Коронавирус

Коронавирус ҳолатлари 300 га яқинлашди
5 апрель 2020, 12:38

Коронавирус ҳолатлари 300 га яқинлашди

Ўзбекистонда 298 та коронавирус ҳолати аниқланди. Барча янги ҳолатлар стационар карантинда бўлганлар орасида аниқланди.

«Ўзини яккалаш» тартиби мажбурий равишда жорий этилмоқда
5 апрель 2020, 01:58 1

«Ўзини яккалаш» тартиби мажбурий равишда жорий этилмоқда

6 апрелдан Нукус, Тошкент ва вилоятлар марказларида «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи мажбурий равишда жорий этилади. Мототранспорт ва велосипедда ҳаракатланиш вақтинча чекланади. Йирик савдо мажмуаларига ташриф буюраётган фуқароларнинг тана ҳарорати ўлчанади.

Коронавирус: Инфекция аниқланганлар сони 266 кишига етди
4 апрель 2020, 21:23

Коронавирус: Инфекция аниқланганлар сони 266 кишига етди

Яна 3 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланиб, жами ҳолатлар 266 тага етди.

Коронавирус беморлари: 120 нафари эркак, 143 нафари хотин-қизлар
4 апрель 2020, 19:07

Коронавирус беморлари: 120 нафари эркак, 143 нафари хотин-қизлар

Ўзбекистонда коронавирус тасдиқланган беморларнинг 120 нафари эркак, 143 нафари хотин-қизлар ва шундан 13 нафари вояга етмаган болалардир. 102 нафар бемор чет элдан қайтган, 161 нафари эса улар билан мулоқотда бўлган.

Автомобиллар ҳаракатланиши учун махсус стикерлар бериш вақтинча тўхтатилди
4 апрель 2020, 17:55

Автомобиллар ҳаракатланиши учун махсус стикерлар бериш вақтинча тўхтатилди

4 апрель соат 18:00дан бошлаб автомобиллар ҳаракатланиши учун стикерлар олиш бўйича аризалар қабули вақтинча тўхтатилди. Қабул 6 апрель 18:00 дан қайта тикланиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус беморлари 263 нафарга етди
4 апрель 2020, 17:22

Ўзбекистонда коронавирус беморлари 263 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 22 тага ошиб, 263 нафарни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари 25 мингдан ортиқ ҳолатларда бузилган
4 апрель 2020, 13:06

Карантин қоидалари 25 мингдан ортиқ ҳолатларда бузилган

Карантин қоидалари эълон қилинганидан бошлаб 25 мингдан ортиқ қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган. Аксарият ҳолатларда ҳимоя ниқоблари тақмаслик учун фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилган.

Сенат раиси Танзила Норбоева коронавирусга тест топширди
4 апрель 2020, 12:53 1

Сенат раиси Танзила Норбоева коронавирусга тест топширди

Сенат раиси Танзила Норбоева, сенат аъзолари ва девони ходимлари коронавирусга тест топширишган.

ИИВ велосипедларда ҳаракатланиш чекланиши ҳақидаги хабарни рад этди
4 апрель 2020, 12:17

ИИВ велосипедларда ҳаракатланиш чекланиши ҳақидаги хабарни рад этди

5 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида велосипедларда ҳаракатланиш ҳақидаги хабар Ички ишлар вазирлиги томонидан расман рад этилди.

Яна 14 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди
4 апрель 2020, 12:06

Яна 14 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 241 нафарга етди.

Яна 6 кишида коронавирус тасдиқланди
3 апрель 2020, 23:09

Яна 6 кишида коронавирус тасдиқланди

Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар сони 227 тага етди.

Тошкентда ниқоб ва қўлқопларни ташлаш учун контейнер ўрнатилмоқда
3 апрель 2020, 22:05

Тошкентда ниқоб ва қўлқопларни ташлаш учун контейнер ўрнатилмоқда

Тошкентда фойдаланилган ниқоб, қўлқоп ва бошқа коронавирусдан ҳимоя воситаларини ташлаш учун махсус контейнерларни ўрнатиш бошланди. Зарарланиш хавфи бўлгани учун тиббий чиқиндиларни маиший чиқиндилар билан аралаштирмаслик керак.

Яна 120 мингдан зиёд кам таъминланган оилаларга нафақалар тайинланади
3 апрель 2020, 20:52

Яна 120 мингдан зиёд кам таъминланган оилаларга нафақалар тайинланади

Ўзбекистонда яна 120 мингдан зиёд кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар тайинланади. Шунингдек, карантин даврида уй шароитида ривожлантириш мумкин бўлган фаолият турлари янада қўллаб-қувватланади.

Карантин вақтида тадбиркорлар ва иқтисодиёт тармоқларига қўшимча енгилликлар берилди
3 апрель 2020, 20:19

Карантин вақтида тадбиркорлар ва иқтисодиёт тармоқларига қўшимча енгилликлар берилди

Туризм соҳасидаги тадбиркорлар ер-мулк солиқларидан озод этилади, ЯТТларга даромад солиғи ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилади, 2 триллион сўмлик кредит мажбурияти муддати узайтирилади — коронавирус пандемияси даврида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча чора-тадбирлар бўйича президент фармони.

Бир қатор банклар мижозларга кредит таътилларини тақдим этди
3 апрель 2020, 19:23

Бир қатор банклар мижозларга кредит таътилларини тақдим этди

Карантин сабабли Ўзбекистондаги бир қатор тижорат банклари ўз мижозлари учун кредит тўлов таътиллари ва бошқа қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим қила бошлади. Ҳозирда бундай банклар сони 15 тага етди.

Давлат хизматлари агентлиги — стикерлар ва босимлар ҳақида
3 апрель 2020, 19:07 1

Давлат хизматлари агентлиги — стикерлар ва босимлар ҳақида

Курьерлик билан шуғулланувчи бир қанча компания ва умумий овқатланиш корхоналари автомобиллар учун стикер ололмаётганидан шикоят қилди. Давлат хизматлари агентлиги эса ҳужжат топширувчиларнинг хатолари, ижтимоий тармоқлардаги босимлар ҳақида маълум қилди.

ОТБ: Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши коронавирус сабабли секинлашади
3 апрель 2020, 17:38

ОТБ: Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши коронавирус сабабли секинлашади

ОТБ прогнозига кўра, коронавирус пандемияси оқибатида ҳамда табиий газ ва мисга бўлган нархларнинг пасайиши туфайли 2020 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши секинлашади. ЯИМ ўсиши 4,7 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Япониядаги ватандошлар Ўзбекистонга 13 та махсус тиббиёт каравотини жўнатди
3 апрель 2020, 17:01

Япониядаги ватандошлар Ўзбекистонга 13 та махсус тиббиёт каравотини жўнатди

Япониядаги ватандошлар Ўзбекистонга гуманитар ёрдам сифатида 13 та кўп функцияли махсус тиббиёт каравотларини жўнатди.

Карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ ҳолатлар 22 мингдан ошди
3 апрель 2020, 12:33

Карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ ҳолатлар 22 мингдан ошди

Ўзбекистонда карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 22286 та ҳолат аниқланди. Бир кун давомида энг кўп қоидабузарлик Қашқадарё вилояти (+390), Тошкент шаҳри (+344) ва Фарғона вилоятида (+250) қайд этилди.

Жаҳон банки Афғонистонга коронавирусга қарши кураш учун 100 млн доллар ажратди
3 апрель 2020, 11:43

Жаҳон банки Афғонистонга коронавирусга қарши кураш учун 100 млн доллар ажратди

Жаҳон банки Афғонистонга COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши кураш учун 100,4 миллион долларлик грантни маъқуллади. Бундан ташқари, Тожикистон ва Қирғизистонга мос равишда 11,3 ва 12,15 миллион доллар ажратилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг