Фақатгина хорижлик инвесторларга берилаётган преференциялар эндиликда маҳаллий хусусий сармоядорларга ҳам тақдим этилади. Улар ўз ҳисобларидан 25 млн долларлик лойиҳани бошласалар, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари бюджет ҳисобидан қилиб берилади.
Май ойи ўрталарида Давлат молиявий назорат департаменти коронавирусга чалинган беморларни даволаётган ёки карантиндаги шахсларни кузатаётган тиббиёт ходимларига 19,6 млрд сўмлик рағбатлантириш пулларини тўлаш кечикканини аниқлади. Бундан ташқари, ушбу ишда қатнашмаётган ходимларга ҳам пул тўлангани маълум бўлди.
Коронавирус беморлари сони 43 нафарга ортиб, жами 3333 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Навоийда (35), Тошкент (6) ва Наманган (2) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (4) қайд этилди.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони кун давомида 75 тага ўсиб, 3290 тага етди. Тўққизта янги COVID-19 ҳолати карантинга олинганлар орасида аниқланди.
Самарқандда коронавирус инфекциясига чалинган 63 ёшли эркак ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 натижасида вафот этганлар сони 14 нафарга етди.
Охирги 14 кун ичида 49 мингдан зиёд киши карантинга олиниб, 734 кишида коронавирус аниқланган.
Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» пиёда марафонлари ўтказилмоқда. Хабар қилинишича, акция президент топшириғи ижроси юзасидан ўтказилмоқда. Бироқ бу — карантин талабларига зид. Вилоятнинг Избоскан туманида эса Россиядан келган эркакда коронавирус аниқланган.
Кейинги 10 кунда айниқса Тошкент шаҳри, Навоий, Самарқанд ва пойтахт вилоятларида аҳоли орасида коронавирус юқтириш ҳолатларининг ўсиши қайд этилмоқда. Президент Республика комиссияси ва вилоятлар ҳокимларига эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқиш ҳамда карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритишни топширди.
АҚШ ҳукумати COVID-19 пандемияси вақтида Марказий Осиёда меҳнат муҳожирларини ҳимоя қилишга 2 млн доллар ажратади. Лойиҳа доирасида уларга юридик ёрдам кўрсатилиб, муқобил турмуш тарзи қўллаб-қувватланади.
Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 20 тага кўпайиб, жами 3281 тага етди. Янги ҳолатларнинг 15 таси карантинга олинганлар орасидан аниқланди. Кун давомида 66 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.
Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Бемор билан мулоқотда бўлган 51 киши карантинга олинди.
Россияда карантин чекловлари сабабли оғир вазиятга тушган 786 нафар Ўзбекистон фуқаросига «Меҳр» лойиҳаси доирасида қарийб 4,9 млн рубль ($70 минг) миқдорида бир марталик молиявий ёрдам кўрсатилди.
Коронавирус беморлари сони 46 нафарга ортиб, жами 3261 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг барчаси Россиядан (Қозоғистон орқали) кириб келганларда қайд этилган.
Ўзбекистонда яна 26 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами тасдиқланган ҳолатлар сони 3215 тага етди.
Коронавирус беморлари сони яна 9 нафарга ортиб, жами 3189 кишини ташкил этмоқда. Кун давомида аниқланган COVID-19 ҳолатлари 25 тага етди.
Тошкентдаги республика «Ипотека банк» ходимида коронавирус инфекцияси аниқланди. У билан мулоқотда бўлган ҳамкасблари 14 кунлик карантин назоратига, қолган ҳамкасблари эса ўз уйларида тиббий назоратга олинган.
Давлат солиқ қўмитаси Марказий аппарати барча ходимларидан олинган COVID-19 тест таҳлиллари натижалари манфий бўлиб чиқди. ДСҚ Марказий аппарати карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда аввалги режимда ишлашни давом эттиради.
Жанубий Кореядан Ўзбекистонга тиббий каравотлар партияси етказиб берилди. Умумий қиймати 135 минг доллардан зиёдроқ бўлган яна бир қисм инсонпарварлик юкларининг келиши кутилмоқда.
Коронавирус беморлари сони 16 нафарга ортиб, жами 3180 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар карантиндагилар (6), Қорақалпоғистонда (4), Самарқандда (5) ва Тошкент вилоятларида (1) қайд этилди. Республикада инфекциядан 602 киши даволанмоқда, улардан 3 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази ходимида коронавирус аниқланди. Ҳозирда бутун Марказий аппарат ходимлари COVID19 га тест топширмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг