1 июлдан бошлаб ноширлик фаолияти учун лицензия, матбаа фаолияти учун рухсатнома талаб этилмайди. Тадбиркор ноширлик ёки матбаа фаолиятини бошлаганидан кейин 10 кун ичида Давлат хизматлари марказлари орқали АОКАга хабарнома юбориши кифоя бўлади.
Coca-Сola Uzbekistan компанияси оммавий савдо асосида хусусийлаштирилиши режалаштирилмоқда. Ҳозирда компаниянинг 57,1 фоиз улуши давлатга тегишли.
Долларнинг расмий курси қарийб 20,86 сўмга қимматлади ва 10172 сўм этиб белгиланди.
Президент фармонига биноан 2021 йил 1 январдан бошлаб ёш оилаларнинг ипотека кредитларини тўлашга йўналтирилган маблағлари даромад солиғидан озод қилинмайди.
Ўзбекистонда чет эллик сайёҳлар коронавирус инфекцияси билан касалланган тақдирда, уларга 3000 доллар товон пули тўлаб берилади.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси бошқарув раиси ўринбосари этиб туркиялик мутахассис Орхан Сиврикая тайинланди. 2017 йилдан бери у авиакомпаниянинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси эди.
Президент қарори билан Андижон халқаро аэропортига Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди.
Марказий банк Ўзбекистондаги фаолият юритаётган тўлов тизимлари ҳақидаги таҳлилий маълумот тақдим этди. Унга кўра, май ойида UZCARD ва HUMO тўлов тизимлари орқали 10 трлн сўмдан ортиқ тўловлар амалга оширилган. Шунингдек, мамлакатда нақд пулсиз транзакцияларнинг ҳажми 22,6 фоизга ортди.
Ўзбекистондаги 7 миллиондан ортиқ хонадоннинг 300 мингга яқини (4,1 фоизи) эҳтиёжманд ҳисобланади. Уларни камбағаликдан чиқариш чоралари кўрилмоқда. 8 миллиондан ортиқ фуқарога қарийб 30 триллион сўмлик имтиёз ва преференциялар берилди.
Давлат улуши бўлган корхоналарга халқаро стандартларга бўйича молиявий маълумотларни эълон қилиш талаби қўйилади. Жумладан, даромад ва харажатлар, қарздорлик, кредитлар бўйича мажбуриятлар ва бошқа статистик маълумотлар жамоатчиликка тақдим этилади.
Коронавирус пандемияси бошланишидан олдин бир кеча-кундузда 181 мингта рейс амалга оширган авиакомпаниялар ҳозирда кунига 118 мингта рейсни амалга оширишмоқда.
Май ойида ички валюта бозоридаги операцияларнинг умумий ҳажми 1,2 млрд долларни ташкил этиб, апрель ойига нисбатан 1,1 баробарга пасайди.
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобига 7,44 трлн сўм келиб тушди, жамғарма харажатлари эса 3,306 трлн сўмга тенг бўлди. Ушбу маблағлар Тошкент ҳокимлиги бюджетини қўллаб-қувватлаш, Президент мактабларини қуриш, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Сурхондарёда касалхоналар ҳамда карантин марказлари қуриш ва бошқа мақсадларда сарфланди.
«Ўзагросуғурта» компанияси Бухорода бўлиб ўтган кучли шамолдан зиён кўрганлар учун қарийб 5,5 млрд сўм суғурта товонларини тўлаб берди.
Марказий банк 1 июль кунидан бошлаб 200 ва 500 сўмлик қоғоз пуллар қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотишини маълум қилди.
Давлат улуши бор корхоналарни сотишдан олдин бозорга тайёрлаш билан шуғулланувчи UzAssets инвестиция компанияси ташкил этилади. Компания, шунингдек, корхоналар фаолиятини комплекс таҳлил қилиш (due diligence), «бенчмаркинг» усулида таққослаш орқали ривожланиш прогноз кўрсаткичларини белгилаш билан ҳам шуғулланади.
АҚШ ҳукумати Ўзбекистон молиявий шаффофлигини таъминлашда сезиларли ўзгаришлар амалга оширилганига қарамай, ҳалигача бу соҳа минимал талабларга жавоб бермайди дея баҳолади.
1 августдан икки йил муддатга уни узайтириш имконияти билан Ўзбекистоннинг барча ҳудудий аэропортларида «Очиқ осмон» режими жорий этилади.
Victory Investing компаниясининг вакиллари «UZINVEST.UZ» инвестицион майдони ва сармоя киритишда унинг афзалликлари ҳақида сўзлаб беришди.
Хизмат кўрсатиш соҳасига 1 триллион сўм ёки 100 миллион доллар эквивалентида кредит ресурслари ажратилади. Маиший, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация каби соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналарни ташкил этиш учун Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича 1 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг