Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 14,85 сўмга пасайиб, 10 830,15 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.
Қонунчилик палатаси йил давомида учинчи марта давлат бюджети харажатларини оширишни маъқуллади. Таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, экспорт соҳаларини қўллаб-қувватлаш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва бошқа соҳалар учун 2,2 трлн сўм ажратилмоқда. Тузатишлар уч ўқишдаёқ қабул қилинди.
Келгуси 12 ой учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари мос равишда 16,5 фоиз ва 15,6 фоизгача ошди. Респондентлар ёқилғи нархларининг ошиши ва сўмнинг қадрсизланишини умумий нархлар даражасининг кутилаётган ўсишига таъсир этувчи асосий омил сифатида келтирмоқда.
«Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинди. Қонун лойиҳасида меҳнат мигрантларининг даромадлари икки томонлама солиққа тортилмаслиги белгиланмоқда.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 18,71 сўмга кўтарилиб, 10 845 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси кўтарилди, рубль курси эса пасайди.
Ҳиндистон Эксимбанки томонидан Ўзбекистонда инфратузилмавий ривожланиш ва таълим соҳаларида лойиҳаларни молиялаштириш учун 448 млн доллар миқдорида маблағлар ажратилиши маълум қилинди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги «Фарғонаазот» акциядорлик жамияти устав капиталидаги 99,02 фоиз акция пакетларини сотиш режасини маълум қилди. Deloitte TCF LLP — ушбу хусусийлаштириш жараёни бўйича агентлигининг етакчи маслаҳатчиси/ Халқаро молия корпорацияси ҳам ушбу жараёнга ёрдам беради.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 18,81 сўмга кўтарилиб, 10 826,49 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Чилонзор туманидаги бошланғич нархи 204 млрд сўмга баҳоланган ҳарбий шаҳарча онлайн савдо орқали 266,4 млрд сўмга сотилди. Аукционда 2 декабрь куни ташкил этилган «Do'mbrobod city group» компанияси ғолиб бўлган.
Ҳукумат қарори билан импорт товарларга нисбатан тариф квоталарини қўллаш тартиби низоми тасдиқланди. Квоталар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан импорт қилувчилар ўртасида тақсимланади. Иқтисодчи Миркомил Холбоев ушбу қарорнинг салбий оқибатлари, тариф квоталарининг иқтисодиётга таъсири ва ҳукуматнинг квоталардан кўзлаган мақсади ҳақида «Газета.uz» учун мақоласида фикр юритади.
Депутатлар муҳокама қилаётган Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига мувофиқ, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳамда акциз солиғи ставкалари ўртача 10 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 11,75 сўмга кўтарилиб, 10 807,48 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес фаолиятини кенгайтириш ва улар учун қулай муҳитни яратиш мақсадида 100 млн доллар кредит ажратади. Бунда кредит ОТБ махсус дастурининг биринчи кичик қисмини молиялаштиришга йўналтирилади ва 20 млн доллар эквивалентидаги маблағ сўмда тақдим этилади.
Тўпаланг сув омборидан Сурхондарё вилоятигача магистрал сув қувурини ётқизиш лойиҳасининг қиймати 138 млн доллар деб баҳоланмоқда. Ҳукуматнинг ёпиқ қарори билан бош пудратчи сифатида To’palang HPD Platinum компанияси танланган. Компания «Ўзбекгидроэнерго» раҳбарининг ўғли директори ва таъсисчиси бўлган To’palang HPD Holding таркибига киради.
30 йил давомида собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари ЯИМининг умумий ҳажми уч баробардан зиёдга ўсди. 2020 йилда Ўзбекистон реал ЯИМ ҳажми 1991 йилга нисбатан 3,4 бараварга кўпайди, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ кўрсаткичи 2,9 фоизга ошди. Мамлакат экспорти таркибида пахта хомашёси улуши кескин қисқариб, олтин етакчи экспорт маҳсулотига айланди.
«Қўйлиқ» бозорини кўчириш ва Тошкент вилоятида янги савдо мажмуасини қуриш тўғрисидаги қарор 2017 йилдаёқ қабул қилинган эди. «Газета.uz» бозор кўчирилиши режалаштирилаётган Food City савдо маркази вакили билан суҳбатлашиб, лойиҳанинг бошқа тафсилотларини ҳам аниқлади.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,46 сўмга кўтарилиб, 10 782,24 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса пасайди.
Хитой компанияси Фарғона вилоятида 25 гектар майдонда инновацион технопарк ҳамда 350 млн доллар инвестиция ҳисобига 500 гектар ерда қуёш фотоэлектр станцияси барпо этишни режалаштирмоқда. Станцияда ишлаб чиқарилган электр энергияси технопаркда жойлаштириладиган хорижий корхоналарни таъминлашга йўналтирилади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ноябрь ойида шаҳарлараро автобусда йўлкира нархлари октябрь ойига нисбатан ўртача 0,4 фоизга ошди. Йил бошидан бери бу кўрсаткич 9,4 фоизга қимматлашган.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 5,56 сўмга пасайиб, 10 769,78 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг