Карантин чораларини юмшатиш мақсадида фаолиятига рухсат берилган савдо корхоналари учун санитария талаблари эълон қилинди. Корхоналар ҳар бир харидор орасида 2 метр оралиқ масофани сақлашлари, дезинфекциялаш учун махсус ўтиш жойларини ўрнатишлари ва бошқа талабларга риоя қилишлари керак.
Карантин чораларини юмшатиш доирасида қурилиш материаллари бозорлари, ҳунармандлар, тижорат банклари шаҳоблачари, нотарал идоралар, автомобилларга хизмат кўрсатувчи ва бошқа кўплаб ташкилотларнинг фаолиятини тиклашга рухсат берилди. Рухсат берилган тадбиркорлар санитария-эпидемиология талаблари асосида ишларини ташкиллаштиришлари белгиланган.
Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов электр ва газ нархларини либераллаштириш режаси номаълум муддатга қолдирилганини маълум қилди. «Газета.uz» маълумотларига кўра, февралда энерготашувчилар тарифларини ошириш режалаштирилган эди.
Ўзбекистонда 19 нафар коронавирус бемори соғайиб, жами тузалганлар сони 617 нафарга етди.
Тошкент тиббиёт академиясида коронавирусга чалинган бемор ўткир нафас, ўпка-юрак ва полиорган етишмовчилигидан оламдан ўтди. Мамлакатда COVID-19 инфекцияси асоратларидан вафот этган беморлар сони 8 нафарга етди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан тўлиқ соғайган беморлар сони 598 нафарга етди.
Ухань шаҳрида COVID-19 нинг оғир кўринишларини даволашда юқори самара берган КТЭА ўпка касалликларини даволаш учун электрон аппаратлар Тошкентга олиб келинди. Қурилмалар шифохоналарга коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун беғараз топширилади.
Ўзбекистон коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш учун 3,1 млрд доллар жалб қилишни режалаштирмоқда. Ушбу маблағларнинг 277,5 млн доллари — соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, 700 млн доллари — тадбиркорликни, 300 млн доллари — коммунал ва энергетика корхоналарини қўллаб-қувватлашга сарфланади. Давлат бюджетига 1,8 млрд доллар йўналтирилади.
Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 19 нафар бемор соғайди. Улар орасида уч ойлик чақалоқ ҳам бор. Мамлакат бўйлаб тузалганлар сони 582 кишига етди.
Дональд Трамп коронавирус пандемиясидан кейин АҚШ иқтисодиётини тиклашга қаратилган «Американинг буюк иқтисодий тикланиши» лойиҳасига жалб этиладиган шахслар рўйҳатини эълон қилди. Унга Илон Маск, Жефф Безос, Марк Цукерберг ва бир қатор таниқли Америкалик тадбиркорлар ва давлат арбоблари кирган. Уларнинг асосий вазифаси инқироздан кейин АҚШ иқтисодиётини тиклаш масаласида Трампга маслаҳат бериш.
Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан навбатдаги 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 563 нафар бемор тўлиқ шифо топди.
Коронавирус беморлари сони 20 нафарга ортиб, жами 1778 кишини ташкил этмоқда.
Халқаро молия ташкилотлари Ўзбекистон ҳукуматига бюджетни қўллаб-қувватлаш ва Инқирозга қарши кураш жамғармасини молиялаштириш учун энг камида 1,6 млрд доллар кредит маблағларини тақдим этади.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 кишига ошиб, 1758 нафарни ташкил қилмоқда.
«Zamin» фонди 5 млрд сўм миқдоридаги хайрия маблағини Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги ёрдамга муҳтож 5 минг нафар аёлга йўналтирди. Фонд атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳаво ифлосланишини мониторинг қилиш, эшитиш қобилияти заиф болаларнинг яшаш ва таълим шароитларини яхшилаш ва бошқа йўналишдаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди.
Бухоро вилоятида 58 нафар беморнинг коронавирусдан соғайгани маълум қилинди. Кун давомида жами 111 киши инфекциядан халос бўлди.
Коронавирус беморлари сони 19 нафарга ошиб, жами 1735 кишига етди.
Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 8 нафар коронавирус бемори тузалди. Ҳозирги вақтда умумий касалликка чалинган беморларнинг деярли 30 фоизи соғайган.
Яна 9 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 495 нафар бемор тўлиқ шифо топди.
Ўзбекистонда навбатдаги 32 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Улардан 31 нафари Бухородан, 1 нафари Жиззахдан. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 486 нафар бемор тўлиқ шифо топди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг