Корея компанияси билан «Ургут — Самарқанд» асосий йўлининг «URGUT — M39 HIGHWAY» қисмида қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Uzcard компанияси тизим янгиланаётгани сабабли қисқа муддатли узилишлар вужудга келиши ҳақида маълум қилди. Носозлик 23:00 дан аввалроқ бошланди.
Марказий банк Бошқарувининг қарори билан Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди.
АҚШ ҳар йили ўтказадиган Марказий Осиё савдо форуми 17−18 октябр кунлари илк бор Тошкентда ташкиллаштирилади.
Ислом тараққиёт банки президенти Бандар Ҳажар музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга келди.
МБ фуқаролар нақд пул масаласида банкларга мурожаат қилишлари мумкинлигини ва UzCard фаолиятидаги носозлик сабабли қонунчиликка ўзгартишлар киритилишини маълум қилди.
UzCard фаолиятини қисман тиклади, яқин соатларда тўлиқ ишлашга ўтишни бошлаши кутилмоқда.
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
2018−2020 йилларда давлат-хусусий шериклик шартларида 100 та, 2021−2022 йилларда эса 178 та намунавий меҳмонхона барпо этиш таклиф этилмоқда.
Uzcard компанияси техник носозлик тўлов терминаллари ва банкоматлар ишига таъсир кўрсатганини маълум қилди.
Кванжуда (Жанубий Корея) Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг хориждаги илк ваколатхонаси очилди.
Январь-августда Ўзбекистон экспорти ҳажми 8,6 млрд, импорт эса 12 млрд долларгача ошди. Ташқи савдо сальдоси — минус 3,4 млрд доллар.
Ўзбекистон билан КАИТЖ ўртасида имзоланган 30,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз битими доирасида 138 км автомобиль йўли ва 198 км сув таъминоти тармоғи қурилади.
Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи ҳудудида ташкил этилган «Амкодор-Агротехмаш» қўшма корхонасини очди.
Кўксаройда Ўзбекистон ва Беларусь Президентларининг кенг доирадаги музокаралари бошланди.
Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш орқали 2020 йилгача пахта толасини тўлиқ қайта ишлашга ўтишни режалаштирмоқда.
2019 йилдан Тошкент автобус ҳайдовчиларининг кунлик режаси бекор қилинади.
Тошкентда биринчи KFC ресторани иш бошлади. Халқаро тармоқнинг бошқа ресторанлари ҳам очилишга тайёрланмоқда.
Мамлакатдаги биринчи пулли трасса Тошкентдан Самарқандгача масофани икки соатгача вақтда босиб ўтишга имкон беради.
Президент қарорида тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини кўриб чиқишда сансалорликларга йўл қўйилаётгани тан олинди. Муаммоларни ҳал қилиш учун ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш комиссияси ташкил этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг