Иммунолог-инфекционист Азиза Хўжаеванинг сўзларига кўра, коронавирус аҳоли орасида тарқалиши сабабли қаттиқ карантин чекловларини ўрнатиш чоралари асосий ғоясини йўқотган. Вирусолог Дилдора Секлер эса ҳозир беморларни тиббий тартиблаш муҳим эканини таъкидламоқда.
Коронавирус беморлари сони 289 нафарга ортиб, жами 20820 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Бухоро, Сирдарё, Наманган, Андижон, Жиззах ва Навоий вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.
Республика махсус комиссияси қарорига биноан, Ўзбекистонда карантин чоралари 15 августга қадар узайтирилди. Қурбон ҳайити куни ва дам олиш кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади, аҳолининг «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига риоя қилиши тавсия этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси пандемия шароитида Қурбон ҳайитини нишонлаш бўйича баёнот берди. Унда, жумладан, Ийдул адҳа намозини ўқиш мўмин-мусулмонлар зиммасидан соқит бўлиши маълум қилинди.
62 ёшида Чилонзор Санитария-эпидемиология фаровонлиги марказининг бактериологик лабораторияси мудири Марҳабо Аҳмедова вафот этди, унинг коронавирус юқтирганлиги аниқланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳолат ҳақида хабар бермади. Марҳуманинг опаси, 40 йилини тиббиётга бағишлаган Марҳабо Аҳмедова бошқа тиббиёт ходимлари сингари тан олинишга лойиқ, деб ҳисоблайди.
Ўзбекистонда кун давомида 492 та коронавирус ҳолати расман тасдиқланди. Умумий кўрсаткич 19360 тага етди. 40 нафар бемор ўта оғир аҳволда.
Коронавирусга чалинган Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими Даулет Толибаев оламдан ўтди.
Коронавирусдан даволанаётган Сурхондарё ҳокими Тўра Боболов Тошкентдаги шифохонадан видеоёзув эълон қилди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда унинг ўлими тўғрисидаги хабарлар тарқалганди.
Коронавирус беморлари сони 193 нафарга ортиб, жами 19179 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 106 нафари Тошкент шаҳрида, 52 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 35 нафари Андижон вилоятида аниқланди.
Тошкентда 9 июль куни COVID-19 тасдиқланган 73 ёшли аёл ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.
Шавкат Мирзиёев 258 кишини коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қўшган ҳиссаси учун мукофотлади. Мукофотланганлар орасида 6 нафар вафот этган тиббиёт ва бошқа соҳалар вакиллари ҳам бор.
Коронавирус беморлари сони 118 нафарга ортиб, жами 18986 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.
Ўзбекистонда 23 июль куни 489 та коронавирус ҳолати аниқланиб умумий кўрсаткич 18868 тага етди. Коронавирусдан вафот этганлар сони, ССВ статистикасига кўра, 102 (+4) нафарни ташкил этмоқда.
Бухоро вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси учун 12 миллион сўмга 50 та кислород концентраторлари сотиб олинганлигини эълон қилди. Ижтимоий тармоқларда Alibaba сайтида қурилмаларни уч баравар арзонроқ сотиб олиш мумкинлигини пайқашди.
Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар учун сиҳатгоҳ, дам олиш масканлари, соғломлаштириш лагерлари, коллежлар ва лицейлар ётоқхоналарида қўшимча 12 мингдан зиёд захира ўрни тайёрланмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев пандемияни жиловлашда фидойилик кўрсатган бир гуруҳ шифокорлар, ИИВ, ФВВ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ходимлари ва бошқаларни фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилди.
Президент коронавирус юқтирилишининг олдини олиш, ўлим ҳолатларини кескин камайтириш мақсадида амалдаги карантин чекловларини узайтиришга розилик билдирди.
Коронавирус беморлари сони 172 нафарга ортиб, жами 18703 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 84 нафари Сурхондарё вилоятида, 65 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Наманган вилоятида ҳамда 7 нафари Тошкент вилоятида аниқланди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.
Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига анестезиолог-реаниматолог, инфекционист, эпидемиолог ва бошқа мутахассислар ишга олинади. Икки ҳафталик иш фаолияти учун 10−25 млн сўмгача маош тўланади.
Коронавирус беморлари сони 152 нафарга ортиб, жами 18531 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда, Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро ва Фарғона вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг