Ўзбекистонда коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 12855 нафарга етди. Янги аниқланган 149 та ҳолатнинг 28 таси Андижон вилояти, 76 таси Тошкентда қайд этилди.
Тошкентда 53 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди. Ўзбекистонда COVID-19 асоратларидан оламдан ўтганлар сони 58 нафрга етди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар кўрсаткичи бўйича рекорд яна янгиланди. 11 июль куни 486 кишида COVID-19 тасдиқланди.
Коронавирус ҳолатлари 196 тага кўпайиб, жами 2402 нафарга етди. Янги ҳолатлар Карантин марказида, Самарқанд вилоятида, Тошкент шаҳрида ва Бухоро вилоятида қайд этилди. Шундан 35 нафари аҳоли орасида аниқланди.
Коронавирус инфекциясига чалинган 66 ёшли тошкентлик бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 56 нафарга етди.
Тошкентда коронавирус аниқлаган 50 ёшли аёл вафот этди. Бу мамлакатда COVID-19 билан касалланган беморлар орасида қайд этилган 55-ўлим ҳолати.
Коронавирус беморлари сони 179 нафарга ортиб, жами 12206 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин маркази, Тошкент шаҳри, Навоий вилояти ва Қорақалпоғистонда қайд этилди. Шундан 43 нафари аҳоли орасида.
Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 12027 тага етди. Кун давомида 463 та ҳолат, жумладан 268 та карантин муассасалари, 195 таси эса аҳоли орасида аниқланди.
Коронавирус ҳолатлари 134 тага кўпайиб, жами 11857 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 32 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 102 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланди.
Коронавирус инфекциясига чалинган 67 ёшли термизлик бемор (эркак киши) миокард инфаркти, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 53 нафарга етди.
Коронавирус инфекциясига чалинган 55 ёшли зарафшонлик бемор (эркак киши) ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 52 нафарга етди.
Коронавирус беморлари сони 159 нафарга ортиб, жами 11723 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин маркази, Тошкент шаҳри, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм, Жиззах вилоятларида қайд этилди. Шундан 49 нафари аҳоли орасида.
9 июль куни коронавирус инфекциясига чалинганлар (472 киши) ва ўлим кўрсаткичлари (6 та) бўйича рекорд янгиланди. 190 та ҳолат аҳоли орасида аниқланди. 10 беморнинг аҳволи ўта оғир.
Сурхондарёда коронавирус аниқланган 35 ёшли эркак бемор ҳаётдан кўз юмди. У ҳам ўз вақтида шифокорларга мурожаат қилмай, уйида мустақил даволанган. Ўзбекистонда кун давомида 6 киши, умумий 51 киши коронавирусдан вафот этди.
Коронавирусдан навбатдаги — 50-ўлим Бухорода қайд этилди. 53 ёшли бемор 20 июндан буён даволаниб келаётган эди.
Қашқадарёда вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шифокор карантин талабларига риоя этмаган ҳолда қариндошиникида оилавий тадбирда ва депутатлар билан учрашувда иштирок этиб, 30 нафар фуқарога вирус юқтирганини маълум қилди. Шунингдек, ҳоким таксилар Республика махсус комиссияси талабларини бажармаса уларнинг фаолияти тўхталиши мумкинлигини ҳам билдириб ўтди.
Қашқадарё вилоятида Uzbekistan GTL заводи қурилиши иштирок этаётганлар орасида 130 га яқин коронавирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланди.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 188 тага ошиб, жами 11447 тага етди. Уларнинг аксарияти Карантин марказида ва Тошкент шаҳрида аниқланди. Аҳоли орасида 66 та ҳолат қайд этилди.
Коронавирус инфекциясига чалинган 28 ёшли жиззахлик бемор (аёл) ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. Таъкидланишича, у уй шароитида даволаниб юрган. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 49 нафарга етди.
Коронавирус инфекциясига чалинган 51 ёшли тошкентлик бемор (эркак киши) ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 48 нафарга етди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг