Республика махсус комиссияси шаҳар ва туманлар бўйича карантин даражаларини қайта кўриб чиқди. Тошкент «сариқ» ҳудудда қолди.
Ўзбекистонда яна 52 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 4404 тага етди. Жумладан, «Ўрикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг қариндошлари ва қўшнилари, «Равнақ банк»нинг Шайхонтохур филиали ходимида инфекция тасдиқланди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов коронавирус пандемияси пайтида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси қарийб 2 миллион кишига етганини маълум қилди. Чегаралар ёпилгани туфайли 550 мингга яқин меҳнат муҳожирлари бошқа давлатларга ишлаш учун кета олишмаган.
Ўрта Чирчиқ тумани махсус карантин зонасида кўнгилли сифатида ишлаб келган, туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими ҳамширасида коронавирус аниқланди. Туғруқ уйи карантинга ёпилди.
Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблашганини маълум қилиб, кун давомида аҳоли орасида 217 та янги COVID-19 ҳолати аниқланганига муносабат билдирди.
АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга 15 мингта коронавирус тестини ўтказишга мўлжалланган реагентларидан иборат ёрдамнинг биринчи қисмини етказиб берди. Яна 10 мингта тест реагентлари бир неча ҳафта ичида Ўзбекистонга олиб келинади.
Янги Зеландияда коронавирусга чалинган охирги бемор ҳам тузалгани ва сўнгги 17 кун ичида инфекция билан боғлиқ ҳолат кузатилмагани эълон қилинди. Мамлакатда чегара назоратидан ташқари барча карантин чекловлари олиб ташланди.
Дунё бўйлаб аниқланган коронавирус ҳолатлари 7 миллиондан ошди. Бунда, 3,1 млн нафар бемор COVID-19 инфекциясидан соғайган ва 402 минг нафари эса ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек, АҚШ, Бразилия ва Россияда энг кўп коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари қайд этилган.
Коронавирус беморлари сони 21 нафарга ортиб, жами 4352 кишини ташкил этмоқда. Янги аниқланган ҳолатлардан 8 нафари аҳоли орасида қайд этилди (Тошкент вилоятида — 3, Навоий вилоятида — 5). Республика бўйлаб COVID-19 дан даволанаётганларнинг 6 кишининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир, деб баҳоланмоқда.
Коронавирус ҳолатлари кун давомида рекорд даражада — 237 тага ўсиб, 4331 тага етди. Карантин марказида — 20, Тошкент шаҳрида — 195, Тошкент вилоятида — 10, Хоразм вилоятида — 8, Сирдарё вилоятида — 4 та касаллик аниқланди.
Ўзбекистонда кун давомида 208 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 4302 тага етди.
Ўзбекистонда кун давомида 87 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар сони 4094 тага етди. 3 нафар беморнинг аҳоли ўта оғир.
Тошкентда сунъий нафас олиш аппаратида бўлган 70 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-қон томир етишмовчилигидан вафот этди. Ўзбекистонда коронавирусдан оламдан ўтганлар сони 17 нафарга етди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 4000 нафардан ошди. «Яшил» ҳудуд ҳисобланган Қашқадарёда янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Шунингдек, 160 киши соғайди, 13 беморнинг аҳволи оғир.
Коронавирус ҳолатлари 22 тага кўпайиб, жами 3987 тага етди. Янги аниқланган ҳолатлардан 9 нафари аҳоли орасида қайд этилди (Тошкент шаҳрида — 8, Наманган вилоятида — 1). Ҳозиргача кун давомида 48 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.
Мактабгача таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва халқаро ташкилотлар кўмагида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тиклаш борасида қўйиладиган талаблар тартибини ишлаб чиқилмоқда.
Сўнгги икки ҳафта давомида тасдиқланган 937 та коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатидан 412 нафари — аҳоли орасидан, 525 нафари — хориждан келган фуқароларда аниқланганини маълум қилди. Таъкидланишича, республика лабораторияларида жами 750 мингтага яқин тест синовлари ўтказилган.
Коронавирус беморлари сони 26 нафарга ортиб, жами 3965 кишини ташкил этмоқда. Янги касалланганларнинг 12 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, қолганлари Самарқанд, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида қайд этилган. Шунингдек, 1 нафардан бемор Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 35 нафарга ортиб, жами 3909 кишига етди. Янги ҳолатларнинг барчаси Навоий вилоятида аниқланган. Бунда, 27 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар ва 8 нафари эса аҳоли орасида қайд этилган.
Швеция бош эпидемиологи мамлакатда коронавирус эпидемиясининг бошиданоқ қатъий карантин чекловларини ўрнатилмаганидан афсусланишини айтди. Ҳозирда, мамлакатда коронавирусдан ўлим даражаси дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бўлиб қолмоқда, касалланганларнинг 11,6 фоизи вафот этган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг