Тижорат банклари 10 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 320 — 11 410 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 405 — 11 455 сўм.
Президент 2022 йил апрелида Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини қонунийлаштириш ҳақидаги қарорини бекор қилган эди. Бироқ орадан бир йил ўтиб, янги қарор билан ушбу йўналишда таклифлар киритиш бўйича ишчи гуруҳ тузишни топширди.
Жаҳон банки Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг 2023 йилда 5,1 фоизга ўсишини прогноз қилди. Бу Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги энг юқори кўрсаткич. Россиянинг Украинадаги уруши ва санкцияларнинг оқибатлари озиқ-овқат ва энергия нархларига таъсир қилишда давом этади.
Қирғизистон Транспорт вазирлиги вакили Нурмат Мусабековнинг маълум қилишича, Хитойдан Қирғизистон ва Ўзбекистон орқали ўтадиган янги темирйўл Европага юк ташиш муддатини бир ҳафтага қисқартиради.
Тижорат банклари 7 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 300 — 11 360 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 380 — 11 430 сўм.
Тошкент марказидаги Рақамли технологиялар вазирлиги ва «Алоқабанк» маъмурий бинолари электрон аукционда Black Gold Industry компанияси томонидан 387 млрд сўмга сотиб олинди. «Алоқабанк» аукциондан бир кун аввал ушбу компанияга 15 йил муддатга 14 фоиз ставкада 390 млрд сўм кредит берган.
1 майдан бошлаб ижтимоий реестрга киритилган Ўзбекистон фуқаролари гўшт, тухум ва ёғ сотиб олаётганда ҚҚСни (12 фоиз) қайтариб олишлари мумкин бўлади. Солиқ қўмитаси мазкур механизм қандай ишлашини маълум қилди.
Осиё тараққиёт банки 2023 ва 2024 йилларда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 5 фоизгача пасайишини прогноз қилмоқда. Хатарлар Россияга қарши давом этаётган санкциялар ва уларнинг Ўзбекистон экспортининг ташқи талабга таъсири кўринишида сақланиб қолмоқда, дейилади ҳисоботда.
ЕТТБ Masdar компанияси учун Ўзбекистонда умумий қуввати қарийб 900 МВт бўлган учта қуёш электр станциясини қуриш учун 205 миллион долларлик молиялаштириш пакети ажратади.
Марказий банк шубҳали операциялар рўйхати кенгайтирилганига изоҳ бериб, улар орасида ноқонуний қимор ўйинлари, фирибгарлик ҳолатлари ва бошқалар борлигини маълум қилди. Янги қоидалар ипотека ёки автокредит бўйича бошланғич бадал тўлови билан боғлиқ операцияларга татбиқ этилмайди.
Жаҳонда нефть нархи пасайса ҳам, Ўзбекистонда бензин нархи тушмагани учун «монополистлар ўз қоидаларига содиқ» дея айбланган UNG Petro бу даъволарни «ноўрин» деб атади.
Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб қурилиш бошланишидан олдин танланган ер участкаларида муҳандислик-геологик экспертиза ўтказиш мажбурий бўлади. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг дренаж тизимидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича зудлик билан дастур қабул қилиш бўйича топшириқ берди.
Тижорат банклари 6 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 300 — 11 350 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 375 — 11 420 сўм.
«Ўзкимёсаноат» Ўзбекистон расмийларига қарши халқаро арбитраж ишини бошлаган Испаниянинг Maxam компаниясининг «асоссиз айбловлари»ни рад этди. Ўзбекистон томони инвесторни сармоя жалб этиш ва қўшма корхоналарни модернизация қилиш бўйича мажбуриятларни бажармаганликда айблади.
Ўзбекистон президентига Тошкентнинг Яшнобод туманида метро эстакадалари остидан савдо ва умумий овқатланиш шохобчалари қурилиши лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳани ишлаб чиқишда Берлин тажрибаси кўриб чиқилган.
Ўзбекистон Марказий банки шубҳали операциялар рўйхатини кенгайтирди. Энди улар орасида 30 кун ичида мобил илова орқали картадан бошқа карта ёки электрон ҳамёнга БҲМнинг 500 баравари (150 млн сўм) ва ундан ортиқ миқдорда пул ўтказиш ҳам бор.
Ўзбекистонда 2025 йилга қадар ёғоч, фанера, ёғочли опалубка ва ойнани импорт қилишда божхона божи бекор қилинади. Шунингдек, юқори маркали цемент бўйича божхона божи имтиёзи яна 1 йилга узайтирилади.
1 майдан даромади етарли бўлмаган аҳоли ҳам ипотека кредити олиши мумкин бўлади. Тўлов қобилиятини аниқлашда банк картасидаги айланма, ижара, коммунал ва бошқа харажатларга тўланган пуллар ҳисобга олинади. Аҳолига ҳовлисини кенгайтириш ва уй сотиб олиш учун 3,2 трлн сўм кредит ажратилади.
Жанубий Кореядаги автомобилсозлик корхоналарига чарм етказиб берувчи JM компанияси Тошкент вилоятида қўшма корхона очиши мумкин. У ердаги чарм Корея компанияларига етказилади. Шунингдек, компания Ўзбекистондан тайёр ва яримтайёр чармни харид қилишни бошлайди.
Тижорат банклари 5 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 325 — 11 370 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 395 — 11 460 сўм.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг