«Ўзбектелеком» компаниясида давлат органлари билан ўзаро алоқалар бўйича директор бўлиб ишлаган Назиржон Ҳасанов компания раҳбари в. б. бўлди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш киритилди.
«Микрокредитбанк» фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Пойтахт автобус саройлари 20 дона кондиционерли SAZ LE60 автобусига эга бўлди. Йил охиригача яна 60 та шундай машина ва 40 та MAN келтирилади.
Германия компанияси Сурхондарё вилоятида Termiz city ва йилига 2,5 млн тонна цемент ишлаб чиқарувчи завод қуради.
Юнусободда аниқланган 332 та фойдаланилмаётган объект ва ер майдонида янги ишлаб чиқаришлар ташкил этилади.
Инвесторлар «Самарқандкимё», «Электркимёзавод», «Жиззах пластмасса» ва «Фарғонаазот» корхоналаридаги давлат улушини бозор нархларида сотиб олишлари мумкин.
Юнусободнинг 2-Отчопар маҳалласидаги 45,5 гектар майдонда «Business city» қурилади.
Марказий банкнинг янги ташкил этилаётган тўлов тизимининг номини аниқлаш бўйича эълон қилган танловида «Ҳумо» номи 45,3% овоз билан биринчи ўринни эгаллади.
Туркиянинг Tasyapi компанияси Галабулоқ ва Қуштепа олтин конларида геологик разведка ва ўзлаштириш ишларини олиб боради.
UzCard тизими уч кун ишламай қолгани сабабли давлат бюджетига 27−30 млрд сўм келиб тушмади, дея маълум қилди иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари.
Январь-сентябрда Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 5,2 фоизга ўсиб, 244,4 трлн сўмни ташкил этди.
PwC консалтинг компанияси «Хавфсиз шаҳар» комплексини ташкил этиш лойиҳаси ҳужжатларини ишлаб чиқади.
Ўзбекистонда юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиш мумкин бўлган фаолият турлари бештага ортди.
Ўзбекистонда Энергетика вазирлиги ташкил этилади, электр токи ишлаб чиқариш ва уни сотишда хусусий корхоналар ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон 2025 йилгача тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажмини 7 млрд долларгача ошириб, калава ип экспортини камайтиришни режалаштирмоқда.
Ҳукумат тарифлар оширилиши оқибатларини юмшатиш учун чораларни кўради, дея хабар қилди Молия вазирлиги. Иссиқлик энергияси тарифлари оширилиши чекланади. Нефть маҳсулотлари ва газга акцизлар пасайтирилади.
Газни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш, Coca-Cola Uzbekistan`даги давлат улушининг сотилиши, банкнотлар ишлаб чиқариш — Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми якунлари.
«Ўзиккиламчиранглиметалл» устав капиталидаги давлат улуши SFI Management Group ишончли бошқарувига топширилди.
Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда. Шаҳарсозлик, энергетика, ижтимоий ва бошқа соҳалардаги давлат монополияси давлат маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини пасайтирмоқда, дейилади президент қарорида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг