Бахтиёр Анорқулов «Ўзтрансгаз» раисининг молия бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимидан озод қилинди. Бунга «Лукойл» олдидаги 600 млн долларлик қарз сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
2020 йил 1 январдан кўчмас мулкнинг янги эгалари тўғрисидаги маълумотлар коммунал хизматларнинг ахборот тизимларига автоматик тарзда юборилади.
Қўшилган қиймат солиғи маъмурчилиги тўлиқ автоматлаштирилиб, жаҳон стандартларига мослаштирилади.
Евробондларни чиқаришдан олинган маблағларнинг асосий қисмини (қарийб 890 млн доллари) банклар депозитларига жойлаштириш давлат бюджети харажатларининг ўсишига олиб келмайди — Молия вазирлиги.
Жаҳон банки 2019 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини 5,3 фоизгача оширди, инфляциянинг 14,8 фоиз бўлиши кутилмоқда.
Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
ДСҚ раиси ўринбосари Мубин Мирзаев такси бозорининг қонунийлаштирилиши Ўзбекистон ЯИМнинг энг камида 0,1 фоизга ўсишига олиб келишини маълум қилди.
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги товар айланмаси ҳажми ўтган йили 302 млн долларга ошиб, аввалги йилга нисбатан 70 фоизга кўпайди.
Хронометраж кўздан кечиришдан ўтказиш ҳамда камайтирилган тушум суммасидан солиқларни ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом рўйхатдан ўтказилди.
Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон ва Тожикистон енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва агросаноат мажмуаси қўшма корхона очади.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 22 йил ичида илк бор модернизация қилинади. Бунинг учун 553 млн доллар ажратилади. Ишлар якунига етганидан сўнг завод йилига 2,5 млн тонна нефть ва газ конденсатини қайта ишлай олади.
«Ўзбекистонда йўловчи ташишнинг янги тартиблари: замонавий ёндашувлар ва муаммолар таҳлили» мавзусидаги анжуманида лицензияли таксилар ҳақида маълумот берилди.
Халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағлардан самарали фойдаланиш тўғрисидаги президент қарори имзоланди.
Тошкентда тиғиз йўналишдаги жамоат транспортининг 80 фоизи янгиланди ва оралиқ масофа ҳаракат жадвалига мос бўлишига эришилди.
1 апрелдан давлат хизматчилари учун мажбурий қилиб белгиланган ҳукумат мобил алоқасига илк фойдаланувчилар уланди.
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши натижасида импорт ва экспорт билан боғлиқ иккита тартиб бекор қилинди.
Одамлар бахтлироқ яшаши учун нима керак ва қандай инвестиция лойиҳалари энг қадрли ҳисобланади? Иқтисодчи Ботир Қобиловнинг мулоҳазалари.
Булоқбоши туманида хитойлик ҳамкорлар томонидан янги цемент заводининг қурилиш ишлари бошланди.
«Ўзбекнефтгаз» раҳбарияти ва «VTB Capital» (Россия Федерацияси) инвестиция банки вакиллари ҳамкорлик бўйича бир тўхтамга келди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг