Қорақалпоғистондаги устав фондида давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлмаган тадбиркорларга 2028 йил 1 январгача фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича имтиёзлар берилади.
Intermed Innovation Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг айбловларини асоссиз, лицензияни бекор қилиш бўйича суд жараёнини эса ноқонуний деб атади. Тиббиёт муассасаси ССВ раҳбари ўринбосарининг «нохолис хатти-ҳаракати»ни манфаатлар тўқнашуви билан изоҳлаш мумкинлигини тахмин қилмоқда.
«Тошкент» республика фонд биржасининг қарори билан «Халқ банки» АТБнинг акциялари биржага чиқарилди. Банк давлат улуши халқ IPO`си орқали сотиладиган ташкилотлар рўйхатига киритилганди.
Марказий банк пул бирлигининг деноминация қилиниши, яъни 1:10 000 нисбатда янги пул белгиларига алмаштирилиши ҳақидаги хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.
11 миллионга яқин фойдаланувчига эга Click тўлов тизими Uzum экотизимининг бир қисмига айланади. Бирлашиш натижасида Click фойдаланувчилари, жумладан, чекка ҳудуддагилар бозор ва молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши кутилмоқда.
Тижорат банклари 12 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 365−11 420 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 440−11 490 сўм.
Ўзбекистон ССВ Intermed Innovation хусусий клиникасининг лицензиясини суд орқали бекор қилдирди. Вазирлик маълумотларига кўра, компания Чирчиқ шаҳридаги 3-оилавий поликлиника биносида лицензиясиз тиббий фаолият олиб борган, шунингдек, кўрсатмаларга амал қилмаган.
Италиянинг SACE кредит агентлиги Ўзбекистон энергетика соҳаси учун 2,2 миллиард евро ажратади. Маблағлар 4 та йирик лойиҳани молиялаштириш учун йўналтирилади.
Тижорат банклари 9 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 380−11 430 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 440−11 490 сўм.
Транспорт университети ўтказган 1,2 млрд сўмлик давлат хариди унда қатнашаётган тадбиркорларнинг ҳужжатлари электрон платформага харид комиссияси фойдаланган компьютер IP-манзили орқали юклангани учун бекор қилинди.
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари апрель ойидаги каби май ойида ҳам камайди. Захирадаги олтин ҳажми ой давомида 9,3 тоннага пасайган.
Тижорат банклари 8 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 395−11 460 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 465−11 510 сўм.
ХВЖ ижрочи директори Кристалина Георгиева Ўзбекистондаги сув тақчиллиги бўйича саволга жавоб бериб, сув ресурсларининг тўғри нархланганига ишонч ҳосил қилишга чақирди. Шунингдек, у Марказий банк раисидан Ўзбекистонда сув бўйича нарх сиёсати қандай эканини сўради.
Жаҳон банкининг янги прогнозига кўра, жорий йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 5,1 фоизни ташкил этади. Январь ойида банк 4,9 фоиз ўсишни прогноз қилган.
Тижорат банклари 7 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 400−11 460 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 470−11 520 сўм.
Самарқандда Зарафшон дарёси соҳилида, аэропортдан унча узоқ бўлмаган жойда 389 гектар майдонда кўп қаватли уйлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлардан иборат «замонавий» «Ширин» массивини қуриш режалаштирилмоқда. Ўзбекистон президентига массивнинг мастер-режаси тақдим этилди. Фото.
Марказий банк 2022 йили «сўмнинг танилишини таъминлаш» учун унинг рамзини яратиш танловини ўтказганди. Роппа роса бир йил аввал танловнинг танқидларга сабаб бўлган натижалари эълон қилинган, сўнг МБ рамзни «профессионаллар билан ҳамкорликда қайта ишлаш»га ваъда берганди. Кейин бу мавзу унутилди.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов валюта курсининг барқарорлиги ва депозит ставкаларининг жозибадорлиги ошиб бораётгани аҳолини хорижий валютадаги омонатлардан пулларини олиб, сўмга ўтказишга ундаётганини айтди. Аҳолининг қўлида деярли 12 миллиард доллар бор.
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириш учун президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий этилиб, унга Азиз Урунов тайинланди. 1 июлдан бу ташкилотнинг қоидаларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади.
Тижорат банклари 6 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 390−11 450 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 465−11 505 сўм.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг