Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг ҳисобига 3,5 трлн сўм келиб тушган бўлса, жамғарма харажатлари эса 1,130 трлн сўмга тенг бўлди. Маблағларнинг катта қисми энергетика соҳаси барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган.
Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар, гумон қилинганлар ва карантинда сақланаётганларнинг барчаси бепул, давлат бюджети ҳисобидан даволанмоқда. Ўрта аҳволдаги ҳар бир беморга 32 млн сўм, оғир аҳволдаги беморга эса ўртача 62 млн сўм сарфланмоқда.
Жаҳон банки 2020 йилда пандемия туфайли дунё бўйлаб пул ўтказмалари 20 фоизга қисқаришини прогноз қилмоқда. Хусусан, Россияда ишлайдиган меҳнат мухожирларнинг ўтказмаларининг камайиши Марказий Осиё давлатлари иқтисодиётига салбий ташқи шоклар таъсирини кучайтириши мумкин.
Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 4 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 454 нафар бемор тўлиқ шифо топди.
Ҳукумат коронавирус пандемияси даврида тиббий буюмлар учун хом ашё экспорти ҳамда цемент импортига вақтинчалик чекловлар жорий этмоқда.
Дональд Трамп АҚШга иммиграцияни 60 кунга тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Таъқиқ коронавирус пандемияси туфайли ишини йўқотган америкаликларни ҳимоя қилишга қаратилган.
Коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони ўзгаришсиз қолди — 1716 нафар бемор. 22 апрель куни бу кўрсаткич 38 нафарга кўпайган эди.
22 апрель куни коронавирусдан тузалганлар сони янги қайд этилган COVID-19 ҳолатларидан 55 тага кўпроқ бўлди. Тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони сўнгги уч кун давомида қисқариб бормоқда.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар сони 24 тага ортиб, жами 1716 тага етди.
Жаҳон банки Ўзбекистонга «COVID-19 коронавируси инфекциясига шошилинч жавоб» лойиҳаси учун 95 млн доллар, «Ўзбекистонда бозор ислоҳотларининг барқарорлигини таъминлаш» лойиҳасини қўшимча молиялаштириш учун эса 200 млн доллар, жами 295 млн доллар ажратишини маълум қилди.
Испаниянинг Барселона футбол клуби коронавирус пандемиясига қарши кураш учун маблағ йиғиш мақсадида 2020−2021 мавсумига «Камп Ноу» майдонининг номини ҳомийларга сотишга қарор қилди.
Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 26 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайди. Ўзбекистон бўйлаб коронавирусдан тузалганлар сони 450 нафарни ташкил этмоқда.
Буюк Британиядаги Империал коллеж ва Оксфорд университети олимлари томонидан ишлаб чиқилган вакциналарни одамларда синаш бошланади.
БМТ Бош ассамблеяси коронавирус пандемиясига қарши курашга қаратилган глобал ҳаракатга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Унга кўра, давлатлар ҳаётий зарур дори-дармонлар, вакциналар ва шахсий ҳимоя воситаларидаги спекуляцияга чек қўйишга ҳамда ҳаддан ташқари захираларини яратишдан воз кечишга келишди.
Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан яна 17 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайди. Мамлакатда коронавирусдан тузалган беморлар сони 424 нафарга етди.
Ingka Group компанияси карантиндан кейин кўплаб чақалоқлар туғилишини (бэби-бум) кутаётганлигини, шу боис болалар жиҳозларини ишлаб чиқаришга инвестиция киритишини маълум қилди. Карантин даврида IKEA дўконларидан энг кўп харид қилинаётган маҳсулотлар ошхона жиҳозлари эканлиги айтилган.
Хоразмда 35 нафар коронавирус бемори соғайиб, Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 407 кишига етди.
Наманганда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 54 ёшли аёл ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. Ўзбекистонда COVID-19 асоратларидан оламдан ўтганлар сони 7 нафарга етди.
Телеграм коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида 17 та мамлакат ҳукуматлари билан ҳамкорликда расмий каналларни тасдиқлади. Компания асосчиси Павел Дуровнинг фикрига кўра, технология инсониятга қанчалик фойдали эканлигини исботлаш даври келди. Мессенжер ахборот таъминотидан ташқари, таълим муаммоларини ҳал этишга ҳам ҳисса қўшишга ҳаракат қилишини айтди.
2019 йил якунларига кўра, дунёнинг 55 давлатида 135 миллион киши озиқ-овқат тақчиллигидан азият чекмоқда. Коронавирус пандемияси вазиятни янада оғирлаштириши мумкин, дейилади ФАО ҳисоботида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг