Аҳоли ёқилғи-энергетика ресурслари ва коммунал хизматлар нархлари ошишига кутилмаларини кескин оширди, деди МБ ноябрь сўровномасига таяниб. Бизнес ҳам шундай прогноз қилмоқда, бироқ тадбиркорлар келажакда нархлар ўсишининг асосий омили сифатида валюта курсидаги ўзгаришларни келтирмоқда.
Ўзбекистонда сут маҳсулотларига ишлаб чиқаришда табиий ёки қуруқ сутдан фойдаланилганини кўрсатувчи маркировка жорий этиш режалаштирилмоқда. Шу мақсадда учта ҳудудда синов лабораториялари ташкил этилади.
Президент қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга кокос ва пальма ёғи импорти бўйича имтиёзларни узайтиришни маъқуллади. Алкоголсиз ичимликлар ва шарбатлар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тропик мевалар ва апельсин шарбати концентрати импорти божхона тўловларидан озод қилинади.
Тошкент шаҳридаги Юнусобод бозори ўрнида экобозор, савдо маркази, офислар, ерости автотураргоҳи, томида ресторанлар ва яшил ҳудуд мавжуд бўлган уч қаватли мажмуа қурилади. Президент бозор узлуксиз ишлаши учун қурилишни босқичма-босқич ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Фото.
Депутатлар фуқарога ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Ушбу хизмат кредит олиш ёки мижознинг пул маблағлари билан операцияларни амалга ошириш имкониятини чеклашга мўлжалланган.
Президент бош вазир ўринбосарига ўсимлик ёғи экспортига қўйилган тақиқни бекор қилиш таклифини ўрганишни топширди. Шунингдек, кичик ёғ-мой цехлари ишини қонунийлаштириш кўзда тутилган. Халқаро стандартларни жорий этиш ҳисобига колбаса маҳсулотларининг яроқлилик муддатини ошириш режалаштирилган.
Сенат кенгаши президент тақдимномасига мувофиқ Марказий банки бошқаруви раиси лавозимига Тимур Ишметовни тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди. У бунгача президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини 2026 йилгача якунлаш учун ташкилотга аъзо давлатлар билан музокараларни тезлаштиради, дея таъкидланди ишчи гуруҳнинг 9-йиғилишида. ЖСТ раҳбари ўринбосари «аъзо мамлакатларнинг xавотирларига очиқча жавоб бўлган» президент фармонини эслаб ўтди.
Йил охиригача «Хўжакент» вокзалидан «Чинор» бекатигача бўлган темирйўл лойиҳаси доирасида 390 метр узунликдаги темирйўл кўприги қурилишини якунлаш режа қилинган, дея маълум қилди «Кўприкқурилиш» компанияси раҳбари Зафар Махаматов. Президент бу ишни йил охиригача тугатиш бўйича топшириқ берган.
МҲТИ мутахассислари 2024 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ўртача ижара нархларини таҳлил қилди. Мазкур даврда ўртача таъмирланган хонадонлар нархлари октябрь ойига нисбатан бироз пасайди.
Ўзбекистон энергия ресурсларининг соф экспортёридан соф импортёрига айланиб қолди, деди энергетика вазири. «Шу нуқтаи назардан узоқ муддатли истиқболда биз атом энергиясини энергобаланснинг зарур қисми сифатида кўриб чиқяпмиз», — деди у.
Ўзбекистонда Германия тажрибаси асосида ёшларни касбга ўргатиш ва иш билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Техникумлар негизида амалга ошириладиган Ausbildung дуал таълим дастури намуна сифатида олинди, деди олий таълим вазири Конгратбай Шарипов.
Ўзбекистонда 2000 та кичик ГЭС қуриш учун истиқболли жойлар аниқланди. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов гидроэнергетика салоҳиятидан фойдаланмасликни хиёнат деб ҳисоблашини айтди. Президентнинг таъкидлашича, Угам дарёсида кичик ГЭС қурилишини ташкил қилганида, «ҳеч ким ишонмаган».
Президент келаси йилда Тошкент вилоятида 700 минг одамнинг бандлигини таъминлаш, 22 минг оилани даромадли қилиб, камбағаллик даражасини ҳозирги 7,2 фоиздан 4 фоизга камайтириш, шунингдек, меҳнат мигрантларини қайтариб, уларни ишга жойлаштириш бўйича топшириқлар берди.
«Ўзбекистон технологик металлар комбинати» 2030 йилга келиб молибден ишлаб чиқаришни қиймат жиҳатидан 3,4 баробар, вольфрамни эса 50 баробарга кўпайтиришни режалаштирмоқда.
«Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, МИЗ маъмурий кенгашлари тугатилиб, уларнинг вазифалари дирекциялар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон ҳукумати Европа Иттифоқига GSP+ савдо имтиёзли режимини яна 10 йилга узайтиришни, шунингдек, божсиз экспорт қилинадиган товарлар рўйхатини кенгайтиришни таклиф қилди. Шунингдек, ўзбек маҳсулотларини Европа стандартларига мослаштириш масалалари ва бошқалар муҳокама қилинди.
Энергетика вазирлиги газ заправкалар фаолиятига чеклов киритилгани сабабли биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми икки баробар оширилишини маълум қилди. Бунинг учун барча ҳудудларда зарур миқдорда захиралар яратилган.
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича Покистон ва Таиланд билан икки томонлама музокараларни якунлади. «Биз Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини интиқлик билан кутяпмиз ва бу аъзолик унга кўпроқ савдо ва инвестициялар олиб келишига ишонамиз», — деди Таиланд вакили.
Ноябрь ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1,67 миллиард долларга қисқариб, 43,1 миллиард долларга тушди. Кўрсаткич олтин нархининг пасайиши фонида июнь ойидан бери биринчи марта камайди. Марказий банк 9 тонна қимматбаҳо металл харид қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг