти билан қоровул Обиджон Расулов ижросидаги жонли мақомни эшитиб қолишингиз мумкин. У бошланғич мактабда мусиқа ўқитувчилигидан Ислом Каримов қароргоҳида қоровулликкача бўлган йўлни босиб ўтган. Ноёб ҳаёт торларига эга оддий инсон ҳикоясини сўзлаб берамиз.
Сенатда электрон фирибгарлик ва ўғрилик учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилашга оид қонун маъқулланди. Улар қайд этишича, бу каби жиноятлар ортиб бормоқда. Масалан, фирибгарлик билан банк карталаридан пулни талон-торож қилиш бўйича 7 ойда 1812 та жиноят иши қўзғатилган.
14 сентябрь куни «Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилади. Шу муносабат билан Чилонзор, Алишер Навоий кўчалари қисман, Пахтакор кўчаси эса тўлиқ ёпилади.
Тошкент ҳайвонот боғи Алатау лақабли жирафанинг ўлим сабабини маълум қилди. Ўлимга ўн икки бармоқли ичакнинг туғма нуқсони туфайли ҳосил бўлган тимпания натижасида юзага келган мия ишемияси сабаб бўлган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг