Қозоғистоннинг «КazаkhExport экспорт-суғурта компанияси"нинг Тошкентдаги ваколатхонаси очилди.
Жаҳон банкининг катта мутахассиси Тарра Шарафуддин, мутахассис Сонали Чоутхари ва маслаҳатчи Анджани Кумар Жиззах вилоятига ташриф буюрди.
Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Ғузор туманида қурилаётган «Uzbekistan GTL» заводида «ЕВРО-5» стандартлари асосидаги 1,5 миллион тоннадан ортиқ юқори сифатли синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарилади.
«Ўзбекнефтгаз» ва Американинг Air Products компанияси техник газ ишлаб чиқарувчи қўшма корхона очади.
Соф олтин-валюта захиралари февраль ойида 804 млн долларга ошиб, 27,4 млрд долларга етди.
Ўзбекистон ҳукумати БАА Энергетика ва саноат вазирлиги ҳамда Mubadala Utilities компаниясининг бир қатор ИЭСларни хусусийлаштириш бўйича лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди, деди бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев.
Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикасининг «Zhengzhou Yutong Bus Co. Ltd.» компаниясидан 100 та замонавий автобус олиб келинди.
20 минг АҚШ долларидан ортиқ суммадаги маҳсулотлар экспорт контракти асосида экспорт қилиниши чеклови бекор қилинди.
RoboKidz мактаби асосчиси Темур Азаматов Mirzo Ulugbek Innovation Center директори бўлди. аввалги раҳбар уч ой ўтиб лавозимини тарк этди.
ФАО Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича миллий стратегияни ишлаб чиқишда кўмаклашади.
ҚҲТБТ порталида Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси жойлаштирилган.
Президент Навоий вилояти фаоллари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда вилоятни комплекс ривожлантиришга қаратилган долзарб вазифаларни белгилаб берди.
Ўзбекистон Республикасининг бош вазир ўринбосари ва Сирдарё вилояти ҳокими Ховос туманида янги тикувчилик мажмуаси очилишида иштирок этди.
Президент Кармана туманида балиқ етиштирувчи «Export Fish Product» масъулияти чекланган жамиятини кўздан кечирди.
Тошкентда Наврўз арафасида Халқаро картошка куни нишонланади.
АҚШ Гулнора Каримова ва «Ўздунробита»нинг собиқ бош директори Беҳзод Аҳмедовни коррупция ва 865 млн доллардан кўпроқ пулни ювганликда айбламоқда.
Шавкат Мирзиёев Навоий иссиқлик электр станциясида қурилаётган иккинчи буғ-газ қурилмаси газ турбинасининг ишлаш жараёнини кўздан кечирди.
Мўйноқ туманини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
«Навоийазот"да Поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол, Аммиак ва карбамид ҳамда Азот кислотаси ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши давом этмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг