27 мартдан вилоятлар ўртасидаги барча турдаги транспорт турлари ҳаракати тўхтатилди. Юк ташувлари бундан мустасно.
27 март соат 12:00дан бошлаб Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, Учқудуқ, Томди, Конимех ва Хатирчи туманларига Навоий вилоятининг барча ҳудудларидан транспортда кириш ва чиқиш тўхтатилади. Ушбу ҳудудларда автобуслар ҳаракати ҳам тўхтатилади.
27 мартдан бошлаб Бухоро шаҳрига транспортда кириш ва чиқиш тўхтатилди. Шаҳарга киришда чекловлар татбиқ этилмайдиган ҳолатларда белгиланган тўртта карантин постларидан кириш мумкин бўлади.
АҚШ тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони бўйича Хитой ва Италияни ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринга чиқди. Президент Дональд Трамп буни оммавий текширув ўтказилгани билан боғлади.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 8тага ошиб, 83 нафарга етди.
Коронавирус ташҳиси билан шифохонага ётқизилган 72 ёшли наманганлик аёл ўткир миокард инфарктидан вафот этди.
Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 75 тага етди.
Президент 300 мингта экспресс-тест ва 500 та сунъий нафас олдириш аппарати харид қилишни топширди. Тиббиёт ниқоблари ишлаб чиқаришни кунига 5 миллион донага етказилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича яна бир бор халққа мурожаат қилди. «Коронавирус менга юқмайди деб бефарқ юрганлар нафақат ўзининг, балки ота-онаси, фарзандлари, атрофидагилар, қолаверса, бутун халқимизнинг соғлиғи ва ҳаётини катта хавфга қўйишини чуқур англаб етиши керак», — деди у.
Коронавирусга қарши курашда қатнашаётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга рағбатлантириш тўловлари белгиланди. Ушбу жараён давомида коронавирус инфекциясини юқтирган ходимларга 100 млн сўм, саломатлиги тикланмаган ходимларга 250 млн сўм бир маротабали тўлов тўланади.
Хусусий шифохоналарга коронавирусга чалинган беморларга тиббий хизмат кўрсатишга вақтинча рухсат берилди. Улар рўйхати ССВ томонидан тендерсиз тузилади. Касалларни даволаш харажатлари эса Инқирозга қарши кураш жамғармаси томонидан қопланади.
27 март куни соат 06:00дан бошлаб Самарқанд шаҳрига барча ҳудудлардан транспорт воситаларида кириш тўхтатилади. Шу кундан бошлаб шаҳар ҳудудида трамвай ва автобуслар ҳаракати ҳам тўхтатилади.
Сенат қонунчиликка эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик жавобгарликни кучайтирувчи ўзгартишлар киритилишини маъқуллади. Эпидемия шароитида ёлғон хабарларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилмоқда.
Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий этилган карантин қоидаларини бузгани учун 980 кишига нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.
27 мартдан Андижон шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади. Коммунал хизматлар ва телефон алоқаси учун қарздорлар икки ой давомида хизматлардан узилмайди.
Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш учун шифохоналар қурилиши бошланди. Улардан биринчисини 5 кун ичида фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони яна бештага ошиб, 65 нафарни ташкил этмоқда.
Истанбулда бўлиб қайтган наманганлик фуқарода ҳам коронавирус инфекцияси аниқланди. Айни пайтда у Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Коронавирус беморлари сони 60 кишига етди.
26 мартдан Наманган шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади. Икки ой давомида коммунал хизматлар ва телефон алоқаси учун қарздорлар хизматлардан узилмайди.
Хорижда бўлиб қайтган беморлар билан мулоқотда бўлган яна уч фуқарода COVID-19 аниқланиб, ҳолатлар сони 59 тага етди. 25 март куни жами 9 кишининг вирус юқтиргани тасдиқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг