Тошкент шаҳрида 12 нафар, Сурхондарё ва Андижон вилоятларида 4 нафар, Наманганда 2 нафар коронавирус бемори тузалди. Мамлакатда умумий тузалганлар сони 2010 кишига етди.
Тошкентдаги Фарҳод автомобиль эҳтиёт қисмлар бозорида коронавирусга гумон қилинган фуқарода COVID-19 инфекцияси аниқланмади. Ҳозирда бозорда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда ва уларнинг якунига кўра бозор ишга тушиши режалаштирилган.
13 майдан Самарқандда карантин чоралари кучайтирилади. Автомобилда стикерсиз ҳаракатланиш чекланади, фаолиятига рухсат берилган тадбиркорлик субъектлари ҳар бир мижоз ҳароратини ўлчаб, уларга бепул янги ниқоб ва қўлқоп тарқатиши шарт.
Коронавирус беморлари сони 23 нафарга ортиб, жами 2509 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 511 киши даволанмоқда, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. Айни пайтда 42 мингдан ортиқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган.
Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси «Qanotchi» ресторани карантин талабларига риоя этмасдан ўзбошимчалик йўли билан фаолият юритган дея баёнот берди ва ушбу иш Маъмурий судга киритилганини маълум қилди. Олдинроқ, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда пойтахт ҳокимлиги ушбу рестораннинг фаолияти «синов» тариқасида амалга оширилганлиги ҳақида хабар беришган эди.
11 май куни Ўзбекистонда 68 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди, 107 киши ушбу инфекциядан соғайди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги вилоятда коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берди. Жумладан, «Билайн» компаниясининг 91 нафар ишчиси Юқори Чирчиқ карантин полигонига жойлаштирилгани маълум қилинди.
Президент топшириғи билан Дубай, Минск, Сеул ва Деҳлига чартер рейслар ташкил этилди. 8−10 май кунлари Ўзбекистонга 800 нафардан зиёд фуқаро қайтарилди. Франкфуртдан рейс амалга оширилиши кутилмоқда.
Зарафшонда коронавирус билан касалланишнинг янги ўчоқлари вужудга келгани муносабати билан шаҳар «қизил» тоифали ҳудудга ўтказилди.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 29 тага ошиб, жами 2482 тага етди.
Аввалроқ карантин чораларини юмшатган Жанубий Корея, Хитой ва Германияда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони ошгани қайд этилди. Дунё бўйича COVID-19 ҳолатлари сони 4 миллиондан ошди.
АҚШда ишсизлик даражаси 1930 йиллардаги «Буюк Депрессия» давридан бери энг юқори кўрсаткичга етмоқда — 14,7 фоиз. Дональд Трампнинг икки юқори даражали иқтисодий маслаҳатчилари АҚШда коронавирус пандемияси давом этаверган ҳолда ишсизлик даражаси кўтарилаши ва июнь ойида ишсизлик кўрсатгичи 20 фоизгача юқорилаши мумкинлигини маълум қилишди.
Наманган вилоятида 16 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1897 кишига етди.
«Qanotchi» ресторанининг фаолияти давом этаётганлиги ҳақидаги маълумотларга Тошкент шаҳар ИИББ ўз муносабатини билдирди. Маълум қилинишича, ресторан умумий овқатланиш жойларининг санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилган ҳолда ишлаш имкониятини ўрганиш мақсадида синов тариқасида очилган.
Коронавирус беморлари сони 35 нафарга ортиб, жами 2453 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 562 киши даволанмоқда, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.
Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 2349 тага, соғайган беморлар 1804 нафарга етди.
Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 2325 тага етди (+1). Кун давомида рекорд даражада соғайиш қайд этилди — 119 нафар.
Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 10 тага кўпайиб, жами 2324 тага етди.
Бир гуруҳ ўзбекистонлик шифокорлар коронавирус инфекциясига қарши курашишга кўмаклашиш мақсадида Тожикистонга жўнаб кетди.
Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1721 кишига етди. Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирусдан даволанаётган беморлар сони 583 нафарни ташкил этмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг