Коронавирус

Коронавирус беморлари сони 2300 дан ошди
8 май 2020, 10:16

Коронавирус беморлари сони 2300 дан ошди

Коронавирус беморлари сони 16 нафарга ортиб, жами 2314 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 648 киши даволанмоқда, улардан 9 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. Айни вақтда мамлакат бўйлаб 371 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилди.

«Ниқобни ечиш тақиқланади» — президент
8 май 2020, 08:02

«Ниқобни ечиш тақиқланади» — президент

«Ҳозирча ниқобни ечиш мумкин эмас. Биз ушбу шароитларда ишлаш ва яшашни ўрганишимиз керак». Президент Шавкат Мирзиёев дунёдаги пандемия ривожини ҳисобга олган ҳолда карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилиши зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, карантин чоралари шароитида яшаш ва ишлашни ўрганиш зарур.

9 май куни оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланди
8 май 2020, 07:22

9 май куни оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланди

Карантин муносабати билан Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган оммавий тадбирларни ўтказиш ҳамда фахрийларни зиёрат қилиш тақиқланди. Байрамни оила даврасида нишонлаш тавсия қилинди.

Коронавирус ҳолатлари сони 2300 тага яқинлашди
7 май 2020, 23:48

Коронавирус ҳолатлари сони 2300 тага яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирус аниқланган ҳолатлар сони 2298 тага етди. Кун давомида 65 та янги ҳолат қайд этилди.

Ўзбекистон яна 11 минг фуқарони қайтаришни режалаштирмоқда — президент
7 май 2020, 23:44

Ўзбекистон яна 11 минг фуқарони қайтаришни режалаштирмоқда — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Россия, Туркия, БАА ва бошқа давлатларда қийин вазиятда қолиб кетган 11 минг фуқарони қайтаришни режалаштираётганини маълум қилди.

Футбол бўйича Германия чемпионати май ойининг иккинчи ярмидан қайта тикланади
7 май 2020, 20:47

Футбол бўйича Германия чемпионати май ойининг иккинчи ярмидан қайта тикланади

Германия май ойининг иккинчи ярмидан футбол бўйича чемпионатни қайта тиклайди. Англия ва италян жамоалари ҳам ўз турнирларини якунлаб олишни хоҳлашмоқда, бироқ ҳукуматлар қарорларини кутишга мажбур. Француз чемпионати апрель ойида «Пари Сен-Жермен»нинг муддатидан олдинги ғалабаси билан якунланди.

Коронавирусдан соғайганлар сони 1656 нафарга етди
7 май 2020, 20:26

Коронавирусдан соғайганлар сони 1656 нафарга етди

Бугун 79 нафар коронавирус бемори тузалиб, жами соғайганлар сони 1656 нафарга етди.

Туман ва шаҳарлар ҳам қизил, сариқ ва яшил ҳудудларга ажратилади
7 май 2020, 20:23

Туман ва шаҳарлар ҳам қизил, сариқ ва яшил ҳудудларга ажратилади

Президент раислигида ўтказилган йиғилишда республика комиссиясига ҳудудларни тоифага ажратишни туман ва шаҳарлар даражасида белгилаш бўйича топшириқ берилди. «Эртага „яшил“ вилоятдаги бирор бир туманда касаллик аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифасини ўзгартириш шарт эмас», — дея таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1600 кишидан ошди
7 май 2020, 16:04

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1600 кишидан ошди

Тошкент шаҳрида 32 нафар ва Самарқанд вилоятида 15 нафар коронавирус беморлари тузалди. Жами мамлакат бўйлаб вирусдан соғайганлар сони 1624 нафарга етди.

Коронавирусга қарши курашаётган 16 минг тиббиёт ходими рағбатлантирилди
7 май 2020, 14:48

Коронавирусга қарши курашаётган 16 минг тиббиёт ходими рағбатлантирилди

Коронавирусга қарши кураш тадбирларига республика бўйича 16 мингга яқин тиббиёт ходими жалб қилиниб, уларга қарийб 55 млрд сўм миқдорида махсус рағбатлантириш ва қўшимча кунлик тўловлар тўлаб берилди.

Коронавирус беморлари сони 2266 нафарга етди
7 май 2020, 10:06

Коронавирус беморлари сони 2266 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 33 нафарга ортиб, жами 2266 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 679 киши даволанмоқда, улардан 10 нафарининг аҳволи оғир ва 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.

Коронавирус ҳолатлари сони 2233 тага етди (ҳудудлар статистикаси)
6 май 2020, 23:55

Коронавирус ҳолатлари сони 2233 тага етди (ҳудудлар статистикаси)

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 2233 тага етди. Янги ҳолатлар, соғайганлар ва даволанишдаги беморлар статистикаси — ҳудудлар кесимида.

Такси ва сартарошхоналар фаолиятига рухсат берилган ҳудудлар ва уларга талаблар
6 май 2020, 22:51

Такси ва сартарошхоналар фаолиятига рухсат берилган ҳудудлар ва уларга талаблар

Республика махсус комиссияси такси, сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари фаолиятига қайси ҳудудларда рухсат берилганлиги ва уларга талабларни эълон қилди. Яшил ҳудудларда автотранспортнинг стикерсиз ҳаракатланишига рухсат берилади.

Карантин чоралари даражаси: қизил, яшил ва сариқ ҳудудлар
6 май 2020, 22:34

Карантин чоралари даражаси: қизил, яшил ва сариқ ҳудудлар

Республика махсус комиссияси карантин чоралари даражаси бўйича қайси ҳудудлар қизил, яшил ва сариққа ажратилганини эълон қилди. Бундан ташқари ушбу ҳудудларда қайси фаолият турларига қандай рухсатлар берилгани ҳақида маълумот берилди.

АҚШ Ўзбекистонда COVID-19га қарши курашиш учун 2 млн доллар ажратди
6 май 2020, 17:59

АҚШ Ўзбекистонда COVID-19га қарши курашиш учун 2 млн доллар ажратди

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш учун 2 млн доллар ажратди. Маблағлар шошилинч тиббий операциялар марказини ташкил этиш мақсадида тегишли жиҳоз харид қилиш ва тренинг ўтказишга ҳам сарфланади.

Яна 14 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди
6 май 2020, 17:46

Яна 14 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди

Коронавирус беморлари сони кун давомида яна 14 нафарга ортиб, жами 2231 кишини ташкил этмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистонда навбатдаги 55 нафар бемор бутунлай соғайди.

Карантин: Қашқадарё «яшил», Сурхондарё «сариқ» ҳудудга киритилди
6 май 2020, 16:17

Карантин: Қашқадарё «яшил», Сурхондарё «сариқ» ҳудудга киритилди

Эпидемиологик вазиятга кўра Қашқадарё «яшил», Сурхондарё эса «сариқ» ҳудудга киритилди.

Қозоғистон коронавирусга қарши чораларга 13 млрд доллар сарфлади
6 май 2020, 15:09

Қозоғистон коронавирусга қарши чораларга 13 млрд доллар сарфлади

Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев коронавирус пандемиясига қарши курашга 13 млрд доллар ёки ЯИМнинг 8 фоиздан кўпроғи сарфланганини маълум қилди.

️Наманган ва Самарқандда карантин қоидалари ҳозирча юмшатилмайдиган бўлди
6 май 2020, 12:49

️Наманган ва Самарқандда карантин қоидалари ҳозирча юмшатилмайдиган бўлди

️Наманган ва Самарқанд «қизил» — юқори хавфли ҳудудга киритилди. Ушбу вилоятларда карантин қоидалари ҳозирча юмшатилмайди.

Коронавирус беморлари сони 2217 нафарга етди
6 май 2020, 10:11

Коронавирус беморлари сони 2217 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 10 нафарга ортиб, жами 2217 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 706 киши даволанмоқда, улардан 10 нафарининг аҳволи оғир ва 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг