Архив

Пахта терими учун янги тўлов тарифлари эълон қилинди
6 сентябрь 2022, 18:25

Пахта терими учун янги тўлов тарифлари эълон қилинди

2022 йилда қўлда терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун биринчи теримда 1500 сўмдан, иккинчи теримда 1800 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади. Бир тонна маҳсулот хомашёсининг ўрта нави ҚҚС билан бирга 10 млн сўмни ташкил этади.

Мактаб дарсликлари ижараси доимий равишда бепул бўлади — ХТВ (янгиланди)
6 сентябрь 2022, 17:45

Мактаб дарсликлари ижараси доимий равишда бепул бўлади — ХТВ (янгиланди)

Мактаб дарсликлари ижараси энди нафақат жорий ўқув йили учун, балки доимий равишда бепул бўлади, дея аниқлик киритди ХТВ. Келгусида дарсликларни нашр этиш ва уларни молиялаштириш тартиби ҳукумат даражасида кўриб чиқилади ва парламент томонидан тасдиқланган давлат бюджети асосида белгиланади.

Оролбўйидаги нафақахўрлар поезд ва самолётга чипталарни яна чегирма билан сотиб олиши мумкин
6 сентябрь 2022, 17:31

Оролбўйидаги нафақахўрлар поезд ва самолётга чипталарни яна чегирма билан сотиб олиши мумкин

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида яшовчи пенсия ва нафақа олувчилар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар 15 сентябрдан темир йўл ва авиа чипталарни 50 фоизлик имтиёз билан сотиб олишлари мумкин бўлади.

Парламент комиссияси Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди
6 сентябрь 2022, 17:05

Парламент комиссияси Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди

Қорақалпоғистондаги намойишлар бўйича асосий айбланувчилардан бири Даулетмурат Тажимуратов Урганчдаги тергов ҳибсхонасида омбудсман ва парламент комиссияси аъзолари билан учрашувда тергов ҳаракатлари пайтида қийноққа солинмагани ва босим ўтказилмаганини маълум қилди.

Ота-оналар учун Kundalik тизимига обуна бўлиш ихтиёрий — ХТВ
6 сентябрь 2022, 16:52

Ота-оналар учун Kundalik тизимига обуна бўлиш ихтиёрий — ХТВ

ХТВ ота-оналар учун Kundalik.com платформасига обуна бўлиш ихтиёрий эканлигини маълум қилди. Йиллик обуна нархи 8000 сўмни ташкил этади, бу 2020 йилга нисбатан 1200 сўмга арзон. Қолаверса, тизим ёрдамида ўқитувчиларнинг ҳар чоракда 20 соат вақти тежалиши айтилмоқда.

«Амалга оширилган ишларни бошқалар 10 йилда ҳам эплаши даргумон». Давлат ОАВлари Миллий боғ очилишини қандай ёритди?
6 сентябрь 2022, 16:39 1

«Амалга оширилган ишларни бошқалар 10 йилда ҳам эплаши даргумон». Давлат ОАВлари Миллий боғ очилишини қандай ёритди?

«Амалга оширилган ишларни бошқалар 10 йилда ҳам эплаши даргумон», «аввалгиси билан бугунгисини таққослаб бўлмайди», «боғ дунёдаги ўзининг муқобиллари билан дадил тенглаша олади», «бу байрамга ҳақиқий совға бўлди» — Давлат ОАВларида 5 йил давомида таъмирланган Миллий боғ очилиши қандай ёритилди?

Россияда маймун чечагига қарши вакцина ишлаб чиқилгани айтилмоқда
6 сентябрь 2022, 16:28

Россияда маймун чечагига қарши вакцина ишлаб чиқилгани айтилмоқда

Россиялик мутахассислар ҳозирда дунёда 53 мингдан ортиқ киши чалинган маймун чечаги инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқди. Россия Федерал тиббий-биологик агентлиги раҳбари Вероника Скворцова дастлабки тадқиқотларда вакцина юқори самарадорлик ва иммуногенликни кўрсатганини қайд этди.

«Вақф» фонди аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга 851,4 млн сўм хайрия қилди
6 сентябрь 2022, 15:36

«Вақф» фонди аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга 851,4 млн сўм хайрия қилди

«Вақф» хайрия фонди «Вақф сувлари» лойиҳаси доирасида турли ҳудудлардаги, олис қишлоқ ва овулларда тоза ичимлик сувига муҳтож бўлган аҳоли учун артезиан қудуқларини қазиб, минорали сув иншоотларини барпо этди. Ушбу мақсадлар учун 851,4 млн сўм хайрия сифатида сарфланди.

Мактаб ошхоналарида «фастфуд» тайёрлаш ва сотиш тақиқланган — ССВ
6 сентябрь 2022, 14:38

Мактаб ошхоналарида «фастфуд» тайёрлаш ва сотиш тақиқланган — ССВ

ССВ мактаб ошхоналарида «фастфуд» тайёрлаш ва сотиш тақиқланганини эслатиб ўтди. Бу турдаги маҳсулотлар умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган озиқ-овқатлар рўйхатига киритилгани қайд этилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам уларни кундалик таомномадан чиқаришни тавсия қилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ишдан бўшатилди, Шуҳрат Ғаниев ва Актам Хаитов танқид қилинди
6 сентябрь 2022, 14:30

Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ишдан бўшатилди, Шуҳрат Ғаниев ва Актам Хаитов танқид қилинди

Президент қишлоқ хўжалигидаги камчиликларни танқид қилиб, бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ва Фермер хўжаликлари кенгаши раҳбари Актам Хаитовни огоҳлантирди. Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаев фаолиятидаги камчиликлари учун лавозимидан озод этилди.

«Севгимиз бизни бирлаштирган ва куч бағишлаган». Татьяна Каримова турмуш ўртоғи Ислом Каримов ҳақида
6 сентябрь 2022, 12:36

«Севгимиз бизни бирлаштирган ва куч бағишлаган». Татьяна Каримова турмуш ўртоғи Ислом Каримов ҳақида

Ислом Каримовнинг хотирасига бағишланган кечада унинг рафиқаси Татьяна Каримова умри давомида ҳамиша бирга бўлишганини эсга олди. «Севгимиз бизни бирлаштирган ва куч бағишлаган», — деди у. Биринчи президентнинг хос соқчилари бошлиғи Жаҳонгир Абиров эса 1990 йил қийин кечганини сўзлаб берди.

Бухоролик тадбиркорга ҳисобланган солиқ қарздорлиги бизнес-омбудсман ёрдамида бекор қилинди
6 сентябрь 2022, 12:34

Бухоролик тадбиркорга ҳисобланган солиқ қарздорлиги бизнес-омбудсман ёрдамида бекор қилинди

Бухоро шаҳрида тадбиркор ўз фаолиятини тўхтатиш бўйича шаҳар солиқ инспекциясига ариза тақдим этган. Мазкур аризага муносабат билдирилмаслиги оқибатида қўшимча солиқ қарздорлиги пайдо бўлган. Тадбиркорнинг мурожаатига кўра бизнес-омбудсман ҳисобланган 2 млн сўмга яқин қарздорликни бекор қилди.

Самарқандда ўқитувчи дарсликларни улоқтириб тарқатгани ортидан у ва мактаб директори ишдан олинди
6 сентябрь 2022, 12:05

Самарқандда ўқитувчи дарсликларни улоқтириб тарқатгани ортидан у ва мактаб директори ишдан олинди

Нуробод туманидаги 1-сонли мактабда дарсликлар ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига улоқтириб тарқатилгани акс этган видео тарқалди. Туман ҳокимлиги ўрганиш натижаларига кўра, ўқитувчи ҳамда мактаб директори ишдан олинганини маълум қилди.

Ўзбекистондаги 225 та мактаб ногиронлиги бўлган болалар учун очилади
6 сентябрь 2022, 11:52

Ўзбекистондаги 225 та мактаб ногиронлиги бўлган болалар учун очилади

Ўзбекистоннинг барча вилоятларида имконияти чекланган болалар учун 225 та мактаб ўз эшикларини очади. UNICEF буни «ҳал қилувчи ва муҳим ташаббус» дея атади. Халқаро тажрибага кўра, инклюзив таълимнинг жорий этилиши умумий таълим сифатини оширишга хизмат қилмоқда, деб қайд этди жамғарма.

Ўзбекистонда экологияни муҳофаза қилишга 6 ойда бюджетдан 1,9 трлн сўм ажратилди
6 сентябрь 2022, 11:04

Ўзбекистонда экологияни муҳофаза қилишга 6 ойда бюджетдан 1,9 трлн сўм ажратилди

6 ой давомида Ўзбекистонда экологияни муҳофаза қилиш учун давлат бюджетидан 1,9 трлн сўм йўналтирилди. Шунга қарамасдан депутатлар маблағлар ўзлаштирилмай қолаётгани, масъул вазирлик ва идоралар уларни самарали сарфламаётгани ва ишлар бажарилмаётганини танқид қилди.

Мева-сабзавотчиликни кредитлаш бўйича янги тизим жорий қилинади
6 сентябрь 2022, 10:41

Мева-сабзавотчиликни кредитлаш бўйича янги тизим жорий қилинади

Президент кўрсатмасига биноан сабзавот, дуккакли ва мойли экинлар бўйича уруғлик, ўғит, ёқилғи, ўсимликлар ҳимояси ҳамда айланма маблағ учун гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади. Шунингдек, фермерларга ҳосилни суғурталаш харажатларининг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади.

Қозоғистонда ўзбекистонликлар паспортлари олиб қўйилиб, мажбурий ушлаб турилгани аниқланди
6 сентябрь 2022, 10:28

Қозоғистонда ўзбекистонликлар паспортлари олиб қўйилиб, мажбурий ушлаб турилгани аниқланди

Қозоғистонда бир гуруҳ ўзбекистонликлар паспортлари олиб қўйилиб, мажбурий ушлаб турилгани ҳақида мурожаат билан чиқди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари фуқароларнинг паспортларини қайтариш ва ойлик маошлари ундиришга эришди. Уларни ватанга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.

Наманганда сувда чўкиб кетган 12 ёшли қиз 16 августдан бери қидирилмоқда
6 сентябрь 2022, 09:45

Наманганда сувда чўкиб кетган 12 ёшли қиз 16 августдан бери қидирилмоқда

16 август куни Норин туманидан оқиб ўтувчи Қорадарёда 12 ёшли қиз чўмилишга бориб, чўкиб кетган. Уни ИИБ, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув-қидирув гуруҳи қидирмоқда.

5 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
5 сентябрь 2022, 22:00

5 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Янги бошланган ўқув йили, мактаб дарсликлари бепул ижарага берилиши, хорижга чиқиш паспортини олиш осонлашгани, 95 кг наркотик, Афғонистондаги масжидда бўлган террорчилик ва Россиянинг Афғонистондаги элчихонаси яқинида бўлган портлашни қоралаган Ўзбекистон ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.

Ўзбекистон ТИВ Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида содир бўлган портлашни қоралади
5 сентябрь 2022, 21:58

Ўзбекистон ТИВ Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида содир бўлган портлашни қоралади

5 сентябрь куни эрта тонгда Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида портлаш содир бўлди, дастлабки маълумотларга кўра, уни худкуш террорчи амалга оширган. Икки нафар дипмиссия ходими ва тўрт нафар маҳаллий аҳоли ҳалок бўлди. Ўзбекистон ТИВ террактни қоралади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг