Архив

11 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
11 июнь 2024, 22:11

11 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

16 июнда нишонланадиган Қурбон ҳайити, Қамбарота ГЭС қурилиши бўйича битим, нарх манипуляцияси орқали 20 млрд сўм даромад кўрган «Навоийазот», ФВВ раҳбарининг «Ҳисорак» бўйича баёноти ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

«Ҳисорак» сув омборидаги ҳолат ҳақида ёлғон хабарлар тарқатган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
11 июнь 2024, 21:05

«Ҳисорак» сув омборидаги ҳолат ҳақида ёлғон хабарлар тарқатган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилояти ИИБ «Ҳисорак» сув омборидан сув сизиб чиқиш ҳолати ҳақида интернетда ёлғон хабар тарқатиб, «одамларнинг тинчини бузиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказилишига сабабчи бўлган» шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Тошкентда 3 та машина ва минивен тўқнашди
11 июнь 2024, 20:44

Тошкентда 3 та машина ва минивен тўқнашди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 4 та транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ юз берди. Тўқнашувда ҳеч ким жароҳатланмади.

«Газета.uz» Ўзбекистон футбол терма жамоасининг Олимпия ўйинларигача бўлган йўли ҳақида ҳужжатли фильм тайёрламоқда
11 июнь 2024, 19:35

«Газета.uz» Ўзбекистон футбол терма жамоасининг Олимпия ўйинларигача бўлган йўли ҳақида ҳужжатли фильм тайёрламоқда

Фильм Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиададаги тарихий иштироки томон босиб ўтган йўли ҳақида ҳикоя қилади.

Корея Республикаси президенти 13−15 июнь кунлари Ўзбекистонда бўлади
11 июнь 2024, 19:33

Корея Республикаси президенти 13−15 июнь кунлари Ўзбекистонда бўлади

Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль 13−15 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Ташриф доирасида бир қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистон-Корея стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, қўшма бизнес форуми ўтказиш режалаштирилган.

Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
11 июнь 2024, 18:21

Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сардор Шукуруллаев Жиззах вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари бўлди.

Шавкат Мирзиёев АҚШ савдо вакили билан ҳамкорликни чуқурлаштиришни муҳокама қилди
11 июнь 2024, 18:01

Шавкат Мирзиёев АҚШ савдо вакили билан ҳамкорликни чуқурлаштиришни муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти АҚШ савдо вакили Кэтрин Тай билан учрашиб, мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлиши, GSP тизимини қайта тиклаш, C5+1 формати ҳамда Савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли битим доирасида амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди.

«Навоийазот» нарх манипуляцияси орқали 20,5 млрд сўм даромад олган — Рақобат қўмитаси
11 июнь 2024, 18:00

«Навоийазот» нарх манипуляцияси орқали 20,5 млрд сўм даромад олган — Рақобат қўмитаси

Рақобат қўмитаси «Навоийазот» ишлаб чиқарган юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар биржа орқали сотилишида нарх манипуляцияси ҳолатларини аниқлади. Минерал ўғитлар бозорида устун мавқега эга жамият жами 20,5 млрд сўм асоссиз даромад олган.

Май ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари ўзгаришсиз қолди, бизнесники эса пасайди
11 июнь 2024, 17:37

Май ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари ўзгаришсиз қолди, бизнесники эса пасайди

Ўзбекистонда аҳолининг келгуси 12 ой учун инфляцион кутилмалари май ойида 14 фоизни ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан ўзгаришсиз қолди. Тадбиркорларнинг кутилмалари эса пасайди. Аҳоли учун ҳам, бизнес учун ҳам кутилмалардаги асосий омил коммунал хизматларнинг қимматлашиши бўлиб турибди.

Малави вице-президенти авиаҳалокатда вафот этди
11 июнь 2024, 17:11

Малави вице-президенти авиаҳалокатда вафот этди

Малави (Африка) вице-президенти Саулос Чилима ва яна 9 киши бўлган самолёт қулаб, бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлди. 10 йилдан бери ушбу лавозимда ишлаб келган Чилима навбатдаги сайловларда президентликка номзод бўлиши кутилаётганди.

«Ҳеч қандай фавқулодда вазият содир бўлмаган» — ФВВ раҳбари «Ҳисорак» сув омборидаги ҳолат ҳақида
11 июнь 2024, 16:38

«Ҳеч қандай фавқулодда вазият содир бўлмаган» — ФВВ раҳбари «Ҳисорак» сув омборидаги ҳолат ҳақида

Фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев «Ҳисорак» сув омборида ҳеч қандай фавқулодда ҳолат юз бермаганини маълум қилди. Унинг қайд этишича, 10 июнь куни сув омборида сув ташлаш ишлари амалга оширилган, иншоотдаги ишлар эса олдиндан режалаштирилган тизимда давом этмоқда.

«Одамлар расмийларни очиқчасига танқид қила олиши керак» — HRW
11 июнь 2024, 15:57

«Одамлар расмийларни очиқчасига танқид қила олиши керак» — HRW

Human Rights Watch ташкилоти Ўзбекистонни президентни онлайн ҳақоратлаш жиноятини бекор қилишга чақирди. Ташкилотга кўра, «одамлар очиқ, репрессиядан қўрқмай танқид қила олиши керак». Ҳуқуқ фаоллари президентни туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун алоҳида жавобгарлик белгилаш шарт эмаслигини айтмоқда.

Click бепул ўтказмаларни йўлга қўйди
11 июнь 2024, 15:00

Click бепул ўтказмаларни йўлга қўйди

Эндиликда Click орқали оила аъзоларига комиссиясиз ва чекловларсиз пул ўтказиш мумкин. Мазкур функция Click Up иловасидаги «Менинг оилам» бўлимида мавжуд.

Сергелидаги автосервисда ёнғин чиқиб, 3 та автомобиль зарарланди (видео)
11 июнь 2024, 14:36

Сергелидаги автосервисда ёнғин чиқиб, 3 та автомобиль зарарланди (видео)

Пойтахтнинг Сергели туманидаги автосалон олдида жойлашган автосервисда ёнғин содир бўлди. Оқибатда автосервиснинг ички қисми ва 3 та автомобиль ёниб зарарланди. ФВБ жароҳатланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаганини қайд этди.

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 6 киши вафот этди
11 июнь 2024, 14:03

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 6 киши вафот этди

Нурота туманида Onix автомобили Damas`ни қувиб ўтмоқчи бўлганида қарама-қарши йўналишдаги Gentra билан тўқнашди. Оқибатда бир оиланинг 5 аъзоси (хусусан, 2 ёшли бола ва 2 ойлик қиз) ҳамда бир ҳайдовчи вафот этди.

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида чигирткаларга қарши кимёвий кураш олиб борилмоқда (видео)
11 июнь 2024, 13:55

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида чигирткаларга қарши кимёвий кураш олиб борилмоқда (видео)

Тармоқларда йўлларда чигирткалар тўдаси учиб юргани акс этган видеолар тарқалди. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Қорақалпоғистон, Навоий, Бухоро ва Самарқанд ҳудудларида уларга қарши кимёвий кураш олиб борилаётгани, чигиртканинг бу тури фақат саксовул билан озиқланишини билдирди.

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Қамбарота ГЭС қурилиши ва эксплуатациясига тайёргарлик бўйича битим имзолади
11 июнь 2024, 12:48

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Қамбарота ГЭС қурилиши ва эксплуатациясига тайёргарлик бўйича битим имзолади

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Энергетика вазирликлари Қамбарота ГЭС-1 қурилиши ва эксплуатацияси лойиҳасини амалга оширишга тайёргарлик бўйича уч томонлама битим имзолади. Уни қуриш бўйича Мувофиқлаштирувчи донорлик қўмитаси тузилди, унинг таркибига Жаҳон банки, ОТБ, ЕТТБ ва бошқалар киради.

Ўзбекистонда 2023 йилда одам савдоси билан 126 нафар шахс судланган
11 июнь 2024, 12:02

Ўзбекистонда 2023 йилда одам савдоси билан 126 нафар шахс судланган

Ўзбекистонда 2023 йилда одам савдоси билан 126 нафар фуқаро судланган. Уларнинг 84 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 42 нафарига эса шартли ва озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Жиноят оқибатида, жумладан, 24 нафар 3 ёшгача бўлган чақалоқлар жабрланган.

ЖИБ туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилади
11 июнь 2024, 11:12

ЖИБ туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилади

️Президент фармони билан жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилмоқда. Уларга судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилади.

Smartbank биринчилардан бўлиб Oracle Flexcube булутли технологиясини жорий қилди
11 июнь 2024, 11:00

Smartbank биринчилардан бўлиб Oracle Flexcube булутли технологиясини жорий қилди

Smartbank Ўзбекистонда банк операцияларини бошқариш бўйича барча функцияларни тақдим этиш мақсадида Profinch билан биргаликда Oracle Flexcube автоматлаштирилган банк тизимини ишга туширди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг