«Ўздонмаҳсулот» АК тизим корхоналарида ишлаб чиқарилган бир қоп ун нархи 125 минг сўм қилиб белгиланди.
Президент Шавкат Мирзиёев ўпкани сунъий вентиляция қилувчи 2 минг 300 та аппарат ва бошқа ускуналар сотиб олиш вазифаси қўйилди. «Газета.uz» ҳукуматдаги манбасининг маълум қилишича, аппаратлар Зангиота туманида янги қурилаётган шифохонада ўрнатилиши кутилмоқда.
Давлат бюджетидан 5,1 трлн сўм, маҳаллий бюджетлардан эса 980 млрд сўм мақбуллаштирилади. Бюджет ташкилотларида асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ 3,2 трлн сўмлик харажатлар иккинчи ярим йилликка ўтказилади.
Президент автомобилларнинг янги моделларини ишлаб чиқиш, автокредит тақдим этаётган тижорат банкларини рағбатлантириш бўйича кўрсатмалар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев пандемия шароитида тозалаш ва дезинфекция воситаларига талаб ошгани, хусусан қўшни давлатлардан 2 минг тонна гипохлоритга буюртма келиб тушганини маълум қилди.
Солиқ органлари ходимларининг аксарияти давлат хизматчиларининг иш ҳақини камайтириш ташаббусини қўллаб-қувватлаган. «Давлат органлари ходимларининг иш ҳақини камайтириш бюджет харажатларини оптималлаштиришдаги адолатли ва муҳим қадам», — дея таъкидлади ДСҚ Касаба уюшмаси қўмитаси раиси.
Ҳукумат карантин сабабли ишини йўқотганларга нақд пул кўринишида ёрдам бериш имкониятларини ўрганмоқда. Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг сўзларига кўра, гап миллионлаб одамлар ҳақида кетмоқда ва бу катта маблағларни талаб қилади.
ЕТТБ Ўзбекистоннинг учта банкига 150 млн доллар ажратди. «Асакабанк» ва «Ўзсаноатқурилишбанк»га 60 млн доллардан ажратилса, «Ипотека-банк» 30 млн доллар олади.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Cotton Campaign коалициясини ўзбек пахтасидан бойкотни олиб ташлашга чақирди. Вазир ўз мурожаатида ўзбек матоларидан тайёрланган ниқоблар, жарроҳлик халатлар ва бошқа турдаги шахсий ҳимоя воситалари глобал танқисликни ҳал қилишда ёрдам беришини таъкидлаб ўтди.
Ўзбекистон президенти коронавирус пандемияси ва глобал инқироз шароитида бюджет харажатларини оптималлаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Долзарб бўлмаган лойиҳалар ва харажатлар кечиктирилади.
Банк ҳисобварақалари бўйича маълумотни солиқ қўмитасига узатиш низоми лойиҳаси муҳокамадан олиб ташланди. ДСҚ бу ҳақида Сенатга хат жўнатиб маълум қилди. Сенат тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларига дахлдор барча меъёрий ҳужжатлар доимий назорат остида бўлишини маълум қилди.
МБ раиси Мамаризо Нурмуродов валюталарни сотиб олиш ва сотишда ҳеч қандай чекловлар жорий этилмаслиги, курс бозор омиллари асосида шакллантирилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, алмашув курси «ўзининг табиий нуқтасига яқинлашмоқда». Валютага бўлган талаб кескин ўсган.
Тадбиркорларга шахсий автомашиналарини бошқариш учун енгилликлар берилиши режалаштирилмоқда. Республика махсус комиссиясининг қарори 1−2 кун ичида чиқади.
Халқаро валюта жамғармаси 2020 йилда жаҳон иқтисодиёти 3 фоизга тушишини прогноз қилмоқда. Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг эса 1,8 фоизгача пасайиши кутилмоқда.
Sulton Tex Group хусусий корхонаси раҳбари Нурбек Эргашев президентга мурожаат қилиб, бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев «ноқонуний талаблари» бажарилмагани учун унинг компаниясини пахта-тўқимачилик кластерлари рўйхатидан чиқариб юборганини маълум қилди. Фермерлар уларни кластер билан шартномаларни бекор қилиш ва кооперативга ўтишга мажбурлашаётганини хабар қилди. Корхона автомобиллари жарима майдончасига олиб кетилмоқда.
Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг ҳисобига 1,596 трлн сўм (157,7 млн доллар) келиб тушган бўлса, жамғарма харажатлари 756 млрд сўмга (74,7 млн доллар) тенг бўлди. Маблағларнинг катта қисми шифохона ва карантин учун махсус муассасаларни қуришга йўналтирилган.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров карантин чораларининг май ойида ҳам давом этиш эҳтимоли юқорилигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг ЯИМи биринчи чоракда 4,1−4,4 фоиз атрофида ўсган, экспорт 11 фоизга, импорт эса 10 фоизга қисқарган.
Марказий банк асосий ставканинг 16 фоиздан 15 фоизга пасайтирилиши юзасидан изоҳ берди. Асосий омиллар ташқи ва ички талабнинг қисқариши шароитида иқтисодий фаолликнинг секинлашуви ҳамда инфляция прогнозларининг пасайиши билан боғлиқ.
Марказий банк ҳафтада иккинчи марта валюта курсларини янгилади. Доллар 427 сўмга кўтарилиб, 10121 сўмга етди.
14 апрель кунидан эътиборан «Ўзбекнефтгаз» дизель ёнилғиси литрининг баҳосини 5600 сўм этиб белгилади. Уч ой ичида дизель нархи деярли 2000 сўмга арзонлашди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг