Халқ банкининг пенсионерлар учун карталаридан нақд пул ечиб олишда комиссия ундирилмайди.
Galaxy тиш пастаси ташқи томондан Colgate маҳсулотларига алмаштириб қўйиш даражасида ўхшагани учун маҳаллий ишлаб чиқарувчига қарши иш очилди.
Индонезия компанияси раҳбарлари Азам ва Омон Асланов Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг асосий муаммоларини ва корхонани янада ривожлантириш борасидаги режаларни ошкор қилди.
Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақини якка тартибда ҳисобга олиш бўйича маълумотларнинг ягона электрон ахборот базасини яратилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти фаоллари иштирокидаги йиғилишда оилаларга 486 миллиард сўм миқдоридаги имтиёзли кредитларни тўлиқ ажратиш зарурлигини таъкидлади.
Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси Қўқонда электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Лойиҳа қиймати 300 млн доллар бўлиб, илк электромобилнинг 2023 йилгача ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
Президент Фарғона вилояти инвестиция олиб келиш, саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича бир йил фавқулодда ҳолатда ишлашини маълум қилди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Наманган вилоятидаги Мингбулоқ конидан биринчи нефть қазиб олинди.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов муомаладаги нақд пул улуши юқори экани сабабини маълум қилди. У пенсияларни нақд пулда етказишни тўхтатиш режаси ҳақида ҳам хабар берди.
Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги «Listem-Fergana» қўшма корхонасини бориб кўрди.
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги «Ипак гиламлар» корхонаси фаолияти билан танишди.
Солиқ кодексига кўра, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ўн икки ой ичида ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтса, қатъий белгиланган солиқни тўлашдан 6 ой муддатга озод этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 6 май куни Фарғона нефтни қайта ишлаш заводига ташриф буюрди.
Марказий банк кибержиноятчиликка қарши кураш лабораториясини очди. Ушбу йўналилда Россия МБнинг Ахборот хавфсизлиги департаменти — FinCERT билан ҳамкорлик қилади.
«Ерга нисбатан хусусий мулкчиликсиз бозор иқтисодиёти тўлиқ бўлмайди». Молия вазири Жамшид Қўчқоров ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунга изоҳ берди.
Сенат «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги қонунини тасдиқлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида маъруза қилган Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев суғурта бозоридаги камчиликлар ҳақида сўз юритди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида маъруза қилган Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев ЯИМ ва инвестициялар ҳажми ошганини билдирди.
Шавкат Мирзиёев 2 май куни хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш, экспортбоп маҳсулотларни кўпайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг