Январь-сентабрь ойларида Ўзбекистонда 217 мингдан ортиқ енгил ҳамда 2936 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган. Умумий ҳажмда энг кўп Cobalt ва Nexia автомобиллари ишлаб чиқарилди.
Марказий банк келгуси уч йил давомида Ўзбекистоннинг макроиқтисодий ривожланишининг асосий, оптимистик ва хавфли сценарийларини тақдим этди. Оптимистик сценарий бўйича ривожланиш олтин нархининг пасайишига олиб келиши мумкин.
Президент фармони билан Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Ижобий кредит тарихига эга экспортчиларга кредит бўйича қарздорлиги бўлса ҳам компенсация ва кафилликлар тақдим этилади. Бунинг учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига $100 млн ажратилади.
9 ойда 55 та ҳудудий лойиҳа ижроси кечиккан, 144 та лойиҳада ишлаб чиқариш ҳажми таъминланмаган. Оқибатда 720 млрд сўмлик маҳсулот тайёрлаш имконияти йўқотилган. Давлат раҳбари қолган 3 ойда $7 млрдлик 80 та тармоқ ва 44 та ҳудудий лойиҳани ишга тушириш муҳимлигини таъкидлади.
Банклар фаоллик индекси бўйича рейтингда Капитал банк биринчи ўринни сақлаб қолди. Иккинчи ва учинчи ўринларда Универсал ва Зираат банклари, охирги ўринда эса ТВС банки.
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари иккинчи ой кетма-кет камайиб, ҳозирда 33,4 млрд долларни ташкил қилмоқда. Aгар август ойида захирадаги пасайиш олтинни сотиш билан боғлиқ бўлса, ҳозирда бу асосан валютага боғлиқ.
Долларнинг расмий курси 7 сўмга қимматлаб, жами 10 371 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса пасайди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси UzAuto Motors компаниясини ёпиқ суд мажлиси тафсилотларини ошкор қилган ҳолда аҳлоқий меъёрлардан четга чиқмасликка чақирди. 16 октябрь куни UzAuto Motors`нинг Антимонополия қўмитаси махсус комиссияси қарорига қарши даъвоси бўйича учинчи суд мажлиси бўлиб ўтди.
Россиянинг «Группа ГАЗ» компанияси Ўзбекистонда тижорат транспорт воситаларини йиғиш бўйича қўшма корхона ташкил қилади. Биринчи босқичда йилига 3000 тагача автомобиль ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Президент экспорт бўйича ташаббус ва таклифлар етишмаётгани учун вилоятлар ва тармоқлар раҳбарларини танқид қилди. «Уч ой вақт қолди йил якунигача. Экспорт керак. Қандай йўл билан бўлса ҳам маҳсулотларни жўнатишимиз керак», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Январь-сентябрь ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифларнинг энг кўп ўсиши апрель ойида кузатилди, июнь ва июль ойларида нархлар пасайди. Ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан нархлар ўсиши 11,7 фоизни ташкил этди.
Энергетика вазирлиги ҳузурида энергияни тежаш бўйича бюджетдан ташқари жамғарма ташкил этилмоқда. У кўп қаватли уйлар ва биноларнинг иссиқлик муҳофазасини яхшилаш бўйича лойиҳаларни молиялаштиради.
Бош вазир Абдулла Арипов йиғилишда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳаракатларини популистик деб атади. Интернет фойдаланувчилари қўмитани қўллаб-қувватлашди ва ўзларини ҳам популист деб аташди.
Январь-август ойлари якуни бўйича мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 2,45 млрд доллардан кўпроқни ташкил этди. Энг кўп савдо айланмаси улуши Хитой, Россия ва Қозоғистонга тўғри келмоқда. Бу давр мобайнида экспортнинг 50 фоизини олтин, импортнинг 37,8 фоизини машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари ташкил этди.
Долларнинг расмий курси 24 сўмга қимматлаб, жами 10 364 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Канаданинг Condor Petroleum компанияси Бухоро вилоятидаги газ конлари эксплуатацияси учун 1 млрд доллардан ортиқ миқдорда инвестиция киритишни режалаштирмоқда.
Молия вазирлиги 2021 йил январидан бошлаб фуқаролар учун курьерлик жўнатмаларини божсиз олиб кириш меъёрини ҳар чоракда 1000 доллардан 200 долларгача ва 10 кг гача камайтиришни таклиф қилди.
Молия вазирлиги 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида такси хизматини кўрсатишга рухсат беришни таклиф қилди. Мобил иловалардан фойдаланилганда даромад солиғи ставкаси 50% га камайиши мумкин.
ŠKODA бренди остидаги KODIAQ йўлтанламаси Ўзбекистон бозорига икки комплектацияда тақдим этилади: беш ўриндиқли Ambition ва етти ўриндиқли Style. Нархлар октябрда эълон қилинади, автомобиль қийматининг бир қисмини тўлаб, олдиндан буюртма бериш мумкин бўлади.
Жаҳон банкининг янгиланган прогнозларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон ЯИМнинг ўсиш суръатлари 0,4%дан 0,8%гача бўлиши кутилмоқда. Олтин ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ва қишлоқ хўжалигидаги ўсиш коронавирус пандемияси юзага келтирган инқироз даврида саноат ва хизматлар соҳасидаги кескин пасайишни бартараф этишга ёрдам берган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг