Коронавирус беморлари сони 16 нафарга ортиб, жами 2314 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 648 киши даволанмоқда, улардан 9 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. Айни вақтда мамлакат бўйлаб 371 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилди.
«Ҳозирча ниқобни ечиш мумкин эмас. Биз ушбу шароитларда ишлаш ва яшашни ўрганишимиз керак». Президент Шавкат Мирзиёев дунёдаги пандемия ривожини ҳисобга олган ҳолда карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилиши зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, карантин чоралари шароитида яшаш ва ишлашни ўрганиш зарур.
Карантин муносабати билан Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган оммавий тадбирларни ўтказиш ҳамда фахрийларни зиёрат қилиш тақиқланди. Байрамни оила даврасида нишонлаш тавсия қилинди.
Ўзбекистонда коронавирус аниқланган ҳолатлар сони 2298 тага етди. Кун давомида 65 та янги ҳолат қайд этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Россия, Туркия, БАА ва бошқа давлатларда қийин вазиятда қолиб кетган 11 минг фуқарони қайтаришни режалаштираётганини маълум қилди.
Германия май ойининг иккинчи ярмидан футбол бўйича чемпионатни қайта тиклайди. Англия ва италян жамоалари ҳам ўз турнирларини якунлаб олишни хоҳлашмоқда, бироқ ҳукуматлар қарорларини кутишга мажбур. Француз чемпионати апрель ойида «Пари Сен-Жермен»нинг муддатидан олдинги ғалабаси билан якунланди.
Бугун 79 нафар коронавирус бемори тузалиб, жами соғайганлар сони 1656 нафарга етди.
Президент раислигида ўтказилган йиғилишда республика комиссиясига ҳудудларни тоифага ажратишни туман ва шаҳарлар даражасида белгилаш бўйича топшириқ берилди. «Эртага „яшил“ вилоятдаги бирор бир туманда касаллик аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифасини ўзгартириш шарт эмас», — дея таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.
Тошкент шаҳрида 32 нафар ва Самарқанд вилоятида 15 нафар коронавирус беморлари тузалди. Жами мамлакат бўйлаб вирусдан соғайганлар сони 1624 нафарга етди.
Коронавирусга қарши кураш тадбирларига республика бўйича 16 мингга яқин тиббиёт ходими жалб қилиниб, уларга қарийб 55 млрд сўм миқдорида махсус рағбатлантириш ва қўшимча кунлик тўловлар тўлаб берилди.
Коронавирус беморлари сони 33 нафарга ортиб, жами 2266 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 679 киши даволанмоқда, улардан 10 нафарининг аҳволи оғир ва 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.
Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 2233 тага етди. Янги ҳолатлар, соғайганлар ва даволанишдаги беморлар статистикаси — ҳудудлар кесимида.
Республика махсус комиссияси такси, сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари фаолиятига қайси ҳудудларда рухсат берилганлиги ва уларга талабларни эълон қилди. Яшил ҳудудларда автотранспортнинг стикерсиз ҳаракатланишига рухсат берилади.
Республика махсус комиссияси карантин чоралари даражаси бўйича қайси ҳудудлар қизил, яшил ва сариққа ажратилганини эълон қилди. Бундан ташқари ушбу ҳудудларда қайси фаолият турларига қандай рухсатлар берилгани ҳақида маълумот берилди.
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш учун 2 млн доллар ажратди. Маблағлар шошилинч тиббий операциялар марказини ташкил этиш мақсадида тегишли жиҳоз харид қилиш ва тренинг ўтказишга ҳам сарфланади.
Коронавирус беморлари сони кун давомида яна 14 нафарга ортиб, жами 2231 кишини ташкил этмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистонда навбатдаги 55 нафар бемор бутунлай соғайди.
Эпидемиологик вазиятга кўра Қашқадарё «яшил», Сурхондарё эса «сариқ» ҳудудга киритилди.
Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев коронавирус пандемиясига қарши курашга 13 млрд доллар ёки ЯИМнинг 8 фоиздан кўпроғи сарфланганини маълум қилди.
️Наманган ва Самарқанд «қизил» — юқори хавфли ҳудудга киритилди. Ушбу вилоятларда карантин қоидалари ҳозирча юмшатилмайди.
Коронавирус беморлари сони 10 нафарга ортиб, жами 2217 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 706 киши даволанмоқда, улардан 10 нафарининг аҳволи оғир ва 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг