ДХХ томонидан Пахтачи туманидаги фуқарога 474,7 грамм қуйма олтинни 287 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахслар ҳибсга олинди. Экпертиза хулосасига кўра, рангли металлнинг 469,5 грамми «999,9» пробали соф олтин бўлган. Ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Марказий банк 31 октябрь кунги долларнинг расмий курсини 11 180,48 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.
«Ўзагроэкспортбанк»даги давлат улуши ҳукуматнинг «ёпиқ» қарорига асосан танловсиз хусусий корхонага ўтказилиши мумкин. Марказий банк, Молия вазирлиги ва Давактив вазиятга изоҳ бермаяпти. Давлат банкнинг муаммоли кредитларини янги эгасига топширишдан олдин ҳам ҳисобдан чиқариши мумкин эди.
Ўзбекистон ва Тожикистон халқаро аҳамиятга молик янги назорат-ўтказиш пунктларини очади. Хусусан, томонлар яқин келажакда «Бекобод» пункти фаолиятини янгилашга келишиб олди.
Марказий банк 28 октябрь учун доллар курсини 11 171,33 сўм этиб белгилагандан сўнг, тижорат банклари ҳам ўз таклифларини ўзгартирди.
Айрим банклар $1000 дан ортиқ валютани ечиб олишда уларнинг келиб чиқиш манбаларини сўрай бошлади. МБ раиси буни нақд валюта етказиб берувчи Нью-Йорк банкининг талаби билан изоҳлади. Шунингдек у, ўтказмаларнинг 60 фоизи нега $10 минг ёки ундан кўпроқ қийматдаги транзакциялар эканини тушунтирди.
Марказий банк томонидан ўтказилган матбуот анжуманида 2022 йил якунига кўра инфляция даражаси 12−12,5% атрофида бўлиши, 2023 йилда эса 8,5−9,5% гача пасайиши прогноз қилинди. Мос равишда ЯИМ 5,2−5,8%, 2023 йилда 4,5−5% бўлиши кутилмоқда.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди.
Марказий банк 27 октябрь учун доллар курсини 11 155,12 сўм этиб белгилагандан сўнг, тижорат банклари ҳам ўз таклифларини ўзгартирди.
UzAuto Motors 2023 йилдаёқ 500 мингта автомобиль ишлаб чиқариш, истиқболда эса бу кўрсаткични 1 миллионтага етказишни режалаштирмоқда. «Ўзавтосаноат», UzAuto Motors ва General Motors ўртасида ишлаб чиқаришни кенгайтириш тўғрисидаги шартнома имзоланди.
Президент қарори билан ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, аммо ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳага қўшимча 335 млрд сўм йўналтирилади.
Марказий банк 26 октябрь кунги долларнинг расмий курсини 11 128,70 сўм этиб белгилагандан сўнг тижорат банклари ҳам мижозларга хорижий валютанинг янги қийматини эълон қилди.
Президент видеоселектор йиғилишида Қашқадарё вилоятида 2023 йилда 207 мингта иш ўрни яратиш вазифасини қўйди. Жумладан, саноатда 960 та лойиҳани амалга ошириб, 20 минг нафар аҳолини банд қилиш мумкинлиги айтилди.
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида молия вазири Тимур Ишметов эҳтиёжманд оилалар сони охирги 3 йилда 600 мингдан 2 млнгача ортганини маълум қилди. Амалиётда уларнинг айримлари эҳтиёжманд эмас, ёки аксинча, эҳтиёжманд оилаларни қамраб олиш етарли бўлмаяпти, деди у.
Марказий банк доллар курсини 11 112,97 сўм этиб белгилагандан сўнг, банкларда ҳам сотиш ва сотиб олиш бўйича таклифлар ўзгарди.
Ўзбекистон ИТСВ ҳамда Россия Саноат ва савдо вазирлиги умумий қиймати қарийб 4 млрд долларлик 20 дан ортиқ лойиҳа устида ишламоқда. Россия Ўзбекистоннинг автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчиларининг ўз бозорига киришидан манфаатдор эканлиги билдирилди.
АКТ вазири Шерзод Шерматов IT-маҳсулотлар экспорт қилаётган корхоналар сони бир йилда 102 тадан 257 тага етганини маълум қилди. «Беш йил олдин IT бўйича эскпорт деярли бўлмаганди», — деди вазир ICTWeek Uzbekistan ҳафталиги очилиш маросимида.
ИТИМ таҳлилларига кўра, сентябрь ойида ижарага бериладиган уй-жойга бўлган талаб кескин ошди. Пойтахтда ўртача ижара нархи йил бошидан буён 22,4 фоизга қимматлашди. Энг юқори қиймат (1 кв.метр майдон учун) Шайхонтоҳур ($12,5), Миробод ($10,8) ва Яккасарой ($10,8) туманларида қайд этилди.
Марказий банк доллар курсини 11 125,00 сўм этиб белгилагандан сўнг, тижорат банклари ҳам мижозларга долларни янги қийматда таклиф қилди.
1 октябрь ҳолатига кўра, мавжуд банкларнинг аксариятида депозит ва кредитлар сонининг ўсиши кузатилди. Ўтган ой давомида «Миллий банк»да 5,3 трлн сўм депозитлар қисқарган. Муаммоли кредитлар сони бўйича эса «Халқ банки» (3 355) юқори кўрсаткични қайд этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг