Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 16 киши ошиб, 221 нафарни ташкил этмоқда. 17 нафар беморда пневмония белгилари кузатилган, 4 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафари нисбатан оғир.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 15 тага кўпайиб, жами 205 тага етди.
АҚШ ҳукумати кенг қамровли таҳлил ўтказиш учун лаборатория тизимларини яратиш, тиббиёт муассасаларида инфекциялар профилактикаси ва назорати, эпидемиологик назоратни яхшилаш ҳамда коронавирус ҳақидаги дезинформацияга қарши курашда Ўзбекистонга кўмаклашади. Ушбу тадбирлар учун Ўзбекистонга 848 минг доллар ажратилади.
2 апрель куни Ўш вилоятига Ўзбекистон томонидан юборилган инсонпарварлик юклари етиб борди. Қирғизистон бош вазири Ўзбекистон ҳукуматига ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси 160 нафарга яқин ўзбекистонликларни чартер рейслари қайта тиклангунга қадар хостелларга жойлаштирди. Россия пойтахтидаги аэропортларда фуқаролар тўплангани йўқ.
Коронавирусга чалинган яна 13 беморнинг соғайгани хабар қилинди. Уларнинг икки нафари март ўртасида хориждан келган, 11 нафари эса инфекция юқтирган фуқаролар билан мулоқотда бўлган. Шундай қилиб, Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясидан тузалганлар сони 25 кишига етди.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, COVID-19 пандемияси жаҳон иқтисодиётини 1 фоизга камайтириши мумкин. Бу кўрсатгични камайтириш учун мамлакатлар молиявий рағбатлантириш чора-тадбирларни соғлиқни сақлаш соҳасига ва кам даромадли табақаларни қўллаб-қувватлашга йўналтириши керак.
Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев Telegram-каналида ўтказган реклама акциясидан тушган 30 млн сўмни «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармасига ўтказиб берди.
Ўзбекистонда карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 19 843 та ҳолат аниқланди.
Грузин-турк чегарасида ушланиб қолган ўзбек фура ҳайдовчиларига Ўзбекистондан чиққан кунларидан бошлаб 14 кун ўтганидан кейин Туркияга киришга рухсат берилди.
Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ»да иш бошлаган хайрия тадбирларини мувофиқлаштириш маркази 2 апрель куни пойтахтдаги 350 та хонадонга 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатади. Уларни етказиш учун ҳар бир туманга 2 тадан — жами 22 та «Дамас» автомашинаси ажратилган.
Ўзбекистонда яна 3 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди ва беморлар сони жами 190 нафарга етди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 6 тага ошиб, 187 нафарни ташкил этмоқда. Вирусология институтида даволанаётган 90 нафар беморнинг 23 тасида пневмония аломатлари бор. 5 нафар беморнинг аҳволи оғир, улардан 2 нафарининг аҳволи эса барқарор оғир дея баҳоланмоқда.
Ўзбекистон коронавирусга қарши курашишда ёрдамлашиш учун инсонпарварлик ёрдами юборди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморлар сони 8 нафарга ошиб, жами 181 кишига етди.
Ўзбекистон Қирғизистонга ун, озиқ-овқат маҳсулотлари ва инфекциядан ҳимоя воситаларидан иборат инсонпарварлик ёрдами жўнатди.
Тиббиёт ходимлари «Чотқол» санаториясида карантиндан чиқарилган 212 фуқарони рақс тушган ҳолда кузатиб қўйишди. Видео.
1 апрелдан якка тартибда хайрия тадбирларини ўтказиш вақтинча тақиқланди. Эҳтиёжманд оилаларга хайрия ёрдамлари марказлаштирилган ҳолда етказилади. Ушбу ишга ННТ ва кўнгиллилар (волонтёр) қўшилишга чақирилди.
Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб «ўзини яккалаш» (самоизоляция) ҳаёт тарзи жорий этилади. Зарурат бўлган тақдирдагина яқин атрофдаги дорихона, озиқ-овқат ва биринчи галдаги товарлар дўконига чиқишга рухсат этилади. 65 ёшдан юқори бўлган фуқароларга уйидан ташқарига чиқиш қатъиян ман этилади.
Қирғизистонда коронавирусга қарши кураш бўйича чора-тадбирлар қониқарсиз ташкиллаштирилганлиги учун бош вазирнинг ўринбосари Олтиной Омурбекова ва Соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев ўз лавозимларидан озод этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг