Бир кунда Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 47 тага кўпайиб, 2086 тага етди.
10 апрель куни коронавирус инфекцияси аниқланган ҳомиладор аёл 1 май куни пойтахтдаги 3-сон туғруқ комплексида фарзандини дунёга келтирди.
Коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 29 нафарга кўпайиб, жами 2075 кишига етди.
Туркия Ўзбекистонга шифокорлар учун 5000 комплект шахсий ҳимоя воситалари: комбензонлар, кўзойнаклар, ниқоб, қўлқоп ва бахиллалар тақдим этди.
Жаҳон банки Ўзбекистонга коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш учун қўшимча 200 млн доллар ажратади. Маблағлар соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлашга, шунингдек, иқтисодий тармоқларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Коронавирус беморлари сони 7 нафарга ортиб, жами 2046 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 904 киши даволанмоқда, улардан 10 нафарининг аҳволи оғир ва 2 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.
Яна 22 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланиб, жами COVID-19 ҳолатлар 2039 тага етди. Кун давомида 37 киши инфекция аниқланди, худди шунча одам касалликдан буткул халос бўлди.
Ўзбекистонда 37 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, мамлакат бўйлаб инфекциядан бутунлай соғайганлар сони 1133 нафарга етди.
Россия бош вазири Михаил Мишустин коронавирус билан касалланди. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Андрей Белоусов унинг вазифасини бажариб туради.
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 6 нафар, шаҳар 3-сонли туғруқ мажмуасидан 1 нафар бемор, жами 7 нафар бемор бутунлай соғайди. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 1103 нафар бемор тўлиқ шифо топди.
Тожикистонда илк бор коронавирус инфекцияси билан боғлиқ 15 та ҳолат аниқланди. Мамлакат бош вазири раислигидаги COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика штаби аҳоли тиббий ниқоблардан фойдаланиши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилди.
«Coca-Cola» жамғармаси Ўзбекистонда COVID-19 вирусига қарши чора-тадбирлар учун 200 минг долларлик грант ажратди. Инсонпарварлик ёрдами доирасида Ўзбекистонга нафас олдириш ва бошқа тиббий ускуналар тақдим қилинади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг юқори даражадаги мутахассислари техник ёрдам кўрсатиш мақсадида Марказий Осиё давлатларига ташриф буюришади.
Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков нима сабабдан карантиндагилар сони ўзгармаётганига изоҳ берди. «Ҳар куни давлатимизга хориждан 500−600 фуқаро кириб келяпти. Уларнинг барчаси карантинга жойлаштирилмоқда», — деди у.
Карантин чораларининг юмшатилиши такси хизматларига ҳам тааллуқли. Бунда, улар карантин тадбирларига қатъий риоя қилган ҳолда ва куннинг маълум вақтларида йўловчиларни ташишлари мумкин.
Коронавирус беморлари сони 15 нафарга ортиб, жами 2017 кишини ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 2000 талик чегарадан ошди.
30 апрель соат 06:00 дан бошлаб айрим карантин чоралари юмшатилмоқда. Фуқаролар 07:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00дан 20:00 га қадар шахсий ва хизмат енгил автотранспортларидан фойдаланишлари мумкин. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи тадбиркорлар барча турдаги енгил автотранспорт воситаларида ҳудудлараро ҳаракатланишига рухсат берилади.
Тошкент шаҳридан бўлган 61 ёшли коронавирус бемори ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди. Ўзбекистонда вафот этган коронавирус беморлари сони 9 кишига етди.
Шавкат Мирзиёев деҳқон ва фермерларга вилоятлар ва туманлар ўртасида ҳаракатланишга рухсат беришни топширди. ИИВ уларнинг автомобилларини постларда кутиб олиб, ярмарка ва савдо нуқталарига қадар кузатиб боради. Президент вазият яхшиланиши билан 10 майдан сўнг карантин босқичма-босқич юмшатилишини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг