Иқтисодиёт

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун арзонламоқда
1 март 2021, 16:40

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун арзонламоқда

Долларнинг расмий курси 8 сўмга арзонлади ва жами 10 517 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз пасайди, рубль эса бироз кўтарилди.

«Евроцемент» компанияси «Охангаронцемент»даги акцияларини сотади
1 март 2021, 16:04

«Евроцемент» компанияси «Охангаронцемент»даги акцияларини сотади

«Евроцемент» Россия холдинги «Охангаронцемент»ни сотишни режалаштирган. Келишувнинг умумий миқдори 429 млрд сўмни ташкил этиши мумкин.

Кумушни заргарларга биржа орқали сотиш йўлга қўйилади
1 март 2021, 12:06

Кумушни заргарларга биржа орқали сотиш йўлга қўйилади

1 мартдан бошлаб «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК томонидан кумушни биржа орқали заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш тартиби жорий этилади.

Ўзбекистон олма импортини 8,5 бараварга оширди, экспорт эса 61 фоизга тушди
27 февраль 2021, 16:42

Ўзбекистон олма импортини 8,5 бараварга оширди, экспорт эса 61 фоизга тушди

Ўзбекистон 2020 йилда олма импортини 8,5 баравар — 8876 тоннагача оширди. Энг кўп етказиб бериш Қирғизистон, Хитой ва Эрон давлатларига тўғри келмоқда. Экспорт эса 61,8 фоиз — 49,9 мингдан 19 минггача камайди. Экcпортнинг пасайиши, асосан, Қозоғистонга боғлиқ.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишдаги асосий муаммолар санаб ўтилди
26 февраль 2021, 18:46

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишдаги асосий муаммолар санаб ўтилди

Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг таъкидлашича, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишдаги асосий муаммолар — қулай инвестиция муҳитининг йўқлиги, хусусий мулк ҳуқуқларини тартибга солиш ва ҳимоя қилиш соҳасининг номукаммаллиги бўлиб турибди. Амалдаги инвестиция тенденцияларининг шундай давом этиши иқтисодий ўсиш суръатларига эришишни секинлаштириши мумкин.

Долларнинг расмий курси яна арзонлади
26 февраль 2021, 16:35

Долларнинг расмий курси яна арзонлади

Долларнинг расмий курси 13 сўмга арзонлади ва жами 10 525 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.

«Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди
26 февраль 2021, 16:33

«Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди

Президент янги таҳрирдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги қонунга имзо чекди. Унга мувофиқ, аудиторлик фаолият лицензияланадиган фаолият турлари таркибидан чиқарилди. Энди ушбу фаолият фақат Аудитнинг халқаро стандартлари асосида амалга оширилади.

Долларнинг расмий курси арзонлади
25 февраль 2021, 16:55

Долларнинг расмий курси арзонлади

Долларнинг расмий курси 15 сўмга арзонлади ва жами 10 538 сўм этиб белгиланди. Рубль курси ҳам бироз пасайди, евро эса қимматлади.

«Бу коронавирусдан баттар» — Шерзод Кудбиев «обналчи”лар ҳақида
25 февраль 2021, 11:34

«Бу коронавирусдан баттар» — Шерзод Кудбиев «обналчи"лар ҳақида

«„Обналчи“ ҳалол тадбиркорнинг биринчи ва ягона душмани. У давлатни, жамиятни алдайди», — деди Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев. Давлат солиқ қўмитаси раҳбари ҚҚС билан ҳисоб-китобларни бекор қилиш бўйича янги тўлқин кутилаётганидан огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, «обналчи» фирмаларнинг умри кескин қисқарди.

Интернет савдогарлар ўз фаолияти бошлагани тўғрисида солиқ органларига хабар бериши мажбурий қилиниши мумкин
24 февраль 2021, 18:07

Интернет савдогарлар ўз фаолияти бошлагани тўғрисида солиқ органларига хабар бериши мажбурий қилиниши мумкин

Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб интернет (шу жумладан, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар) орқали савдо қиладиганлар иш бошлагани тўғрисида солиқ органларига хабар беришлари ва махсус рақамли кодларни олишлари шарт бўлади. Ушбу тартиб солиқ йиғимини 196 млрд сўмга ошириши кутилмоқда.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
24 февраль 2021, 16:13

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси 11 сўмга қимматлади ва жами 10 554 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари ҳам бироз қимматлади.

Январь ойида Хитой Ўзбекистон импортида ҳам, экспортида ҳам етакчи бўлди
24 февраль 2021, 15:49

Январь ойида Хитой Ўзбекистон импортида ҳам, экспортида ҳам етакчи бўлди

Ўзбекистон экспортида Хитой етакчи бўлиб, январь ойида умумий экспорт хажми 147 млн долларни ташкил этган. Хитой, шунингдек, Ўзбекистон импортида ҳам етакчи ўринни егаллаган — импорт хажми 337,2 млн доллар.

Мисрнинг Solyphar компанияси Тошкент вилоятида дори заводи қуради
24 февраль 2021, 12:31

Мисрнинг Solyphar компанияси Тошкент вилоятида дори заводи қуради

Тошкент вилоятида Мисрнинг Solyphar компанияси янги фармацевтика заводини қуради. 20 млн долларлик инвестиция киритилиб, 120 турдаги дори маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Долларнинг расмий курси арзонлади
23 февраль 2021, 16:23

Долларнинг расмий курси арзонлади

Долларнинг расмий курси 7 сўмга арзонлади ва жами 10 542 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз қимматлади.

Тошкент вилоятида ноқонуний қурилаётган объектлар аниқланди
23 февраль 2021, 10:32 1

Тошкент вилоятида ноқонуний қурилаётган объектлар аниқланди

Қурилиш вазирлиги Тошкент вилоятида турар-жой бинолари, савдо мажмуаси ва божхона терминалини ноқонуний қураётган компаниялар тўғрисида хабар берди. Барча ишлар бўйича материаллар судга юборилганига ва ишлаб чиқувчилар маъмурий жавобгарликка тортилганига қарамай, қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.

ДСҚ қарийб 500 млрд сўмлик «сохта» операцияларни аниқлади
22 февраль 2021, 23:38

ДСҚ қарийб 500 млрд сўмлик «сохта» операцияларни аниқлади

«Нақдлаштирувчи фирмалар» билан вазиятни ўрганиш доирасида солиқ органлари мамлакат бўйлаб 2534 та корхонада камерал текширувларини ўтказди. Натижада 2238 та корхонада 498,9 млрд сўм миқдоридаги «сохта» операциялар аниқланди.

Ўзбекистон 3 йил ичида илк бор январь ойида олтин сотмади
22 февраль 2021, 18:37

Ўзбекистон 3 йил ичида илк бор январь ойида олтин сотмади

Ўзбекистон беш ойдан бери олтин экспорт қилмаган, яъни мамлакат сўнгги марта 2020 йил августида олтин сотган. Январь ойида асосий экспорт саноат, озиқ-овқат маҳсулотлари ва кимёвий моддалар бўлди.

Жиззахда учта компания автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
22 февраль 2021, 17:52

Жиззахда учта компания автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

2021−2022 йилларда Жиззахда автомобиль соҳасида 277 млн долларлик учта лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Биринчи босқичда ADM Jizzakh томонидан енгил автомобиллар, иккинчи босқичда Jizzax avtomobil zavodi томонидан Volkswagen тижорий автомобиллари, учинчи босқичда эса Auto Motors Asia томонидан тижорий ва юк автоларини ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
22 февраль 2021, 16:37

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси 17 сўмга қимматлади ва жами 10 549 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз пасайди.

Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида қонун қабул қилинди
22 февраль 2021, 16:10

Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида қонун қабул қилинди

Шавкат Мирзиёев «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида"ги қонунни имзолади. Ушбу қонун арбитраж келишувга эришиш, арбитрларни тайинлаш ва арбитраж муҳокамасини ўтказиш тартибини белгилайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг