Иқтисодиёт

Хоразмга 2025 йилда 1,5 млрд доллар инвестиция жалб қилиш режалаштирилмоқда
22 ноябрь 2024, 23:01

Хоразмга 2025 йилда 1,5 млрд доллар инвестиция жалб қилиш режалаштирилмоқда

Президент ҳузурида 2025 йилда Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. 1,5 млрд доллар инвестиция жалб қилиш, бу орқали иш ўринлари ва корхоналар яратиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, 44 та мактаб ва боғча таъмирланиб, ДХШ асосида янгилари қурилади.

Қирғизистон кўмир экспортини вақтинча чеклади
22 ноябрь 2024, 22:28

Қирғизистон кўмир экспортини вақтинча чеклади

Қирғизистон ЕОИИдан ташқарига кўмир экспортига олти ойлик тақиқ жорий қилди. Чеклов «Ўзкимёимпекс» 2023 йилда кўмирни тўғридан-тўғри етказиш бўйича келишувга эришган «Қирғизкўмур»га таъсир қилмайди. Мамлакат тошкўмир экспортининг 85%, қўнғир кўмирнинг 95,7% қисми Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади.

Фото: BYD Ўзбекистон бозори учун янги модделларни тақдим этди
22 ноябрь 2024, 21:32

Фото: BYD Ўзбекистон бозори учун янги модделларни тақдим этди

BYD компанияси Тошкентдаги фестиваль доирасида ўзининг автомобиллари кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон бозори учун янги моделларини тақдим қилди. Улар 2025 йилда сотувга чиқиши режа қилинмоқда. Намойиш 25 ноябргача давом этади. Фото.

Ўзбекистон газ экспортини оширмоқда. Импорт ҳам ўсиб, қазиб олиш қисқармоқда
22 ноябрь 2024, 21:31

Ўзбекистон газ экспортини оширмоқда. Импорт ҳам ўсиб, қазиб олиш қисқармоқда

Йил бошидан буён Ўзбекистонга газ импорти 1,36 млрд долларни ташкил этди, бу 2023 йил 10 ойидаги кўрсаткичдан 2,4 баравар кўп, дея хабар берди Статагентлик. «Кўк ёқилғи» экспорти 540,4 млн долларгача (+17,9%) ошди. Ҳукумат аввалроқ 2025 йилда газ экспортини тўхтатиш режасини эълон қилган эди.

Ўзбекистонда газ, нефть ва бензин ишлаб чиқариш камайишда давом этмоқда
22 ноябрь 2024, 16:59

Ўзбекистонда газ, нефть ва бензин ишлаб чиқариш камайишда давом этмоқда

Октябрь ойида Ўзбекистонда газ қазиб олиш кўрсаткичи пасайишда давом этиб, 3,6 млрд кубометрга етди (2023 йил октябрь ойига нисбатан 5% кам). Бензин ишлаб чиқариш кетма-кет учинчи ой қисқармоқда. Қуёш ва шамол станциялари ҳисобига электр қуввати ишлаб чиқариш кўпайди.

Иссиқхоналарга газ етказиб беришда чекловлар йўқ — Энергетика вазирлиги
22 ноябрь 2024, 15:26

Иссиқхоналарга газ етказиб беришда чекловлар йўқ — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги иссиқхона хўжаликларига газ етказиб беришда чекловлар мавжудлигини рад этди. «Иссиқхона эгалари белгиланган тўловларни амалга оширган ҳолда табиий газдан фойдаланиш имкониятига эга», — дейилади хабарда.

2025 йилда 200 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юбориш режалаштирилмоқда — бош вазир
21 ноябрь 2024, 22:19

2025 йилда 200 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юбориш режалаштирилмоқда — бош вазир

Ўзбекистон ҳукумати 2025 йилда 200 мингдан ортиқ фуқарони иш ҳақи юқори бўлган мамлакатларга ишга жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бош вазир Абдулла Арипов касбий маҳорат ва чет тилларига ўқитиш учун барча шарт-шароитлар яратилишини таъкидлади.

UzAuto Motors 22 ноябрда Cobalt учун контрактация очади
21 ноябрь 2024, 16:20

UzAuto Motors 22 ноябрда Cobalt учун контрактация очади

UzAuto Motors 22 ноябрь куни соат 10:00 да Cobalt Style ва Midnight модификациялари учун онлайн шартнома очилишини эълон қилди.

Lotte City Hotel Tashkent меҳмонхонаси 20 млн долларга хусусийлаштирилди
21 ноябрь 2024, 16:17

Lotte City Hotel Tashkent меҳмонхонаси 20 млн долларга хусусийлаштирилди

Тошкентдаги Lotte меҳмонхонасининг давлат улуши 20 млн долларга сотилди, деб хабар қилди Давактив. Унинг харидори Alfa Invest суғурта компанияси бўлди.

Октябрь ойида Ўзбекистон 833 млн долларлик олтин экспорт қилди
21 ноябрь 2024, 15:56

Октябрь ойида Ўзбекистон 833 млн долларлик олтин экспорт қилди

Ўзбекистон октябрь ойида 833,4 миллион долларлик олтин сотди. Йил бошидан буён қимматбаҳо металл экспорти ҳажми $6,6 млрддан ошди. 10 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $54,36 миллиардни ташкил этди.

Тошкентдаги International меҳмонхонаси 26 млн долларга сотилди
21 ноябрь 2024, 15:36

Тошкентдаги International меҳмонхонаси 26 млн долларга сотилди

Давактив International меҳмонхонаси хусусийлаштирилганини маълум қилди. Уни 26 млн доллар эвазига Smart Fast Stroy қурилиш компанияси сотиб олди.

2025 йилда илк бор Тошкентда М360 Евроосиё саммити ўтказилади
21 ноябрь 2024, 15:09

2025 йилда илк бор Тошкентда М360 Евроосиё саммити ўтказилади

М360 Евроосиё саммити илк бор 2025 йилнинг 20−21 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Бу телекоммуникация ва рақамли технологияларга бағишланган йирик минтақавий тадбирлардан биридир. Ҳамкорлар Рақамли технологиялар вазирлиги ва Beeline Uzbekistan бўлади.

Президент Самарқанд вилоятини иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари билан танишди
21 ноябрь 2024, 00:55

Президент Самарқанд вилоятини иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари билан танишди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича режалар билан танишди. 2025 йилда 1,8 млрд доллар инвестиция жалб қилиш орқали 20 минг иш ўрни яратиш, захирадаги ерларда саноат зоналари ташкил этиш, яйловларни туристик ҳудудга айлантириш — шулар жумласидан.

Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида реконструкция ишлари бошланди
20 ноябрь 2024, 17:19

Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида учиб келиш залини кенгайтириш ишлари бошланди. Бино олд фасади олдинга сурилади, натижада терминал майдони деярли икки бараварга кенгаяди. Ушбу босқичда яна иккита багаж ленталарини ўрнатиш ва терминал ичида кутиб олувчилар учун кенг майдон яратиш режалаштирилмоқда.

«Куч ва имкониятимиз ҳам, салоҳиятимиз ҳам етади» — президент 2030 йилгача ЯИМни 200 млрд долларга етказиш ҳақида
20 ноябрь 2024, 11:32

«Куч ва имкониятимиз ҳам, салоҳиятимиз ҳам етади» — президент 2030 йилгача ЯИМни 200 млрд долларга етказиш ҳақида

Президент 2030 йилгача иқтисодиёт ҳажмини 200 млрд долларга етказиш мумкинлигига ишонч билдирди ва 160 млрд долларлик мақсад қўйилганда айримлар бунга шубҳа билан қараганини айтди. «Яна бир бор айтаман, бундай натижаларга эришиш учун куч ва имкониятимиз ҳам, салоҳиятимиз ҳам етади!», — деди у.

Мулоҳаза: Ўзбекистонда туғилиш даражаси пасаймоқда. Лекин бу чуқур демографик муаммодан далолат эмас
19 ноябрь 2024, 15:19

Мулоҳаза: Ўзбекистонда туғилиш даражаси пасаймоқда. Лекин бу чуқур демографик муаммодан далолат эмас

Ўзбекистонда туғилиш даражасининг пасайиши бутун дунёда кузатиладиган тенденциянинг аксини кўрсатмоқда. «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоев кенг муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур мавзуни таҳлил қилиб, бу борада кўпчиликни қизиқтираётган айрим саволларга жавоб беришга ҳаракат қилди.

ОТБ Ўзбекистоннинг иқлимга мослашиш ислоҳотлари учун 250 млн доллар ажратди
19 ноябрь 2024, 15:05

ОТБ Ўзбекистоннинг иқлимга мослашиш ислоҳотлари учун 250 млн доллар ажратди

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 250 миллион доллар кредит ажратди. Маблағ транспорт ва энергетика каби тармоқларда кам углеродли иқтисодиётга ўтиш, сув ресурслари ва қишлоқ хўжалигининг иқлим ўзгаришига чидамлилигини оширишни қўллаб-қувватлайди.

TBC Uzbekistan ўз процессинг марказини ишга туширишини маълум қилди
19 ноябрь 2024, 11:30

TBC Uzbekistan ўз процессинг марказини ишга туширишини маълум қилди

TBC Uzbekistan асосий инфратузилмага сармоя киритаётгани ва ўз процессинг марказини ишга тушираётганини маълум қилди. Компания экотизим эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда яратилган процессинг маркази янги маҳсулотларни бозорга чиқаришни тезлаштириши ва ўзгаришларга мослашувчанликни оширишини кутмоқда.

Банк кредитлари таваккалчилигига қўйиладиган талаблар ўзгартирилди
19 ноябрь 2024, 10:36

Банк кредитлари таваккалчилигига қўйиладиган талаблар ўзгартирилди

Марказий банк қарз олувчилар ва банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритди.

Андижон вилоятини 2025 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичлари белгиланди
18 ноябрь 2024, 23:17

Андижон вилоятини 2025 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичлари белгиланди

Президент 2025 йилда Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестицион муҳитни яхшилашга доир йиғилиш ўтказди. Мақсадли вазифаларга кўра, инвестиция ҳисобига 305 минг аҳоли иш билан таъминланиб, 1 млрд доллар экспорт қилинади. Қир-адирлар тоифаси ўзгартирилиб, фойдаланишга топширилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг