Тошкент Фотосуратлар уйида қишлоқ ҳаётини тасвирлаши билан танилган рассом Умиджон Алимовнинг шахсий кўргазмаси очилди. Бунда ижодкорнинг 25 иши намойишга қўйилган бўлиб, ҳар бир суратга унинг яратилиш тарихи ҳақидаги ҳикояга олиб борувчи QR-кодлар илова қилинган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Султон Али Раҳматов «Газета.uz»га берган интервьюсида нега 13 йил давомида концерт қўймагани, муаллифлик ҳуқуқи, бугунги ўзбек қўшиқчилари ва бошқа мавзулардаги фикрлари билан ўртоқлашди. «Дунёни барибир забт этаман», — дейди созанда ва бастакор.
26−28 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Давлат мусиқали комедия театрида Operetta.uz II Халқаро мусиқали театрлар форуми бўлиб ўтади. Тадбирда Беларусь, Озарбайжон, Россия ва Қозоғистон мусиқали театрлари вакиллари иштирок этади.
19−21 апрель кунлари Тошкентдаги Республика болалар кутубхонасида болалар инклюзияси мавзусига бағишланган «Ҳис-туйғулар музейи 0+» конференцияси бўлиб ўтади. Тадбир доирасида мутахассислар томонидан маърузалар ўқилади, сўнгги куни эса маҳорат дарслари, ўйинлар, китобхонлик ўтказилади.
Эмомали Раҳмоннинг фармони билан Озодбек Назарбеков, Муножатхон Йўлчиева, Оғабек Собиров ва Юлдуз Усмоновага «Тожикистон халқ ҳофизи», Ёдгор Садиевга эса «Тожикистон халқ артисти» фахрий унвони берилди.
Венециядаги Ка Фоскари университетида «Шакл ва рамз» кўргазмаси очилди. «Ўзбекистон: саҳродаги авангард» лойиҳасининг иккинчи бўлими ҳисобланган намойишда Туркистон авангардининг эволюцияси ҳақида сўз боради.
Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси «Турк дунёси рассомлари учрашуви» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. 20 апрелга қадар кўргазма залларида ТУРКСОЙ ташкилотига аъзо мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон рассомларининг 70 дан ортиқ асарларини томоша қилишингиз мумкин.
Флоренциядаги Питти саройида «Нур ва ранг» кўргазмаси очилди. У «Ўзбекистон: саҳродаги авангард» лойиҳасининг бир қисми бўлиб, Европа жамоатчилигини илк бор Тошкент ва Нукус санъат музейлари коллекцияларидаги рус ва «шарқ» авангард асарлари билан таништирмоқда.
15−19 апрель кунлари Тошкент шаҳри ва вилоятларда Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали бўлиб ўтади. Дастурдан маҳаллий ва хорижий рассомларнинг кўргазмалари, рассомлик ва амалий санъат бўйича маҳорат дарслари, тарихий, миллий ва замонавий либослар намойиши ўрин олган.
25−30 апрель кунлари Хива шаҳрида иккинчи маротаба «Лазги» халқаро рақс фестивали бўлиб ўтади. Маданият вазирлигига кўра, ҳозиргача 18 та давлатдан рақс гуруҳлари фестивалда қатнашиш истагини билдирган. Ғолиблар диплом, статуэтка ва пул мукофоти билан тақдирланади.
Маданият вазирлиги ўзининг бюджет маблағлари ҳисобидан 2024−2025 йилларда The Voice of Uzbekistan («Овоз») телелойиҳаси учун салкам 2 млрд сўм ажратади. Маблағ телелойиҳа иштирокчиларининг устозлари, бадиий раҳбар, мусиқа директори ва созандалар учун гонорар тўлашга сарфланиши келтирилган.
7−28 апрель кунлари Алишер Навоий номидаги академик катта театрида «Тошкент баҳори» халқаро опера ва балет фестивали бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик санъаткорлар, Италия, Германия, Қозоғистон ва Россиядан таклиф этилган солистлар иштирок этади.
«Газета.uz» таҳририяти YouTube’даги ўзбекистонлик муаллифлар томонидан тайёрланаётган контентнинг ойма-ой сарҳисобини беришда давом этади. Март ойи сарҳисобидан миллионлаб кўрилган видеолар ҳам, эътиборга молик янги «туғилган» лойиҳалар ҳам бор.
26 апрелдан 12 майга қадар Тошкентда VIII Халқаро жаз фестивали бўлиб ўтади. Унда Германия, Исроил, Индонезия, Польша, Руминия, Украина, Франция ва Швейцариядан келган санъаткорлар чиқиш қилади.
Венециядаги 60-замонавий санъат биенналесида ўзбекистонлик рассом Азиза Қодирий ва Qizlar Collective ижодий гуруҳининг «Имкониятингни қўлдан бой берма» (Don't Miss the Cue) кўргазмаси намойиш этилади. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, лойиҳада аёллар ҳикояларига эътибор қаратилган.
Мобил телефонлар юқори сифатда сурат олиш имконини берадиган ҳозирги замонда, нақадар ғалати кўринмасин, плёнкали фотография мухлислари сони ҳам кўпайяпти. «Газета.uz» фотографлар Виктор Ан, Юрий Веденин ва Эрик Музипов билан қандай қилиб ва нима учун плёнкага суратга олишлари ҳақида суҳбатлашди.
Италияда 16−17 апрель кунлари «Ўзбекистон: Саҳродаги авангард» кўргазма лойиҳасининг очилиши ўтказилади. Кўргазма икки бўлим — Венецияда «Шакл ва рамз» ҳамда Флоренцияда «Нур ва ранг» номи билан бўлиб ўтади. Уларда ХХ аср биринчи ярмига оид 172 тадан ортиқ рангтасвир асарлари тақдим қилинади.
Ўзбекистон Японияда ўтадиган Expo Osaka 2025 Бутунжаҳон кўргазмасида иштирок этади. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси миллий павильон қурилиши бошланганини маълум қилди. Шунингдек, 2024 йилда Тадао Андо лойиҳаси бўйича Давлат санъат музейи учун янги бино қурилиши бошланади.
Бир йил аввал Ўзбекистон мадҳияси муаллифи, халқ шоири Абдулла Орипов ҳаёти ҳақидаги бадиий фильм премьераси бўлиб ўтган эди. Санъатшунос журналист Иқбол Қўшшаеванинг ёзишича, фильм «ўзбек киноси ҳали ҳам постколониал тафаккурдан озод бўлгиси келмаётганини, бундай истакнинг ўзи йўқлигини кўрсатган».
Қишлоқларда кўкламнинг кириб келиши анъанавий ўйинлар билан нишонланади. Кўпкари — шулардан бири. «Газета.uz» фотомухбири Холида Мусулмон Жиззахда кўпкарига бориб, эркаклар нега улоқ чопиши, ғолибларга қандай совғалар берилиши ва нега унда аёллар қатнашмаслиги ҳақида ҳикоя тайёрлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг