Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва Тожикистон транзит юк ташишда рухсатнома бланкаларини бекор қилади
26 апрель 2024, 12:03

Ўзбекистон ва Тожикистон транзит юк ташишда рухсатнома бланкаларини бекор қилади

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари юк машиналари транзитини соддалаштириш ва рухсатнома бланкаларини бекор қилишга келишиб олди. Бу етказиб бериш муддатини қисқартириши ва юк хавфсизлигини ошириши кутилмоқда.

Ўзбекистонда автомобиль йўллари эксплуатациясига хусусий секторни жалб қилиш тартиби белгиланди
26 апрель 2024, 10:51

Ўзбекистонда автомобиль йўллари эксплуатациясига хусусий секторни жалб қилиш тартиби белгиланди

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатациясига аутсорсинг асосида хусусий сектор жалб қилинади. Унга кўра, 1 майдан бошлаб узунлиги 20 километргача бўлган йўлларни эксплуатацияси учун эълонлар давлат харидларининг махсус ахборот порталига жойлаштирилади.

Axens Аи-80 бензини ишлаб чиқаришни тўхтатиш учун Бухоро НҚИЗни модернизация қилишга ёрдам беради
26 апрель 2024, 10:11

Axens Аи-80 бензини ишлаб чиқаришни тўхтатиш учун Бухоро НҚИЗни модернизация қилишга ёрдам беради

Франциянинг Axens компанияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш доирасида қатор қурилмаларни лойиҳалаштиради. Лойиҳа «Ўзбекнефтгаз»га Аи-80 бензин ишлаб чиқаришдан воз кечиб, 1 млн тоннадан ортиқ Евро-5 синфидаги Аи-92 ва Аи-95 бензинларини ишлаб чиқаришга ўтиш имконини беради.

Давлат компаниялари учун валюта операцияларини амалга ошириш тартиби кучайтирилди
25 апрель 2024, 22:56

Давлат компаниялари учун валюта операцияларини амалга ошириш тартиби кучайтирилди

Ҳукумат давлат компаниялари учун валюта операцияларини амалга ошириш тартибини қаттиқлаштирди. Апрель ойидан бошлаб улар хорижий валютадаги операцияларни фақат асосий ҳисобрақам очилган банклар орқали амалга ошириши мумкин.

МБ раиси — биринчи чоракда сўмнинг девальвацияси тезлашгани сабаблари ҳақида
25 апрель 2024, 22:10

МБ раиси — биринчи чоракда сўмнинг девальвацияси тезлашгани сабаблари ҳақида

МБ раиси Мамаризо Нурмуратов ўзбек сўмининг 2023 йил биринчи чорагига нисбатан девальвацияси юқори бўлганини изоҳлади. Асосий сабаб — валютага бўлган талабнинг ортиши ва қарз тўловларининг кўпайиши. У 25 апрелда сўм долларга нисбатан кескин (50 сўмга) мустаҳкамланганининг сабабини ҳам тушунтирди.

Ўзбекистонга пул ўтказмалари кўпайди, Россиянинг улуши эса камайди — Марказий банк
25 апрель 2024, 19:13

Ўзбекистонга пул ўтказмалари кўпайди, Россиянинг улуши эса камайди — Марказий банк

2024 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ошди. Бу ҳақда 25 апрель куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов маълум қилди.

«Афросиёб» электропоездлари учун чипталар нархи яна ошади
25 апрель 2024, 18:21

«Афросиёб» электропоездлари учун чипталар нархи яна ошади

15 майдан бошлаб «Афросиёб» электропоездларининг чипталари нархи эконом класс учун 20 фоиз, бизнес класс учун 30 фоиз ва VIP класс учун 40 фоизга оширилади. «Ўзбекистон темир йўллари» нархлар ошишини электр-энергия, ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш мақсади билан изоҳлади.

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
25 апрель 2024, 12:38

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Янгиланган макроиқтисодий прогнозларга кўра, асосий сценарий бўйича 2024 йилда умумий инфляция прогнози 9−11 фоизгача оширилди.

Ўзбекистонга лифтлар импорти вақтинча тўхтатилди. Бизнес очиқ рақобат муҳитини сўрамоқда
25 апрель 2024, 11:49

Ўзбекистонга лифтлар импорти вақтинча тўхтатилди. Бизнес очиқ рақобат муҳитини сўрамоқда

Ўзбекистонга лифт импорт қилувчи тадбиркорлар олган 3 йиллик мувофиқлик сертификатлари амал қилиши 20 мартдан кейин тўхтатиб қўйилди. Бизнес масъул идоралар вазият бўйича асосли жавоб бермаётганини таъкидламоқда. Тадбиркорлар очиқ рақобатни сўраб, импорт чекловларини хато деб атаяпти.

Ўзбекистон биринчи чоракда 360,2 млн долларлик газ импорт қилди
24 апрель 2024, 12:09

Ўзбекистон биринчи чоракда 360,2 млн долларлик газ импорт қилди

2024 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонга газ импорти 360 млн доллардан ошди (мартда — 152,9 млн доллар), бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар кўпдир. Бу даврда «мовий ёнилғи» экспорти 45,4 млн долларни ташкил этди. Етказиб беришдаги фарқ 314,8 млн доллар бўлди.

Биринчи чоракда Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш 1,5 баробар ошди
24 апрель 2024, 11:59

Биринчи чоракда Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш 1,5 баробар ошди

Жорий йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш 91 мингтага етди ёки бир ярим баробарга ошди. Деярли барча моделлар орасида ишлаб чиқаришнинг ўсиши кузатилмоқда.

Paynet`нинг таъсисчиси ўзгарди. Тўлов хизматининг янги эгаси ким?
24 апрель 2024, 11:12

Paynet`нинг таъсисчиси ўзгарди. Тўлов хизматининг янги эгаси ким?

Paynet тўлов хизматини бошқарувчи Uzpaynet компанияси таъсисчиси ўзгарди. Давлат активларини бошқариш агентлиги балансидаги 100 фоиз давлат улуши New Industrial Technologies`га ўтказилди. Давактив хусусийлаштириш жараёни бўйича яна расмий хабар бермади.

Ўзбекистон март ойида 1,35 млрд долларлик олтин экспорт қилди
23 апрель 2024, 18:02

Ўзбекистон март ойида 1,35 млрд долларлик олтин экспорт қилди

Март ойида Ўзбекистон 1,35 млрд долларлик, йил бошидан буён эса 2,66 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Бу мамлакат умумий экспортининг 41,7 фоизини ташкил этади.

Март ойида газ, нефть ва бензин қазиб олиш камайди
22 апрель 2024, 23:28

Март ойида газ, нефть ва бензин қазиб олиш камайди

Март ойида Ўзбекистонда 2023 йилнинг мартига нисбатан газ (-6,5 фоиз) ва нефть (-11,1 фоиз), шунингдек, бензин (-1,6 фоиз) қазиб олиш камайди. Кўмир қазиб олиш эса бироз ошди (+0,9 фоиз).

UzAuto Motors 23 апрель куни Damas учун контрактацияни очади
22 апрель 2024, 14:49

UzAuto Motors 23 апрель куни Damas учун контрактацияни очади

23 апрель куни соат 10:00 да UzAuto Motors белгиланган муддатда тўлов қилинмагани туфайли аввалги контрактациядан чиқарилган Damas автомобиллари контрактациясини қайта очади. Нархлар ўзгаришсиз қолади.

Тошкентда ижара нархлари пасайишда давом этмоқда — МҲТИ
22 апрель 2024, 13:06

Тошкентда ижара нархлари пасайишда давом этмоқда — МҲТИ

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтига кўра, Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Март ойида ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархида февралга нисбатан 0,61 фоиз, тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижара нархида эса 0,76 фоиз тушиш кузатилди.

Газ ва электр ҳисоб рақамлари 1 майгача тўлдириб қўйилса, эски тариф 2 ой мобайнида амал қилади
21 апрель 2024, 11:04

Газ ва электр ҳисоб рақамлари 1 майгача тўлдириб қўйилса, эски тариф 2 ой мобайнида амал қилади

Энергетика вазирлиги 1 майгача газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов амалга оширилса, эски тарифлар тўлов амалга оширилган кундан бошлаб икки ой давомида амал қилишини билдирди. Бироқ бу фақат ижтимоий норма доирасида (100 кубометр ва 200 кВт/соатгача) амал қилади.

Жаҳон банки Ўзбекистонга «Рақамли инклюзивлик» лойиҳаси учун 50 млн доллар ажратади
20 апрель 2024, 19:20

Жаҳон банки Ўзбекистонга «Рақамли инклюзивлик» лойиҳаси учун 50 млн доллар ажратади

ИМВ ва Жаҳон банки ўртасида «Рақамли инклюзивлик» лойиҳасини амалга ошириш учун 50 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратиш тўғрисида битим имзоланди. Жаҳон банкининг кредити мамлакат қишлоқларидаги минглаб ёшларнинг IT кўникмаларига эга бўлиш имкониятларини кенгайтириши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг топ-20 солиқ тўловчиси маълум бўлди. Рўйхатга кимлар кирди?
20 апрель 2024, 17:45

Ўзбекистоннинг топ-20 солиқ тўловчиси маълум бўлди. Рўйхатга кимлар кирди?

Солиқ қўмитаси 2024 йилнинг биринчи чораги бўйича Ўзбекистоннинг энг йирик 20 та солиқ тўловчиси номини маълум қилди. Давлат корхоналари орасида НКМК, ОКМК ва «Ҳудудгазтаъминот», хусусий сектор орасида эса UZBAT, Enter Engineering ва бошқалар етакчилик қилмоқда.

Қонун бузилиши сабабли қиймати 14 млрд сўмдан ортиқ 9 та давлат хариди бекор қилинди
19 апрель 2024, 16:48

Қонун бузилиши сабабли қиймати 14 млрд сўмдан ортиқ 9 та давлат хариди бекор қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги жами қиймати 14 млрд сўмдан ортиқ бўлган 9 та давлат хариди бўйича баённомаларни бекор қилдирди. Хусусан, «Шўртан газ кимё мажмуаси» буюртмачилигидаги 9,4 млрд сўмлик давлат харидида аффилланган шахслар ғолибликни қўлга киритган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг