Иқтисодиёт

Тошкентдаги Аския бозори мулки ва ҳудуди $16,8 млн нархида аукционга қўйилди
25 ноябрь 2024, 17:34

Тошкентдаги Аския бозори мулки ва ҳудуди $16,8 млн нархида аукционга қўйилди

Тошкентдаги 1,83 га майдонга эга Аския бозори мулки ва ҳудуди аукционга чиқарилди. Объектнинг бошланғич қиймати 214,8 миллиард сўмга (тахминан $16,8 млн) баҳоланган. Аввалроқ Яккасарой тумани ҳокимлиги бозор ўрнида меҳмонхона ва савдо маркази қурилишини кўзда тутувчи лойиҳани тақдим этганди.

Yandex Uzbekistan Тошкентда Lavka тезкор озиқ-овқат етказиб бериш хизматини ишга туширди
25 ноябрь 2024, 15:49

Yandex Uzbekistan Тошкентда Lavka тезкор озиқ-овқат етказиб бериш хизматини ишга туширди

Yandex Go иловасида Lavka тезкор озиқ-овқат етказиб бериш хизматини ишга тушди. Буюртмалар, жумладан, қаҳва, фастфуд, янги сабзавот ва мевалар ошхоналари бўлган учта омбордан етказиб берилади. Lavka 2025 йил охиригача шаҳарда 12 тагача шундай дарксторлар очишни режалаштирмоқда.

Тошкентдаги пулли «парковка»ларни ташкил этиш бўйича аукционда Balcomuz компанияси ғолиб чиқди
25 ноябрь 2024, 15:16

Тошкентдаги пулли «парковка»ларни ташкил этиш бўйича аукционда Balcomuz компанияси ғолиб чиқди

Пойтахтда умумий узунлиги 111,6 км бўлган 86 та участкада пулли автотураргоҳлар ташкил этиш ҳуқуқини берувчи ким ошди савдоси якунланди. Унда бошланғич баҳодан 2 баравар юқори — 120,1 млрд сўм таклиф этган Balcomuz компанияси ғолиб деб топилди. Компания ҳақида нималар маълум?

Қонунчилик палатаси қўмиталари бюджет лойиҳасини концептуал жиҳатдан маъқуллади
25 ноябрь 2024, 14:08

Қонунчилик палатаси қўмиталари бюджет лойиҳасини концептуал жиҳатдан маъқуллади

Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган қўмиталар йиғилишларида 2025 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси қўмиталар фаолияти йўналишларидан келиб чиқиб муҳокама қилинди ва концептуал жиҳатдан маъқулланди.

Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда бизнес омбудсман хабардор этилади
25 ноябрь 2024, 10:06

Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда бизнес омбудсман хабардор этилади

Президент фармони билан қонунчиликка тадбиркорлар фаолиятини текшириш жараёнида бизнес омбудсманни хабардор қилиш талаби киритилмоқда. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилмайди.

«Бу худди Top Gear’да ёмонланган автомобиллар импортини тақиқлашдек гап». Тадбиркорлар — қуёш панеллари импорти чекланиши ҳақида
25 ноябрь 2024, 08:31

«Бу худди Top Gear’да ёмонланган автомобиллар импортини тақиқлашдек гап». Тадбиркорлар — қуёш панеллари импорти чекланиши ҳақида

Ўзбекистонда 2025 йилдан BNEF Tier-1 рўйхатига кирмаган корхоналардан қуёш панеллари, инверторлар, аккумляторлар импорт қилиш тақиқланади. Бу президент фармонида кўзда тутилган. «Газета.uz» соҳа экспертлари билан бунинг бозорга таъсири, монополиялар ва импортни тартибга солиш ҳақида суҳбатлашди.

Тошкентда уй-жой бозорида даромадлилик тушиб бормоқда — МҲТИ
24 ноябрь 2024, 10:18

Тошкентда уй-жой бозорида даромадлилик тушиб бормоқда — МҲТИ

Тошкентда кўп қаватли уй-жой қурилишига йўналтирилган инвестиция даромадлилиги тушиб бормоқда. Февраль ойида кўчмас мулкка инвестицияларнинг рентабеллиги ўртача 32,4 фоизни ташкил этган бўлса, октябрь ойида у 12,2 фоизга тушди, дея қайд этади МҲТИ.

Ўзбекистон ва Кувайт савдо тартибларини осонлаштиришга келишиб олди
24 ноябрь 2024, 08:52

Ўзбекистон ва Кувайт савдо тартибларини осонлаштиришга келишиб олди

Тошкентда Ўзбекистон ва Кувайт делегациялари Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи мажлисини ўтказди. Томонлар савдо тартиб-қоидаларини соддалаштиришга келишиб олди ва имтиёзли савдо битимини имзолаш имкониятларини муҳокама қилди.

Хитойнинг CAMCЕ компанияси Тошкентдаги 764 гектар майдонга эга махсус саноат зонаси бошқарувини олади
24 ноябрь 2024, 08:38

Хитойнинг CAMCЕ компанияси Тошкентдаги 764 гектар майдонга эга махсус саноат зонаси бошқарувини олади

Президент Янгиҳаёт туманида қурилаётган «Янги авлод» махсус саноат зонасига борди. Зонани бошқариш, инвесторларни жалб қилиш ва инфратузилмани ривожлантириш Хитойнинг CAMCE компанияси томонидан амалга оширилади. Шунингдек, JAC Motors заводи ва бошқа қатор лойиҳаларни йўлга қўйиш режа қилинган.

Хитойлик инвесторлар Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 млрд доллар инвестиция киритмоқчи
22 ноябрь 2024, 23:31

Хитойлик инвесторлар Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 млрд доллар инвестиция киритмоқчи

Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид режаларга кўра, келаси йилда 425 минг аҳолини ишли қилиб, 320 млн доллар экспорт қилиш кўзда тутилмоқда. Хусусан, хитойлик инвесторлар мис ва кумуш конларига инвестиция киритиш орқали икки минг иш ўрни яратишни таклиф қилмоқда.

Хоразмга 2025 йилда 1,5 млрд доллар инвестиция жалб қилиш режалаштирилмоқда
22 ноябрь 2024, 23:01

Хоразмга 2025 йилда 1,5 млрд доллар инвестиция жалб қилиш режалаштирилмоқда

Президент ҳузурида 2025 йилда Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. 1,5 млрд доллар инвестиция жалб қилиш, бу орқали иш ўринлари ва корхоналар яратиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, 44 та мактаб ва боғча таъмирланиб, ДХШ асосида янгилари қурилади.

Қирғизистон кўмир экспортини вақтинча чеклади
22 ноябрь 2024, 22:28

Қирғизистон кўмир экспортини вақтинча чеклади

Қирғизистон ЕОИИдан ташқарига кўмир экспортига олти ойлик тақиқ жорий қилди. Чеклов «Ўзкимёимпекс» 2023 йилда кўмирни тўғридан-тўғри етказиш бўйича келишувга эришган «Қирғизкўмур»га таъсир қилмайди. Мамлакат тошкўмир экспортининг 85%, қўнғир кўмирнинг 95,7% қисми Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади.

Фото: BYD Ўзбекистон бозори учун янги модделларни тақдим этди
22 ноябрь 2024, 21:32

Фото: BYD Ўзбекистон бозори учун янги модделларни тақдим этди

BYD компанияси Тошкентдаги фестиваль доирасида ўзининг автомобиллари кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон бозори учун янги моделларини тақдим қилди. Улар 2025 йилда сотувга чиқиши режа қилинмоқда. Намойиш 25 ноябргача давом этади. Фото.

Ўзбекистон газ экспортини оширмоқда. Импорт ҳам ўсиб, қазиб олиш қисқармоқда
22 ноябрь 2024, 21:31

Ўзбекистон газ экспортини оширмоқда. Импорт ҳам ўсиб, қазиб олиш қисқармоқда

Йил бошидан буён Ўзбекистонга газ импорти 1,36 млрд долларни ташкил этди, бу 2023 йил 10 ойидаги кўрсаткичдан 2,4 баравар кўп, дея хабар берди Статагентлик. «Кўк ёқилғи» экспорти 540,4 млн долларгача (+17,9%) ошди. Ҳукумат аввалроқ 2025 йилда газ экспортини тўхтатиш режасини эълон қилган эди.

Ўзбекистонда газ, нефть ва бензин ишлаб чиқариш камайишда давом этмоқда
22 ноябрь 2024, 16:59

Ўзбекистонда газ, нефть ва бензин ишлаб чиқариш камайишда давом этмоқда

Октябрь ойида Ўзбекистонда газ қазиб олиш кўрсаткичи пасайишда давом этиб, 3,6 млрд кубометрга етди (2023 йил октябрь ойига нисбатан 5% кам). Бензин ишлаб чиқариш кетма-кет учинчи ой қисқармоқда. Қуёш ва шамол станциялари ҳисобига электр қуввати ишлаб чиқариш кўпайди.

Иссиқхоналарга газ етказиб беришда чекловлар йўқ — Энергетика вазирлиги
22 ноябрь 2024, 15:26

Иссиқхоналарга газ етказиб беришда чекловлар йўқ — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги иссиқхона хўжаликларига газ етказиб беришда чекловлар мавжудлигини рад этди. «Иссиқхона эгалари белгиланган тўловларни амалга оширган ҳолда табиий газдан фойдаланиш имкониятига эга», — дейилади хабарда.

2025 йилда 200 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юбориш режалаштирилмоқда — бош вазир
21 ноябрь 2024, 22:19

2025 йилда 200 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юбориш режалаштирилмоқда — бош вазир

Ўзбекистон ҳукумати 2025 йилда 200 мингдан ортиқ фуқарони иш ҳақи юқори бўлган мамлакатларга ишга жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бош вазир Абдулла Арипов касбий маҳорат ва чет тилларига ўқитиш учун барча шарт-шароитлар яратилишини таъкидлади.

UzAuto Motors 22 ноябрда Cobalt учун контрактация очади
21 ноябрь 2024, 16:20

UzAuto Motors 22 ноябрда Cobalt учун контрактация очади

UzAuto Motors 22 ноябрь куни соат 10:00 да Cobalt Style ва Midnight модификациялари учун онлайн шартнома очилишини эълон қилди.

Lotte City Hotel Tashkent меҳмонхонаси 20 млн долларга хусусийлаштирилди
21 ноябрь 2024, 16:17

Lotte City Hotel Tashkent меҳмонхонаси 20 млн долларга хусусийлаштирилди

Тошкентдаги Lotte меҳмонхонасининг давлат улуши 20 млн долларга сотилди, деб хабар қилди Давактив. Унинг харидори Alfa Invest суғурта компанияси бўлди.

Октябрь ойида Ўзбекистон 833 млн долларлик олтин экспорт қилди
21 ноябрь 2024, 15:56

Октябрь ойида Ўзбекистон 833 млн долларлик олтин экспорт қилди

Ўзбекистон октябрь ойида 833,4 миллион долларлик олтин сотди. Йил бошидан буён қимматбаҳо металл экспорти ҳажми $6,6 млрддан ошди. 10 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $54,36 миллиардни ташкил этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг