Ўзбекистонда 298 та коронавирус ҳолати аниқланди. Барча янги ҳолатлар стационар карантинда бўлганлар орасида аниқланди.
6 апрелдан Нукус, Тошкент ва вилоятлар марказларида «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи мажбурий равишда жорий этилади. Мототранспорт ва велосипедда ҳаракатланиш вақтинча чекланади. Йирик савдо мажмуаларига ташриф буюраётган фуқароларнинг тана ҳарорати ўлчанади.
Яна 3 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланиб, жами ҳолатлар 266 тага етди.
Ўзбекистонда коронавирус тасдиқланган беморларнинг 120 нафари эркак, 143 нафари хотин-қизлар ва шундан 13 нафари вояга етмаган болалардир. 102 нафар бемор чет элдан қайтган, 161 нафари эса улар билан мулоқотда бўлган.
4 апрель соат 18:00дан бошлаб автомобиллар ҳаракатланиши учун стикерлар олиш бўйича аризалар қабули вақтинча тўхтатилди. Қабул 6 апрель 18:00 дан қайта тикланиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 22 тага ошиб, 263 нафарни ташкил этмоқда.
Карантин қоидалари эълон қилинганидан бошлаб 25 мингдан ортиқ қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган. Аксарият ҳолатларда ҳимоя ниқоблари тақмаслик учун фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилган.
Сенат раиси Танзила Норбоева, сенат аъзолари ва девони ходимлари коронавирусга тест топширишган.
5 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида велосипедларда ҳаракатланиш ҳақидаги хабар Ички ишлар вазирлиги томонидан расман рад этилди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 241 нафарга етди.
Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар сони 227 тага етди.
Тошкентда фойдаланилган ниқоб, қўлқоп ва бошқа коронавирусдан ҳимоя воситаларини ташлаш учун махсус контейнерларни ўрнатиш бошланди. Зарарланиш хавфи бўлгани учун тиббий чиқиндиларни маиший чиқиндилар билан аралаштирмаслик керак.
Ўзбекистонда яна 120 мингдан зиёд кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар тайинланади. Шунингдек, карантин даврида уй шароитида ривожлантириш мумкин бўлган фаолият турлари янада қўллаб-қувватланади.
Туризм соҳасидаги тадбиркорлар ер-мулк солиқларидан озод этилади, ЯТТларга даромад солиғи ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилади, 2 триллион сўмлик кредит мажбурияти муддати узайтирилади — коронавирус пандемияси даврида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча чора-тадбирлар бўйича президент фармони.
Карантин сабабли Ўзбекистондаги бир қатор тижорат банклари ўз мижозлари учун кредит тўлов таътиллари ва бошқа қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим қила бошлади. Ҳозирда бундай банклар сони 15 тага етди.
Курьерлик билан шуғулланувчи бир қанча компания ва умумий овқатланиш корхоналари автомобиллар учун стикер ололмаётганидан шикоят қилди. Давлат хизматлари агентлиги эса ҳужжат топширувчиларнинг хатолари, ижтимоий тармоқлардаги босимлар ҳақида маълум қилди.
ОТБ прогнозига кўра, коронавирус пандемияси оқибатида ҳамда табиий газ ва мисга бўлган нархларнинг пасайиши туфайли 2020 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши секинлашади. ЯИМ ўсиши 4,7 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.
Япониядаги ватандошлар Ўзбекистонга гуманитар ёрдам сифатида 13 та кўп функцияли махсус тиббиёт каравотларини жўнатди.
Ўзбекистонда карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 22286 та ҳолат аниқланди. Бир кун давомида энг кўп қоидабузарлик Қашқадарё вилояти (+390), Тошкент шаҳри (+344) ва Фарғона вилоятида (+250) қайд этилди.
Жаҳон банки Афғонистонга COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши кураш учун 100,4 миллион долларлик грантни маъқуллади. Бундан ташқари, Тожикистон ва Қирғизистонга мос равишда 11,3 ва 12,15 миллион доллар ажратилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг