Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги кўп қаватли уйда ёнғин келиб чиқди. Оқибат уй жиҳозлари ва уйнинг ички қисмининг 30 кв. метр майдонига зарар етди ҳамда бир нафар фуқаро ҳалок бўлди.
ЯИДХПда автотранспортни бошқариш учун электрон ишончнома расмийлаштириш хизмати йўлга қўйилди. Электрон ишончнома учун давлат божи мос равишда 1 ойгача 90 минг сўм, 6 ойгача 450 минг сўм, 3 йилгача 900 минг сўм миқдорида ундирилади.
Швейцария суди Гулнора Каримова ва унинг жиноий шерикларининг $336 млн маблағларини мусодара қилди. Қўшимча $350 млн маблағларни мусодара қилиш масаласи кўрилмоқда. Бошқа давлатлардаги активларнинг умумий ҳажми 14,3 трлн сўмга тенг. Бу маблағларга 1400 тадан ортиқ мактаб қурса бўлади.
Taxi Airports Tashkent компанияси Тошкент халқаро аэропортида ўзининг такси хизматини йўлга қўйди. Бошқа таксилар (Yandex, Mytaxi ҳайдовчилари) эса фақат автотураргоҳлар олдидан йўловчиларни олиб кетишлари мумкин. Реконструкциядан сўнг учта автотураргоҳ ҳам ишга тушди. Тарифлар ва нархлар.
Chakana маркетплейсида бутун Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати орқали маҳсулотларни харид қилиш мумкин. Сервисда скоринг хизмати ва 50 млн сўмгача кредит олиш имконияти мавжуд.
Сенатнинг ўттиз иккинчи ялпи мажлисида Аманбай Оринбаев Сенат раисига ўринбосар этиб сайланди. Шу пайтга қадар ўринбосар бўлган Мурат Каллибекович Камалов лавозимидан озод этилди.
ХТВ топшириғи билан олий тоифали педагог кадрлар эндиликда мажбурий аттестация синовларидан озод этилади. Бунинг учун олий малака тоифасини сақлаб келган педагог 15 йиллик узлуксиз иш тажрибасига эга бўлиши талаб этилади.
Марказий банк доллар курсини сўмга нисбатан қийматини пастлагандан сўнг тижорат банклари ҳам мижозларга долларни янгиланган нархларда таклиф қилди.
Оҳангарон шоссесида соғлиги ёмонлашган Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги дарахтга урилди. У воқеа жойида вафот этди.
Депутат Расул Кушербаев тадбиркорларга ажратилган ҳудудлардаги деворлар билан ўралган 5 мингта дарахт кесилиш хавфи остида эканини маълум қилди. У мораторийга риоя этилмаётгани боис ҳокимларнинг бундай ер участкаларини ажратиш тўғрисида қарорларини бекор қилишга чақирди.
Украина қўшинлари қарши ҳужум бошланганидан бери Россия босиб олган 70 км гача ичкаридаги позицияларга силжишга муваффақ бўлди ва рус қўшинлари апрель ойидан бери эгаллаган 3000 кв кмдан кўпроқ майдонни қайтариб олди, дейилади ISW ҳисоботида. Уруш 2023 йилгача давом этиши мумкинлиги айтилмоқда.
Жаҳонда «глобал ишонч инқирози» ҳақидаги президент мақоласи, ШҲТ саммитида имзоланадиган ҳужжатлар, поезд тагида қолиб кетган 4 ёшли қиз, Самарқандга $300 млн кредит ажратадиган БАА, Тошкентга кириш ёпилмагани, «Бунёдкор» стадионида бўлмаган дренаж тизими ва бошқалар — «Газета.uz» да куни дайжести.
Чуст туманида вояга етмаган бола Жигули ва Матиз автомобилларини олиб қочди. Гумонланувчи ҳибсга олинган. Унга нисбатан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.
Учкўприк туманида собиқ ҳамшира уй шароитида эҳтиёт чораларсиз укол қилиши оқибатида қизалоқ вафот этди. Укол қизда аллергик реакцияни юзага келтирган ва нафас йўлларини беркитган. Ҳамширага бир қатор сабаблар туфайли 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Наманганда Equinox, Lacetti, Nexia ва ВАЗ-2106 иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида автомашиналар техник шикастланган, тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳудудга светофор ўрнатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 4,81 сўмга арзонлаб, 10 950,29 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам пасайди, евро эса кўтарилди.
Абу-Даби тараққиёт жамғармаси Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш учун $300 млнга яқин кредит ажратади. Маблағлар йиллик 2,5% ставкада, 4 йиллик имтиёзли давр билан 17 йилга берилади.
ИИВ Тошкент ва бошқа вилоятларга кириш ва чиқиш ёпилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Тармоқларда тарқалган видеоларда эса ЙПХ ходимлари ШҲТ саммити доирасида фақатгина Самарқандга кириш ёпилиши туфайли айланма йўлларни тушунтираётгани акс этган.
ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев «Бунёдкор» стадионидаги яшил майдонда дренаж тизими шу вақтгача умуман ишламаганини маълум қилди. Таъкидланишича, сув қумда қолиб, майсани чиритиб борган. Энди тизим қайта ишлаб чиқилади ва унинг усти стандарт бўйича қоплаб борилади, дейилади хабарда.
Ўзбекистон президенти шу ҳафта ШҲТ саммити доирасида Самарқандда ХХР раиси Си Цзиньпин, Эрон президенти Иброҳим Раисий ҳамда Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказади. Улар ўзаро ҳамкорликдан ташқари, халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг