Ўзбекистон июль-сентябрь ойларида 35 тонна олтин сотиб, бу борада дунёда етакчига айланди. Ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни Туркия эгаллаб турибди.
Ўзбекистонда етакчи инвестиция компаниялари билан ҳамкорликда 2021 йилда 2 та, 2025 йилда 10 та венчур жамғармалари ташкил қилинади. Илмий ташкилотлар раҳбарлари лавозимига устувор равишда илм-фан тизимини бошқариш кўникмасига ва иқтисодий билимга эга бўлган ёш мутахассислар тайинланади.
Молия вазирлиги 2021 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ҳужжатга кўра, ЯИМ 5,1 фоизга ўсади, инфляция 10 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Консолидацияланган бюджет харажатлари 203,8 трлн cўмни ташкил қилиши керак, бу жорий йилда прогноз қилинган харажатлардан 25,5 фоизга ва белгиланган кўрсаткичлардан 5,6 фоизга кўп.
Бир кун олдин имзоланган яширин иқтисодиётни қисқартириш тўғрисидаги президент фармонида жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида йўловчиларга такси хизматини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи қоидалар мавжуд эмас. Ҳужжат лойиҳасида эса шундай банд мавжуд эди. Молия вазирлиги бунинг учун алоҳида механизм ишлаб чиқилаётгани ҳақида хабар берди.
Шавкат Мирзиёев Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этади ва у ерда минтақавий сиёсатнинг энг долзарб масалалари бўйича сўзга чиқади.
Марказий банкнинг хабар беришича, PayPal Ўзбекистондаги фаолиятига чекловни мустақил равишда ўрнатган ва бу бирор давлат органи ёки бошқа ташкилот билан келишилмаган. Ечим сифатида интернет орқали онлайн тўловларни амалга оширишда Visa, Mastercard, Unionpay халқаро тўлов тизимлари, шунингдек, муқобил электрон ҳамёнлар — WebMoney, QIWI, Яндекс.Деньги хизматларидан фойдаланиш маслаҳат берилди.
Президент фармони билан яширин иқтисодиётга қарши курашиш Махсус комиссияси ва унинг ҳудудий комиссиялари ташкил этилмоқда. Давлат идора ва ташкилотларида комплаенс-назорат тизими жорий этилади. Жараёнлар ОАВда кенг ёритилади.
Январь-сентябрь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 180,1 трлн сўмни ташкил қилиб, ЯИМ таркибида ушбу соҳанинг улуши 25,7 фоизга етди. Республика бўйича энг кўп деҳқон хўжалиги маҳсулотлари Самарқанд вилоятида етиштирилган.
Mobiuz ва Perfectum уяли алоқа операторлари хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш доирасида инвестицион шароитларини оширади ва Ucell операцион самарадорлигини ошириши билан ўзгаради.
274 та корхона, 109 та газета ва нашриётлар, 26 та ахборот технологиялари корхонаси, 27 та тиббиёт муассасалари, 12 та ёғ-мой саноати корхонаси ва 31 та виночилик корхонаси тўлиқлигича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотилади.
«Иссиқлик таъминоти тўғрисида"ги янги қонун лойиҳасида «жамоавий иссиқлик таъминоти тизимида иссиқлик энергияси истеъмолчиси хонадоннинг бир қисмини иссиқлик таъминоти тизимидан узиб қўйишга ҳақли эмас» мазмунидаги аввалги норма сақланиб қолди.
KoronaPay мобил иловаси орқали Европадан Ўзбекистонга пул жўнатмаларини комиссиясиз амалга ошириш мумкин. Бунинг учун фақат KoronaPay мобил иловасини смартфонга ўрнатиш керак бўлади. Хизмат орқали Ўзбекистонда чиқариладиган барча турдаги карталарга ўтказмаларни амалга ошириш мумкин. Бу оддий ва қулай, пандемия шароитида эса — яна хавфсиз ҳам.
Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга хориждан 82 та электромобиль олиб келинган. Шундан 52 таси Хитойдан импорт қилинган.
2020 йилда Ўзбекистоннинг бюджет ташкилотларига 405,4 минг тонна ёки ўтган йилга нисбатан 18,3 фоизга кўпроқ кўмир етказиб берилди. Бу газ қазиб олиш ҳажмининг қарийб 20 фоизга пасайиши сабабли юз бермоқда.
Президент электр энергияси рақобатли бозорига ўтиш босқичлари ва қоидаларини белгиловчи ҳужжат ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Ҳозирда инвесторлар билан энергияни қатъий нархларда харид қилиш бўйича узоқ муддатли шартномалар имзоланмоқда.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги гўшт нархининг ўзгаришига учта омил таъсир кўрсатганини таъкидлади. Унга кўра, ем-хашак базасининг мавсумий камайиши, Қозоғистондан қорамол импортининг қисқариши, август ойида гўшт маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиши гўшт нархининг ўсишига олиб келган.
Долларнинг расмий курси деярли 12 сўмга арзонлади ва жами 10 359 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди.
Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда жами 65,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Қурилиш ишларининг 95,8 фоизи нодавлат мулкчилигидаги корхона ва ташкилотларга тўғри келади.
Давлат божхона қўмитаси импорт ва экспорт билан шуғулланувчи компанияларнинг банк маълумотларига эга бўлиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун банк сири тўғрисидаги қонунга қўшимча киритишни таклиф қилмоқда.
416 та IT Park резидентидан 52 та IT-компания шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганлари учун доимий резидент мақоми ва солиқ имтиёзларидан маҳрум этилди. Тўлиқ рўйхат билан сайт саҳифасида танишса бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг