Давлат мулки обьектларини ижарага олган тадбиркорлар карантин сабабли фойдаланилмаган давр учун ижара тўловидан озод қилинди.
«Ижтимоий фикр» сўров ўтказган 54 фоиз респондентлар озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари коронавирус сабабли ошганини маълум қилди. Айниқса, Бухоро, Андижон, Наманган ва Самарқанд вилоятлари аҳолиси нарх ошганини қайд этган.
«Ўзбекнефтгаз» компанияси Аи-92 маркали бензин нархини 200 сўмга пасайтирди. Нефть маҳсулотлари нархи босқичма-босқич арзонлашиши кутилмоқда
Хорижда бўлиб қайтган бемор билан мулоқотда бўлган фуқарода COVID-19 инфекцияси аниқланди. Жами беморлар сони 56 нафарга етди.
Ҳозирда 55 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси қайд этилган. Улар орасида Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ва пойтахтдан бўлган фуқаролар бор.
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати чиқинди тўкиш жойидан тиббий ниқоблар йиғаётган киши билан боғлиқ видеони ўрганиб чиқди ва тиббий маҳсулотлар қайта сотилмаганини маълум қилди. Вазирлик фуқаролардан фойдаланилган тиббий ниқобларни имкон қадар йўқ қилиш ёки яроқсиз ҳолга келтиришни сўради.
Ўзбекистонда карантин қоидаларига риоя қилмаган 64 киши маъмурий, 3 киши жиноий жавобгарликка тортилди.
Тошкент ИИББ марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари биноларида фуқаролар ва юридик шахслар вакилларининг қабуллари вақтинчалик тўхтатилди. Барча мурожаатлар электрон тарзда ёки телефон орқали қабул қилинади.
«Ижтимоий фикр» сўрови респондентларининг 75 фоиздан зиёди коронавирус тўғрисида тўла даражада хабардор, қарийб 94 фоизи инфекция юқиш йўллари тўғрисида маълумотга эга.
24 мартдан бошлаб Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш, техник кўрикдан ўтказиш идоралари фуқаролар қабулини тўхтатди. Автомобилни техник кўрикка тақдим қила олмаган фуқароларга нисбатан вақтинча маъмурий чоралар кўрилмайди.
Ҳиндистон ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб «мутлақ» карантин эълон қилди, бутун аҳолига — қарийб 1,4 млрд кишига — ҳар қандай сабаб билан уйни тарк этиш тақиқланди.
Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, коронавирус билан оғриган 13 нафар беморда ўпка яллиғланиши — пневмония аломатлари кузатилаяпти, беморлардан 4 нафарининг аҳволи оғир. У бу касалликдан ҳеч ким кафолатланган эмаслигини таъкидлаб ўтди.
Маҳалий тест тизими ЖССТ тавсиялари асосида ишлаб чиқилган. Натижаларни 5−6 соат ичида билиб олса бўлади.
3 кун давомида дунё бўйлаб COVID-19 коронавирусига чалинганлар сони 100 минг кишига кўпайиб, 420 минг нафардан ошди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд қилинган беморлар сони 55 кишига етди. 4 нафар беморнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Карантин амалда бўлган вақтда коммунал корхоналар жарима ва пеня ҳисобламайди, шунингдек, истеъмолчиларни электр энергияси, иссиқлик ва сув таъминотидан узиб қўймайди.
ФҲДЁ бўлимлари ва нотариуслар кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина аҳолини қабул қилиши белгиланди. Қолган ҳолатларда Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий идоралари фуқаролар мурожаатларини электрон почта ёки ишонч телефонлари орқали қабул қилади.
Американинг Genscript компаниясининг COVID-19 вирусини аниқловчи экспресс-тест намуналари маҳаллий муқобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Ўзбекистонга олиб келинди.
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони бир кишига ошиб, 50 нафарга етди.
Давлат бош санитария врачи Бахром Алматовнинг огоҳлантиришича, коронавирус тарқалишининг занжири геометрик прогрессия тарзида ўсиб кетиши мумкин. У коронавирус беморлари билан мулоқотда бўлмаган қизда ҳам инфекция аниқлангани ҳамда 5 нафар беморда касаллик аломатлари йўқолганлигини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг