Тошкентдаги 6-туғруқхона карантинга ёпилди. Бемор билан мулоқотда бўлган шахсда COVID-19 аниқланди.
Республика махсус комиссияси Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатини янгилади. Давлат хизматлари марказлари томонидан рухсатномалар берилиши тўхтатилди.
Ўзбекистонда маҳаллий COVID-19 тест тизимини ишлаб чиқаришга эришилди. Тез орада оксигенация ниқоби, унга мослаштирилган вентури клапани ҳамда ИВЛ ускуналари учун бактериал-вирус фильтрларни ишлаб чиқиш ҳам йўлга қўйилади.
Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида уй ҳайвонлари (уй итлари)ни 100 метр атрофида кунига бир маротаба сайр қилдиришга рухсат берилди.
Коронавирус пандемияси сабабли дунёда қарийб барча спорт тадбирлари бекор қилинди. Бироқ хусусий ороллардан бирида UFC ҳар ҳафта аралаш жанглар мусобақасини ўтказишни режалаштирмоқда. UFC 249 мусобақасида ўзбекистонлик Маҳмуд Муродовнинг ҳам иштироки кутилаётган эди, аммо жанг бекор қилинди.
Ўзбекистон коронавирус тарқалишининг олдини олишга кўмаклашиш учун Тожикистонга эпидемияга қарши курашда зарур бўладиган тиббий ва озиқ-овқат маҳсулотидан иборат инсонпарварлик ёрдамини юборди.
Чирчиқ шаҳридаги «Азия» тўйхонасида ташкил этилган тиббий ниқоблар тикувчилик цехи фаолияти юзасидан жиноий иш очилган. Солиқ қўмитаси цехда карантин қоидалари ва санитария талаблари қўпол равишда бузилганлигини айтмоқда.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 9 кишига ошиб, 555 нафарга етди.
9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома бериш тўхтатилди. Кўриб чиқиш жараёнида бўлган аризалар қаноатлантирилмайди.
Ўзбекистонда яна бир кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, умумий беморлар сони 546 нафарга етди.
9 апрелдан бошлаб Тошкент вилоятининг Олмалиқ, Ангрен, Янгийўл ва Чирчиқ шаҳарларига кириш ва чиқиш чекланади.
Чирчиқ шаҳрида жойлашган «Азия» тўйхонасида ноқонуний равишда фаолият олиб бораётган тикувчилик цехи аниқланган. Назорат тадбири давомида 130 мингдан ортиқ тайёр тиббий ниқоблар топилган.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир сектор ҳудудида камида 100 тадан хонадонда 1−1,5 сотихли иссиқхоналар ташкил этиш бўйича кўрсатма берди. Огоҳлантиришдан кейин ҳам томорқасига экин экмаганларга ер солиғи оширилган ставкада қўлланилади.
Ўзбекистон президенти коронавирусдан вафот этган 40 яшар беморнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Шавкат Мирзиёев фуқароларни тартиб-интизомга қатъий риоя қилиб, ўринсиз ваҳимага тушмасликка чақирди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар сони 545 тага етди.
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга қайтишни истамаган шахслар мамлакат фуқаролигидан маҳрум қилиниши ҳақидаги хабарларни инкор қилди.
Тошкентда ўтказилган рейдлар давомида бир кунда 468 та автомобилнинг стикерсиз ҳаракатлангани аниқланди, уларнинг 271 тасида автоуловлар жарима майдончасига жойлаштирилди.
Ўзбекистон ва Россия коронавирус пандемияси таъсирини ҳисобга олган ҳолда янги иқтисодий ҳамкорлик дастурини тайёрлашни режалаштирмоқда.
7 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда умумий 61 666 киши коронавирусга тест топширган.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 534 тага етди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг