БААнинг йирик порт операторларидан бири Ўзбекистонда транспорт-логистика хизматларини кўрсатиш бўйича имкониятларни ўрганмоқда. Компания Тошкент вилоятида логистика маркази қуришга қизиқиш билдирди.
Марказий банк 21 октябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 136,41 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари доллар курсининг янги қийматини эълон қилди.
«Қўнғироқ ҳуқуқи» ёки унинг непотизм кўринишидаги шакли инсон капиталининг ривожланишига тўсқинлик қилади, дейди ПМТИ мутахассислари. Фаворитизм ва қариндош-уруғчилик эса самаралироқ ходимларнинг мартабаси ошмаслигига ва оқибатда «ақлнинг» мамлакатдан чиқиб кетишига сабаб бўлади.
Октябрь ойи бошида Ўзбекистоннинг расмий захира активлари бир ойда 583,8 млн долларга камайиб, 33,4 млрд долларни ташкил этди. Ялпи халқаро захиралар хажми йил бошидан бери 1,64 млрд долларга ёки 4,7 фоизга камайишни қайд этди.
Марказий банк 20 октябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 148,99 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари 1 долларни 11 200 — 11 215 сўмда таклиф қилмоқда.
Ўзбекистонда тўққиз ойда жами 216 380 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Ушбу даврда энг кўп Cobalt (69 816 дона), Gentra (64 074 дона) ҳамда Damas (52 673 дона) йиғилган.
Осиё тараққиёт банки Ховосда кўп функцияли жамоат марказига эга истироҳат боғи, Хивада рақамли музейга эга ташриф буюрувчилар маркази, Жиззахда сув тармоқларини ривожлантириш ва тўртта шаҳарда қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини яхшилаш учун $59 млн долларлик кредит ажратди.
Марказий банк 18 октябрь учун 1 АҚШ долларини 11 143,28 сўм этиб белгиланди. Янгиланган курс ортидан тижорат банклари мижозларга долларни 11 200 сўмдан таклиф қилмоқда.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 11,83 сўмга қимматлаб, 11 143,28 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Ҳозирда ислом молияси сектори йилига 15% дан 25% гача ўсиб бормоқда, бу йўналишдаги институтлар эса жаҳонда $2,7 трлндан ортиқ активларни бошқармоқда. Ислом молиясининг Ўзбекистондаги ўрни қандай? Фоиз бўлмаса, фойда қаердан келади? Ундан кимлар фойдалана олади? Жавоблар — «Газета.uz» материалида.
Ўзбекистон ва Қирғизистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва енгил автомобилларни биргаликда ишлаб чиқариш бўйича шартномани тайёрлайди. Томонлар дори воситалари ва тиббиёт буюмлари муомаласи соҳасида ҳам ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
ЕТТБ ҳамда SmartGov консалтинг бюроси ҳамкорликда Ўзбекистонда тадбиркор аёллар учун менторинг дастурини ишга туширди. Унда тажрибали тадбиркорлар бизнесга энди кириб келаётган хотин-қизларга кўмаклашади. Лойиҳа аёллар дуч келаётган тўсиқларни бартараф этишга қаратилган, деди Азиза Умарова.
Марказий банк 14 октябрь учун ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 108,25 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.
Жорий йилнинг III чорагида иккиламчи бозорда турар-жой нархлари 5,2%га, йил бошидан буён эса 18,1%га қимматлашди. Кўчмас мулк ижараси эса 14% га ошган. Нархларнинг ўсишига талабнинг ортиши, трансчегаравий пул ўтказмаларининг кўпайиши, қишлоқ хўжалиги пул тушумларининг ошиши таъсир кўрсатди.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 12,94 сўмга қимматлаб, 11 108,25 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
МБ ҳисоботига кўра, сентябрь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция динамикаси пасайиб, 14,8 фоизни ташкил этди. Ҳудудлар бўйича юқори кўрсаткичлар Бухоро, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида, паст кўрсаткичлар Навоий, Андижон ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилди.
Президент қарори билан 2025 йилнинг 1 январига қадар 21 турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар импорт божидан озод қилинди. Шунингдек, «божхона ҳудудида қайта ишлаш» режими доирасида барча ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш талаби бекор қилинди.
Марказий банк 13 октябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 095,31 сўм этиб белгилади. Шундан келиб чиқиб тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.
Бешта банкка тегишли бўлган Uzcard процессинг марказидаги давлат улушининг 75 фоизи компаниянинг тўрт нафар таъсисчисига ўтказилди. Давлат активларини боқшариш агентлиги ҳали келишув тафсилотларини ошкор қилмади.
Собиқ «Бухоротекс» йигирув-тўқув комбинати объектлари ауционда 109,9 млрд сўмга сотилди. 115 минг квадрат метр майдонга эга бинолар мажмуасининг 17,6 гектарлик ер майдонини кимошди савдосидан 6 кун олдин ташкил этилган ва Artel билан боғлиқ Bukhara Next Generation Product компанияси сотиб олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг