Коронавирус

Хитойдан зарур тиббий техника ва ҳимоя воситалари олиб келинди
31 март 2020, 15:57

Хитойдан зарур тиббий техника ва ҳимоя воситалари олиб келинди

Хитойдан 200 мингта тест-системаси ва 50 мингта бир марталик бош кийимли ҳимоя комбинезони сотиб олиниб, ҳарбий самолётда Ўзбекистонга олиб келинди. 31 март ва 3 апрель кунлари қўшимча ҳимоя воситалари олиб келиниши режалаштирилмоқда. Тиббиёт ходимлари учун қизил зонага мўлжалланган махсус комбинезонларни харид қилиш ҳам кутилмоқда.

Коронавирус беморлари қайси ҳудудлардан — 2-қисм
31 март 2020, 15:52

Коронавирус беморлари қайси ҳудудлардан — 2-қисм

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вилоятларда даволанаётган COVID-19 беморларининг қайси ҳудудлардан эканини маълум қилди.

Андижонда «Карантин COVID-19» рухсатномаларини қалбакилаштирган шахслар қўлга олинди
31 март 2020, 14:43

Андижонда «Карантин COVID-19» рухсатномаларини қалбакилаштирган шахслар қўлга олинди

Андижонда карантин вақтида транспорт бошқариш ҳуқуқини берувчи рухсатномани қалбакилаштирган шахсларга жиноят иши қўзғатилди.

Пойтахтда даволанаётган COVID-19 беморлари қайси ҳудудлардан?
31 март 2020, 14:23

Пойтахтда даволанаётган COVID-19 беморлари қайси ҳудудлардан?

ССВ коронавирус инфекцияси тасдиқланиб, Тошкентда даволанаётган беморларнинг қайси ҳудудлардан эканини маълум қилди.

ХОҚ Токио Олимпиадасининг янги саналарини эълон қилди
31 март 2020, 11:42

ХОҚ Токио Олимпиадасининг янги саналарини эълон қилди

2021 йилга қолдирилган Токиодаги ёзги Олимпия ўйинлари 23 июлдан 8 августгача, Паралимпия 24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтади. Ўйинларга йўлланма олган барча спортчилар уларни сақлаб қолишади.

Гонконглик олимлар коронавируснинг неча даражада ўз кучини йўқотишини аниқлади
31 март 2020, 11:30

Гонконглик олимлар коронавируснинг неча даражада ўз кучини йўқотишини аниқлади

Гонконг университети олимлари COVID-19 коронавируси қайси даражада фаол бўлиши ва неча даражада ўз кучини йўқотишини аниқлади. Бундан ташқари, вируснинг пластик ва пўлат юзаларда қанча муддат сақланиши маълум бўлди.

Ўзбекистонда Covid-19 коронавирус беморлари сони 158 кишига етди
31 март 2020, 10:24

Ўзбекистонда Covid-19 коронавирус беморлари сони 158 кишига етди

Ўзбекистонда тиббий кузатувдаги фуқаролар сони 90 минг кишига етди. «Касаллик қўзғатувчиси юртимиз ҳудудида айланиб юрибди. Ҳар биримиз эҳтиётимизни қилишимиз, ортиқча мулоқотга киришишдан тийилишимиз керак», — деди Нурмат Отабеков.

«Тиббиёт ходимлари бўлмаса, ким зарбани ўзига қабул қилиб оларди?» — вирусология институти бош шифокор ўринбосари
31 март 2020, 08:37

«Тиббиёт ходимлари бўлмаса, ким зарбани ўзига қабул қилиб оларди?» — вирусология институти бош шифокор ўринбосари

Коронавирус беморларининг асосий қисми даволанаётган Вирусология институти бош шифокори ўринбосари Махмаражаб Раҳмонов «Газета.uz»га Ўзбекистонда COVID-19 пайдо бўлишига кўрилган тайёргарлик, шифокор бурчи ва тиббиёт ходимларининг жасорати ҳақида сўзлаб берди.

Карантинда машина бошқариш учун рухсатнома беришнинг янги тартиблари ишлаб чиқилди
31 март 2020, 00:05

Карантинда машина бошқариш учун рухсатнома беришнинг янги тартиблари ишлаб чиқилди

1 кун ичида автомобиллар ҳаракатланиши учун 5500 та рухсатнома (стикерлар) берилди. Мурожаатлар кўплиги боис, эндиликда рухсатнома учун аризани масофадан туриб, яъни онлайн тарзда топшириш мумкин бўлади. Барча тиббиёт ходимлари шахсий ёки хизмат мошиналарида ҳаракатланишларига рухсат берилди.

Яна бир тошкентлик фуқарода коронавирус аниқланди
30 март 2020, 23:19

Яна бир тошкентлик фуқарода коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 1 кишига ортиб, жами 150 нафарга етди.

Фото: Тошкент бозорлари автомобиллар ҳаракати тақиқланишидан аввал ва кейин
30 март 2020, 22:32

Фото: Тошкент бозорлари автомобиллар ҳаракати тақиқланишидан аввал ва кейин

Тошкентда автомобиллар ҳаракатига чеклов эълон қилинганидан кейин якшанба куни бозор ва супермаркетларда навбатлар пайдо бўлди. «Газета.uz» мухбири пойтахт бозорларига ташриф буюрди.

Коронавирус пандемияси даврида аҳолига қўшимча имтиёз ва преференциялар берилади
30 март 2020, 19:48

Коронавирус пандемияси даврида аҳолига қўшимча имтиёз ва преференциялар берилади

Коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон иқтисодиёти ва аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатишга қаратилган яна бир президент фармони имзоланади. Унда ижтимоий ҳимояни кучайтириш, нархлар ошишига йўл қўймаслик ва солиқ имтиёзлари берилиши кўзда тутилмоқда.

Тижорат банкларига кредит тўлов муддатларини узайтириш кўрсатмаси берилди
30 март 2020, 19:08

Тижорат банкларига кредит тўлов муддатларини узайтириш кўрсатмаси берилди

Марказий банк коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида тижорат банкларига кредит тўловлари муддатларини узайтириш бўйича соддалаштирилган тартибларни жорий этиш кўрсатмасини берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида жанубий кореялик эксперт иш бошлади
30 март 2020, 18:23

Соғлиқни сақлаш вазирлигида жанубий кореялик эксперт иш бошлади

Корё университети (Жанубий Корея) профессори коронавирусга қарши курашишда халқаро эксперт сифатида Ўзбекистонга таклиф этилди.

Дональд Трамп коронавирусга қарши 2,2 трлн долларлик қонунни имзолади
30 март 2020, 18:10

Дональд Трамп коронавирусга қарши 2,2 трлн долларлик қонунни имзолади

Дональд Трамп Америка тарихида энг йирик миқдордаги иқтисодий рағбатлантириш қонунига қўл қўйди. Қонун коронавируснинг мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирини юмшатишга қаратилган. Унга кўра, паст ва ўрта даромадга эга фуқаролар бир маротабалик тўлов тарзида 1200 доллар олишади. Ҳар бир ёш бола учун қўшимча 500 доллар берилиши белгиланган.

Ўзбекистондаги тўй маросимида қатнашган Қозоғистон фуқаросида коронавирус аниқланди
30 март 2020, 16:20

Ўзбекистондаги тўй маросимида қатнашган Қозоғистон фуқаросида коронавирус аниқланди

26 март куни Ўзбекистондан қайтган Қозоғистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланган. Аниқланишича, у 14 нафар қариндоши билан Тўрткўлдаги тўй маросимида қатнашган.

Яна 4 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди (жами — 149 нафар)
30 март 2020, 16:05

Яна 4 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди (жами — 149 нафар)

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 4 нафарга ошиб, жами 149 кишига етди

Коронавирус қайд этилган 145-бемор Қашқадарёда даволанмоқда
30 март 2020, 14:02

Коронавирус қайд этилган 145-бемор Қашқадарёда даволанмоқда

Коронавирусдан вафот этган иккинчи беморнинг 14 ёшли жияни ҳам COVID-19 юқтиргани маълум қилинди. Унинг аҳволи ўрта оғир деб баҳоланмоқда. Бемор Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

Хитой коронавирус эпидемияси тугаганини маълум қилди
30 март 2020, 13:04

Хитой коронавирус эпидемияси тугаганини маълум қилди

Хитой ҳудудида коронавирус тарқалиши тўхтади. Касалланганлар ва даволанаётганлар сони — 3000 нафардан камроқ.

Москвада умумхалқ ўзини ўзи изоляция қилиш режими жорий этилди
30 март 2020, 11:32

Москвада умумхалқ ўзини ўзи изоляция қилиш режими жорий этилди

Москванинг барча аҳолиси учун умумхалқ ўзини ўзи изоляция қилиш режими жорий этилди. Яшаш жойини фақатгина ишга, яқин дўкон ёки дорихонага бориш, тез тиббий ёрдам учун мурожаат қилиш мақсадида тарк этиш мумкин. Махсус рухсатнома бўлсагина кўчага чиқишга рухсат этилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг