Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш билан шуғулланган IT-Med давлат муассасаси тугатилмоқда, унинг Рақамли соғлиқни сақлаш платформасини яратиш бўйича мажбуриятлари UZINFOCOM ягона интеграторига ўтказилмоқда. Соҳага оид асосий ахборот тизимларини ишга тушириш 2024−2025 йилларга мўлжалланмоқда.
Ўзбекистонда 1 апрелдан Аи-80 бензинига нисбатан акциз солиғи ставкаси 12 фоизга, Аи-91 ва ундан юқори бензин учун ўзгаришсиз қолади. Қарор зарарли газларнинг аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш билан изоҳланди, бироқ акциз солиғи экологик тоза ёнилғи турларига нисбатан ҳам оширилади.
Тошкент ҳокимияти Fitch халқаро рейтинг агентлигининг шаҳар рейтингини аниқлаш жараёнидаги иштирокини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Аввалроқ Fitch шаҳар рейтингини қайтариб олганди.
2023 йил якунига кўра Ўзбекистонда 8,77 фоизли инфляция қайд этилди, бу 2016 йилдан бери энг паст кўрсаткич саналади. Йил давомида гуруч 38,7%, гўшт 9,3%, сут 13,3%, тухум 11,7%, шакар 11% га қимматлади. Бензин нархи 19,1%, пропан нархи эса 29,4% га ошди.
31 декабрда Аи-80 бензинига жорий этилган акциз солиғини «ноль» ставка қўллаш якунига етди. Энди UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида ушбу маркадаги бензин нархи 6800 сўмдан сотилмоқда (бунгача 6050 эди), хусусий шохобчаларда эса қимматроқ.
Тошкент шаҳри бюджетининг 2024 йилги харажатлари 8,07 трлн сўм миқдорида тасдиқланди. Иссиқлик энергияси учун субсидиялар қарийб 2 трлн сўмгача (барча харажатларнинг тўртдан бир қисми) ошади, ташқи қарз, ЎТТЖ олдидаги кредитни қайтариш ва чет эл кредитларини қоплаш каби харажатлар пайдо бўлади.
Тошкент шаҳри кенгаши 2024 йилги бюджетни тасдиқлади. Бу йил ҳам жамоатчилик муҳокамаси ва жонли эфир бўлмади. ЯҲМ ўсиши тезлашиши кутилмоқда. Аҳолидан олинадиган даромад солиғи, давлат ташкилотлари фойдасидан олинадиган даромадлар кескин ошиши ҳисобига бюджет 8 трлн сўмни ташкил этади.
Президент имзолаган қонун билан энди ҳар қайси ёшдаги фарзандининг контракт пулларини тўлаган ота-оналар даромад солиғи тўламайди. Илгари бу фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тааллуқли эди. Солиқ ҳуқуқбузарлиги содир этилганда айбдор 3 йил ичида жазоланиши керак.
Ўзбекистонда автомобиллар ва электромобилларни олиб кириш қоидаларини қатъийлаштириш режалаштирилмоқда. 2024 йилдан бошлаб жисмоний шахсларга тижорат мақсадларида автомобиль импорти тақиқланиши мумкин. Янги хорижий автомобилларни фақат расмий дилерлар орқали сотиш тартибига қайтиш таклиф қилинмоқда.
Хитойнинг CRRC компаниясидан Самарқанд шаҳри жамоат транспорти учун 10 та автобус келтирилди. Яна 20 та шундай автобус олиб келиниши режа қилинмоқда.
Ўзбекистонда юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъектлари беш нафаргача доимий ишчи ёллаши мумкин бўлди. Илгари бу рақам учтани ташкил этарди.
Ўзбекистонда 2024 йилдан юк кўтариш қуввати 10 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналари ва тиркамаларига йўлдан фойдаланганлик учун йиғим жорий этилади. Маблағлар автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармасига йўналтирилади.
28 декабрь куни Uzbekistan Airways йил бошидан бери 5 миллионинчи йўловчисини рўйхатга олди. Бу ташувчи учун йиллик рекорд кўрсаткичдир. 2022 йилда бу рақамлар 4,2 млн ни ташкил этган.
Президент фармони билан бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларига импорт божхона божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди. Қарордан ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш ва инфляцияни жиловлаш мақсад қилинган.
Ўзбекистонда 2024 йил 1 январдан бино ёки автомашинани ижарага берадиган жисмоний шахслар учун энг кам ижара ҳақи ставкаси оширилади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ставкалар Тошкент шаҳрида деярли 50 фоизга ошаётганига изоҳ берди.
UzAuto Motors 2023 йилнинг 25−27 декабрь кунлари тузилган шартномалар бўйича тўлов муддати байрам кунлари муносабати билан 2024 йилнинг 10 январь кунига қадар узайтирилганини маълум қилди.
Янги Тошкент дирекцияси раҳбари Давронжон Адилов Gold Step Invest компанияси билан пойтахт ва Янги Тошкент ўртасида транспорт кесишмасини ташкил этиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузди. Компаниянинг ҳаммуассиси унинг қариндоши бўлиши мумкин. Лойиҳа қиймати 350 млрд сўмга баҳоланмоқда.
UzAuto Motors компанияси харидорлар томонидан «сотувга» жойланаётган шартномалар мониторингини олиб бораётгани ва уларнинг махсус маълумотлар базасини шакллантирилишини маълум қилди. Компания харидорлардан учинчи шахслардан тўлов қилинмаган автомобиль шартномаларини «сотиб олмасликликни» сўради.
11 ой якунларига кўра, Ўзбекистонда 355,2 минг дона ёки 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 25,9 фоизга кўп автомобиль ишлаб чиқарилди. Энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган (104,6 мингта). Шунингдек, Chery ишлаб чиқариш кескин ўсди ва автобуслар ишлаб чиқариш импортнинг кўпайиши фонида камайди.
Жаҳон банки ўзининг янги ҳисоботида Марказий Осиё иқтисодиётларининг ўсиши Россия иқтисодиёти тикланишига боғлиқ экани, узоқ муддатли истиқболда эса энг муҳим омиллардан бири иқлим ўзгаришига мослашиш бўлишини қайд этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг