«Ўзбекистон ҳудудида биринчи бемор 15 мартда қайд этилди. Бироқ касаллик мамлакатимизга ундан аввал ҳам кириб келган бўлиши ҳам мумкинлигини инкор этмаймиз» — Санитария-эпидемиологик назорат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков.
Коронавирус беморлари сони 167 нафарга ортиб, жами 11259 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин марказида, Тошкент шаҳрида, Фарғона, Қашқадарё, Наманган ва Жиззах вилоятларида қайд этилди. Шундан 72 нафари аҳоли орасида.
Автотранспорт ҳаракати учун белгиланган чекловлар айрим тоифадаги транспорт воситаларига татбиқ этилмайди. Баъзи ҳолларда, махсус рухсатномасиз (стикерсиз) автотранспорт воситасининг ҳаракатига рухсат берилади.
Ўзбекистонда коронавирус беморлари орасида икки нафар ўлим ҳолати қайд этилди. Бухоро вилоятида 40 ёшли Афғонистон фуқароси, Тошкент шаҳрида 83 ёшли онахон вафот этишган.
10 июлдан бошлаб автотранспорт воситаларида стикерсиз муайян вақтида (07.00 дан — 10.00 гача, 17.00 дан — 20.00 гача) рухсат берилади. Вилоятлараро қатнов тўхтатилади (Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ўртасидаги қатновлар бундан мустасно). Жамоат транспорти фаолияти ҳам тўхтатилади, стикерлар кучини йўқотмайди.
8 июль куни коронавирус инфекциясига чалинганлар, даволанганлар ва ўлим кўрсаткичлари рекорд натижани қайд этди.
Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 45 нафарга етди. Тошкентда 72 ёшли аёл COVID-19 асоратларидан оламдан ўтди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қозоғистон ва Россия-Қозоғистон чегараларида қолиб кетган ўзбекистонликларни қайтаришга ваъда берди. Аввалроқ чегараларда 5000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларининг қолиб кетгани хабар қилинган эди.
Қорақалпоғистонда 56 ёшли аёл, Навоийда 52 ёшли эркак коронавирус сабабли ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистонда COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 44 нафарга етди.
Тадбиркорлар карантин қоидаларига амал қилишда санитария ва ёнғин хавфсизлиги идоралари томонидан тушунарсиз ва бир-бирига зид талабларга дуч келмоқда, дея маълум қилди президент.
Президент жойларда «яшил», «сариқ» ва «қизил» ҳудуд тамойили тўлиқ ишламаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, аҳоли орасида карантин чораларига енгил қараш, жумладан, ниқобларни нотўғри тақиш, қўл бериб кўришиш ва оилавий тадбирларни ўтказиш ҳолатлари учрамоқда. «Бундай хатарли офатга асло бепарво қараб бўлмайди», — деди давлат раҳбари халққа мурожаат қилар экан.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 144 тага ошиб, 10982 тага етди. Уларнинг катта қисми — 113 таси Тошкентда аниқланди.
Профессор Хабибулла Оқилов коронавируснинг борлигига шубҳа билан қараётган, ушбу инфекцияга чалинган бирорта ҳам таниш инсонлар йўқ, деб иддао қилаётганларга жавоб қайтарди. Унинг таъкидлашича, одамлар буни жуда жиддий қабул қилишлари ва бор-йўғи оддий гигиена, ўз-ўзини сақлашнинг бирламчи қоидаларига риоя қилишлари керак холос.
Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори, профессор Хабибулла Оқилов «Газета.uz»га берган интервьюсида уйда даволанаётган асоратларсиз COVID-19 беморларининг кузатуви қандай ташкил этилиши, уларни қачон касалхонага ётқизиш кераклиги ва улар билан яшайдиган қариндошлари нима қилиши лозимлиги ҳақида гапирди.
Коронавирус инфекциясига чалинган 64 ёшли тошкентлик бемор (эркак киги) ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 42 нафарга етди.
Мамлакатнинг барча ҳудудлари «қизил» зонага ўтказилади. Стикерли автомобилларнинг ҳаракатланишига рухсат берилади, аммо масала ҳали кўриб чиқилади.
Республика махсус комиссияси 6 — 19 июль кунларига белгиланган чартер рейслар жадвалига ўзгартишлар киритди. Жумладан, Москва, Санкт-Петербург ва Дубайга айрим чартер рейслар бекор қилинди.
Шифохоналарда COVID-19 билан оғриган беморлар учун мўлжалланган ётоқ-жойлар қолмади. Агар кунига 1000 та ҳолат аниқланса, соғлиқни сақлаш тизими бутунлай қулайди, деди коронавирусга қарши курашиш штаби вакили Хабибулла Оқилов.
Коронавирус беморлари орасида ўлим сонининг ошишига 50 фоиз ҳолатларда шифокорларга кеч мурожаат қилганлик сабаб бўлмоқда, дея хабар берди соғлиқни сақлаш вазири. Алишер Шодмонов аломатларсиз беморларни уйда даволаш ҳамда соғлиқни сақлаш тизими коронавируснинг иккинчи тўлқинига қанчалик тайёр эканлиги тўғрисидаги масалаларга ҳам тўхталиб ўтди.
Юқори Чирчиқ туманида жойлашган карантин мажмуасида сақланаётган шахслар уй карантинига ҳамда ОТМ ва касб-ҳунар коллежларининг талабалар турар-жойлари базасида ташкил этилган карантинда сақлаш жойларига ўтказилади. Олий таълим вазирлиги Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган карантинда сақлаш инфратузилмасига эга ОТМ ва коллежлар рўйхатини тузиб чиқади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг