Президент темирйўл ва авиация компаниялари трансформацияси жараёнига оид тақдимот билан танишди. У йўналишларни диверсификация қилиш, ташиш жараёнларини тезлаштириш, таннархни камайтириш муҳим эканини қайд этди ва соҳага консалтинг компанияси жалб қилиб, аниқ дастур ишлаб чиқиш вазифасини қўйди.
Президент ҳузурида Наманган вилоятини инвестицион ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга доир йиғилиш ўтказилди. Давлат раҳбари ҳокимнинг камбағаллик чегарасини 5,3 фоизга тушириш, мигрантларни ҳудуднинг ўзида иш билан таъминлаш, 1 млрд доллар экспорт қилиш режаларини маъқуллади.
Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фазилкаримов Тошкентдаги ҳоспис фаолиятини 2025 йил февралида бошлаш кўзда тутилаётганини айтди. Ҳосписнинг умумий қиймати 34 млрд сўм бўлиб (хусусан, 2024 йилда 16,8 млрд сўм ажратилган), молиялаштириш ишлари 90,5 фоизга бажарилган.
Депутат Қизилгул Қосимова таълим ва тиббиёт ходимларининг маоши пастлиги ушбу соҳалардаги хизматлар сифатига таъсири қилишидан хавотир билдирди. Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров бу масала ҳамон мураккаблигича қолаётганини таъкидлади.
Ўтган йили қишда жами 13 минг гектар боғ ва узумзор совуқ уриши туфайли зарарланди, оқибатда 207 минг тонна ҳосил йўқотилди. Шу боис президент топшириғига мувофиқ, Испания, Туркия, АҚШ тажрибалари асосида «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров экспортёрларга фойда ва айланмадан солиқ бўйича берилган имтиёзлар 2025 йилдан бекор қилинаётгани мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлиши билан боғлиқлигини қайд этди. «Ҳар бир тадбиркор адолатли, очиқ рақобат шароитида фаолият юритишни ўрганиши лозим», — деди у.
Президент Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида қурилаётган «Янги авлод» махсус саноат зонасининг аҳамиятини таъкидлади. «Бу лойиҳалар бизга ҳаводек керак. Ҳар бир туманда 4−5 тадан шундай зоналар бўлса, Тошкент биз кутгандек, ҳақиқий саноат зонасига айланади», — деди у.
Президентга олиб кирилган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга оид тақдимотга кўра, 2025 йилда 2 млн гектар майдонга мева-сабзавот ва полиз экинлари экилиб, ҳосиллари мониторинг қилиб борилади. Хусусан, аҳолига бирламчи зарур 10 турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотининг тизимли ҳисоб-китоби юритилади.
Рақобат қўмитаси Payariq Claster МЖЧ пахта маҳсулотларини биржага қўймай, тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотганини аниқлади. Оқибатда нархлар юқори қўлланиб, ёғ, шрот, шелуха каби маҳсулотларда 1,9 млрд сўмлик тавофут юзага келган. Корхона нарх манипуляциясига йўл қўйгани учун жазоланди.
«Ўзавтосаноат» раиси президентга 2025 йилга мўлжалланган режалар ҳақида маълумот берди. Унга кўра, 450 минг машина ишлаб чиқариб, экспортни 700 млн долларга етказиш, Жиззахдаги BYD заводининг моделлар қаторини кенгайтириш кўзда тутилмоқда.
Тошкентдаги 1,83 га майдонга эга Аския бозори мулки ва ҳудуди аукционга чиқарилди. Объектнинг бошланғич қиймати 214,8 миллиард сўмга (тахминан $16,8 млн) баҳоланган. Аввалроқ Яккасарой тумани ҳокимлиги бозор ўрнида меҳмонхона ва савдо маркази қурилишини кўзда тутувчи лойиҳани тақдим этганди.
Yandex Go иловасида Lavka тезкор озиқ-овқат етказиб бериш хизматини ишга тушди. Буюртмалар, жумладан, қаҳва, фастфуд, янги сабзавот ва мевалар ошхоналари бўлган учта омбордан етказиб берилади. Lavka 2025 йил охиригача шаҳарда 12 тагача шундай дарксторлар очишни режалаштирмоқда.
Пойтахтда умумий узунлиги 111,6 км бўлган 86 та участкада пулли автотураргоҳлар ташкил этиш ҳуқуқини берувчи ким ошди савдоси якунланди. Унда бошланғич баҳодан 2 баравар юқори — 120,1 млрд сўм таклиф этган Balcomuz компанияси ғолиб деб топилди. Компания ҳақида нималар маълум?
Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган қўмиталар йиғилишларида 2025 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси қўмиталар фаолияти йўналишларидан келиб чиқиб муҳокама қилинди ва концептуал жиҳатдан маъқулланди.
Президент фармони билан қонунчиликка тадбиркорлар фаолиятини текшириш жараёнида бизнес омбудсманни хабардор қилиш талаби киритилмоқда. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилмайди.
Ўзбекистонда 2025 йилдан BNEF Tier-1 рўйхатига кирмаган корхоналардан қуёш панеллари, инверторлар, аккумляторлар импорт қилиш тақиқланади. Бу президент фармонида кўзда тутилган. «Газета.uz» соҳа экспертлари билан бунинг бозорга таъсири, монополиялар ва импортни тартибга солиш ҳақида суҳбатлашди.
Тошкентда кўп қаватли уй-жой қурилишига йўналтирилган инвестиция даромадлилиги тушиб бормоқда. Февраль ойида кўчмас мулкка инвестицияларнинг рентабеллиги ўртача 32,4 фоизни ташкил этган бўлса, октябрь ойида у 12,2 фоизга тушди, дея қайд этади МҲТИ.
Тошкентда Ўзбекистон ва Кувайт делегациялари Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи мажлисини ўтказди. Томонлар савдо тартиб-қоидаларини соддалаштиришга келишиб олди ва имтиёзли савдо битимини имзолаш имкониятларини муҳокама қилди.
Президент Янгиҳаёт туманида қурилаётган «Янги авлод» махсус саноат зонасига борди. Зонани бошқариш, инвесторларни жалб қилиш ва инфратузилмани ривожлантириш Хитойнинг CAMCE компанияси томонидан амалга оширилади. Шунингдек, JAC Motors заводи ва бошқа қатор лойиҳаларни йўлга қўйиш режа қилинган.
Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид режаларга кўра, келаси йилда 425 минг аҳолини ишли қилиб, 320 млн доллар экспорт қилиш кўзда тутилмоқда. Хусусан, хитойлик инвесторлар мис ва кумуш конларига инвестиция киритиш орқали икки минг иш ўрни яратишни таклиф қилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг